Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

632
0

01 (1)

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»       [Нур 55]

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо аёллар Марказий Африка мусулмонларига ёрдам бериш кампаниясини эълон қилади ва бунда у ердаги мусулмон аёллар, ёш болалар учраётган геноцидга ойдинлик киритади

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлимининг аёллар қаноти Марказий Африкадаги мусулмон аёллар ва ёш болалар учраётган жирканчли жиноятларга дунё жамоатчилиги эътиборини тортиш мақсадида бир қанча тадбирлар ўтказишни бошлади. Бу тадбирлар «Марказий Африкадаги мусулмонларга ким ёрдам беради» номи остида Ҳизб бутун дунё бўйлаб уюштираётган кампаниянинг бир қисмидир. Ўз юртида ҳимоясиз қолган мусулмонлар 2014 йил феврал ойининг бошидан бошлаб геноцид қилинмоқда. Бу геноцид ахборот воситалари ва халқаро ҳамжамиятнинг тил бириктируви, қолаверса унда ҳамкорлик қилиши асосида амалга ошди. Халқаро ҳамжамият ва ахборот воситалари мусулмонларга қарши амалга оширилган бундай жиноятларни яширишни таъминлади.

Бангида яшаган ёш болалар ва аёллар таърифлашга тил ожизлик қиладиган ваҳшийликларга дуч келганлар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 14 февралдаги ҳисоботида 133 та болаларни ўлдириш ёки зўрлаш ҳолати қайд этилган. 2014 йил январ ойининг охирги ўн кунлигида қайд этилган бир неча ҳолатлар ичида халқаро ахборот агентликлари икки ёш боланинг сўйилгани тўғрисидаги хабарни келтиради. Қайд этилган бу жиноятларда у ерда қувғинга учраган мусулмонларга нисбатан бир-бирига ўхшаш жиноятлар содир этилган.

Юнисеф масъуллари Мануэль Фонтейн ва Сулаймон Диабателар содир бўлган бу воқеаларни «Динга мансуб бўлгани учунгина бевосита даҳшатли интиқом қурбонига айланиш» деб ҳисоблашларини очиқ айтишди. Хюман Райтс Вотч ташкилотининг фавқулодда ҳолатлар директори Питер Букерт 9 февралда ВВСга берган интервьюсида маҳаллалар тўлиғича мусулмон аҳолидан бўшатилганини, қолаверса улар уй-жойларидан муайян тартибда эвакуация қилинганини, ҳатто уларни ўша жойнинг туб аҳолиси эканини кўрсатувчи ҳужжатлар батамом йўқ қилинганини айтди. Халқаро Амнистия Ташкилоти Банги Ғарбида содир этилган геноцидни қайд этди. Улар у ерда ёлғиз қолган 11 ёшли муслима қизчани учратишган. Ташкилотнинг кризислар бўйича бош консультанти (маслаҳатчиси) Донателла Ровера бундай дейди: «Бу қизча бир четда кўзлари қўрқувга тўлган ҳолда ётарди. У гапиришга ҳам қодир эмас эди ва тўрт кун давомида овқат ҳам емаган, сув ҳам ичмаган эди. Бу қишлоқда ёлғиз шу қизчагина омон қолган эди». Ҳисоботларга кўра, Марказий Африкада кучайиб бораётган бу воқеаларда зарар кўрганларнинг кўпчилигини аёллар ва ёш болалар ташкил қилади.

Мусулмонларнинг ҳокимлари одатдагидек уларни ёрдамсиз қолдирди ва Босния, Мяньма, Сурия ва булардан бошқа жойларда бўлганидек улар бегуноҳ мусулмонларни ҳимоя қилиш учун ўз вазифаларини бажаришмади. Бу ҳокимларнинг сиёсий иродаларидаги бундай доимий ожизлик уларнинг ҳақиқий аҳволларини фош қилади. Улар фақатгина Ғарб манфаатлари учун хизмат қилаётган қулдирлар. Шунингдек бу ҳокимларнинг бундай позициялари улар билан Умматнинг фикрлари ва туйғулари ўртасида жарлик мавжудлигини кўрсатмоқда.

Биз, Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо аёллар опа-сингилларимиз ва уларнинг оилаларига нисбатан амалга оширилаётган бундай жиноятларга нисбатан асло жим қўл қовуштириб тура олмаймиз. Аллоҳ хоҳласа келгуси ҳафталарда Марказий Африкадаги аёллар ва ёш болаларга нисбатан амалга оширилаётган даҳшатли жиноятларни фош қилиш мақсадида амалга ошириладиган ахборот воситалар кампаниясида Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлимининг аёллар қаноти ҳам иштирок этади. Шунингдек биз ҳозирги лаёқатсиз, дунёнинг ҳар тарафида қони тўкилаётган мусулмонларни ҳимоя қилишга ожизлик қилган ҳокимларни муҳосаба қилишга ҳам ҳаракат қиламиз.

Биз, Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо аёллар шуни таъкидлаб айтамизки, исломий сиёсий низом ҳисобланган Халифаликкина мусулмонларнинг қони тўкилишини ва уларга қарши мунтазам агрессияларни тўхтата олади. Бу Халифаликка Ғарбга қуллик қилиш кишанларидан озод адолатли имом раҳбарлик қилади. Ислом Умматининг қони тўкилгудек бўлса унинг бошқарувидаги Уммат қўшинини ҳеч қандай куч асло тўхтата олмайди. Усмон Gнинг Халифалиги даврида вазият мана шундай эди. Усмон G ўша пайтда беқарор ҳолатдаги Шимолий Африка минтақаларини ҳимоя қилиш учун Исломий давлатнинг улкан қўшинини бирлаштирди. Ўшанда Шимолий Африка Византия ва Форс императорлигининг мустамлакачилик таъмасига ва ҳужумига учраётган эди. Фақат мана шу Халифалик ва у ер юзига қайтиши билан қувғинга учраган бутун дунёдаги мазлум Ислом Умматига хавфсизликни таъминлайди.

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир» [Анфол 72]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими аёллар қисми

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

Факс: 00961 130 75 94

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here