Туркияда ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш юзага келди

639
0

Туркияда ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш юзага келди

Туркияда ҳарбийлари Анқарадаги бош қароргоҳини эгаллаб босиб олгани иддао қилинмоқда. Туркия пойтахти Анқара шаҳрида отишма овозлари эшитилган. Анқара шаҳри Гўлбаши прокуратурасининг маълум қилишича, ҳарбий тўнтариш уриниши ортидан келиб чиққан қуролли тўқнашувда 42 киши ҳалок бўлган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам Отатурк аэропортида берган баёнотида ҳарбий тўнтариш уриниши бўлганини тасдиқлади. Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг баёнотига кўра, бу ишга ҳарбийларнинг фақат “бир гуруҳи” аралашган.

Президент Эрдўғон ҳокимиятни халққа нисбат бериб, “Бу қуролларни сизга мана шу халқ берди, агар сиз бу қуролларни халққа қарши кўтарсангиз, бунинг ҳисоби оғир бўлади”, дея хитоб қилди.

АҚШ, Ғарб давлатлари, Европа иттифоқи, БМТ ва НАТО иттифоқи Туркияда юз берган давлат тўнтаришига қарши эканликларини изҳор қилишмоқда. НАТО Бош котиби Янс Стоненберг Туркиядаги демократик тамойилларни ҳурмат қилишга чақирди. Оқ уй ҳам Туркияда амалдаги ҳукуматни қўллаб-қувватлашини билдирди. АҚШ президенти Барак Обама барча партияларни Этдуғон ҳукуматни дастаклашга чақирди. АҚШ Давлат котиби Жон Керри эса Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушогли билан телефон орқали боғланиб, вазият борасида чуқур хавотирда эканини билдирди. Оврўпо Иттифоқига раислик қилаётган Словакия Туркиядаги вазиятни муҳокама қилиш учун ОИнинг фавқулодда йиғинини чақирган.

АҚШ ва Европа Иттифоқидан кейин Россия ҳам Туркиядаги вазиятдан “чуқур хавотирда” эканини билдирди. Кремл сўзчиси Дмитрий Песковга кўра, Туркиядаги воқеалар ҳақидаги хабарлар Ташқи ишлар вазирлиги ва жосуслик хизматлари томонидан мунтазам равишда президент Путинга етказилиб турилибди. БМТ Бош котиби Пан Ки Мун ҳам Туркияда ҳарбий тўнтариш ҳаракати ҳақидаги хабарлардан огоҳ бўлиб, вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда. Бу ҳақида унинг воизи Фарҳан Ҳақ маълум қилди.

Эрдуғоннинг асосий рақибларидан бири ҳисобланган Камол Қиличдорўғли ҳам ҳарбий тўнтаришга қарши эканлигини билдирди.

Туркия Армияси Бош штаби бошлиғи Ҳулуси Акар ҳарбий тўнтаришга қўл урганлар тарафидан гаровга олинганлиги айтилган эди. Сўнги хабарларга кўра, унинг бир ҳарбий амалиёт натижасида қутқариб олингани билдирилди. Айни пайтда Истамбулдаги Таксим майдонида икки портлаш бўлгани ҳақида хабарлар бор. Reuters ахборот агентлигига кўра, аскарлар Истанбулнинг Таксим майдонида ўз қуролларини полицияга топширишган.

Сўннги маълумотларга кўра¸ давлат тўнтаришига бош қўшган ҳарбийларнинг баъзилари таслим бўлишган. Истанбул Бош прокуратураси давлат тўнтаришга қўшилган 200дан ортиқ аскар ҳибсга олинганлигини маълум қилди. Туркия Бош вазирига кўра, “вазият назорат остига олинган”. Айрим кузатувчиларга кўра, ҳарбий тўнтариш режаси қудратли генераллар томонидан қўллаб қувватланмаган.

Туркистон:

Аслида бу кураш АҚШ билан Англия тарафдорлари бўлган қувватлар ўртасида юз бермоқда. Шундай бўлишига қарамай, Эрдигон ҳукумати исломий муҳитнинг қувватига таянади. Тўғрироғи у иймоний муҳитдан ўз манфаати йўлида фойдаланади.

АҚШ Англияпараст генираллардан Турклар етакчилигини тортиб олган эди. Сўнг Эдагонни тахтга олиб келиб, мусулмонларнинг иймоний туйғуларидан фойдаланган холда, популистик бўлса ҳам, исломий йўналишлар томон ҳаракатланиш билан иймоний муҳитни кучайтириб олди. Кейин бир неча ўнлаган инглизпараст гениралларни лавозимларидан четлатиб қамаб юборган эди.

Генираллар ўз даврида Турк миллатининг негизи бўлган барча исломий қадриятларига қарши жуда кўп зулмлар билан халқни бошқарган. Шу сабабли Туркия халқи ҳарбийларни ҳокимиятга қайтишларини истамайди Лекин куфрнинг мақсади Туркияда ҳам Суриядаги ҳолатни пайдо қилиш бўлса, қўзғалончи ҳарбийларни бир маконга тўплаб, ИШИД сингари яна бир гуруҳ ясаш орқали, уларни сақлаб туради. Саддам Ҳусайндан кейинги ҳарбийларнинг ҳолатини эсланг. Улар атайин кўчада сарсон ҳолларида ташлаб қўйилган эди. Сўнг улар бир маконга бирлашишди ва ҳарбий армия сингари шу кунгача сақлаб турилипти.

Лекин Туркияда бошқачароқ. Бу ерда Ислом билан куфр ўртасидаги ҳаракатдан кўра кўпроқ АҚШ билан Англиянинг манфаатлари ўртасидаги тортишувлар кузатилаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here