ДИНИНИ ДУНЁ ЭВАЗИГА СОТИШ

609
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

ДИНИНИ ДУНЁ ЭВАЗИГА СОТИШ

 

Муборак Рамазонни ўттизинчи кунини қазо бўлишига ва “ийди Рамазон”ни вақтида ўқилмаслигига куфр мажбур қилди. Муфтиёт ўзлари учун: “агар давлатлар ойни аниқлашда ихтилофга боришса, у ҳолда давлатинга итоат қил”, деган, «Умматларни парчалашда масъулларни сотиб олиш» саҳиҳида икки “шайх” Сайкс(Британиялик) ва Пико(Франциялик)лар ривоят қилган ва уни санадида Лавронс араб(Британиялик офицер) ҳам бор – ваҳоланки у мустамлакачиларни сиқот(ишончли “ровийлари”)ларидан ва бу “ҳадис”ни сарой уламолари саҳиҳ деган –  “ҳадис”ни асос қилиб, куфрни режасини амалга оширишди. Энди шу йўлланма: «Умматларни парчалашда масъулларни сотиб олиш»  асосида аёллар кийими билан ҳам Умматни бирлиги билиниб қолмасликка зўр бериб уринишмоқда. Қолганлар уларни баҳона қилиб, Росулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳадислари ортга улоқтириш одатий ҳол бўлмоқда.

Саҳоба(р.а)лар Росулуллоҳ(с.а.в)ни яхши кўришларини унинг сўзларига – ҳадисларига – амал қилиш билан исботлашганлар. Бунга Абу Бакр(р.а) бош бўлган. Эндиликда биз Абу Бакр(р.а)дек инсонларга жуда муҳтожмиз: Абу Ҳурайра(р.а) айтади: Ягона илоҳ бўлган Зотга қасамки, агар Абу Бакр халифа бўлмаганида Аллоҳга ибодат қилинмай қўйиларди ва шу сўзларини иккинчи ва учунчи бор такрорлади. Шунда тўҳта, эй Абу Ҳурайра… деганда жавоб бериб, қуйдагиларни айтди: Росулуллоҳ(с.а.в) Усома бинЗайт(р.а)ни етти юз лашкар билан Шомга жунатди. Зул Хабаш деган жойга етганида Набий(с.а.в) вафот қилдилар. Мадина атрофидаги араблар муртад бўлишди. Шунда Абу Бакр(р.а)нинг олдига Росулуллоҳ(с.а.в)нинг асҳоблари тўпланишаб, буларни қайтар, уларни Румга жунат, Мадина атрофидаги араблар муртад бўлишди деб қолишди. Шунда Ягона илоҳ бўлган Зотга қасамки, агар Набий(с.а.в)нинг аёлларининг оёқларидан итлар судураётган бўлса ҳам Росулуллоҳ(с.а.в) жўнатган армияни қайтармайман ва У боғлаган байроқни ечмайман дедида, Усомани жўнатди. Муртад бўлишни хоҳлаб турган қабилаларни олдидан ўтиб борарди. Аммо улар; буларни кучи бўлмаганда бунча қўшинни чиқаролмасди, лекин тек қўяйликчи, Рум билан тўқнашганда нима бўлишар экан деб қолишди. Уларга йўлиқиб, уларни енгишди ва ўлдиришди. Саломат қайтиб келишди. Ҳамма Исломда собит бўлиб қолишди. (Байҳақий ривояти).

Озгина фикр қилиб кўрайлик; Росулуллоҳ(с.а.в)нинг аёллари ҳамма “мўминларнинг оналари”, уларни итлардан қутқариш учун жайш зарур бўлса ҳам, Росулуллоҳ(с.а.в)нинг сўзини бузмайман, жайшни қайтармайман дейишида Абу Бакр(р.а) қалби қаттиқ инсон бўлганми ?! йўқ, Росулуллоҳ(с.а.в)нинг ўзлари; “сизнинг қалбингиз Ийсо(а.с) ва Иброҳим(а.с)ларникидек юмшоқ” деган эдику. Ёки шунчаки айтиб қўйганми ?! йўқ, Абу Бакр(р.а)ни Росулуллоҳ(с.а.в) “сиддиқ”, яъни доимо рост сўзлагувчи деб сифатлаганку.

Ҳа, Абу Бакр(р.а) Исломни немат деб қалб – қалбидан ишонган эди, ҳар бир ҳадисни бандалар учун неъмат ва Аллоҳ Таолонинг раҳмати деб билган эди. Шунинг учун улардан бири бўлган ўзи қизи Оиша(р.а)ни итлар талаб юбориши ҳам Розулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳадисларини ортга суришдан енгилроқ деб билган эди ва бу жуда кучлик сиёсат бўлди, Умматни муртадликдан сақлаб қолди. Биз нима қилдик, Пайғамбаримиз(с.а.в): «Ойни кўриб рўза тутинглар, ойни кўриб рўзадан чиқинглар. Агар ой кўринмаса, Шаъбонни ўттиз кун қилиб тўлиқ ўтказинглар» деган (Муттафақун алайҳи) ҳадисларини билиб туриб, бир неча кун аввал “ийди Рамазон” белгиланди ва ўттизинчи рўзани кўпчилик ҳайт намоз ўқиган ҳолда тутишди.

Мустамлакачи кофирлар бизни юртларимизни бўлиб ташлашда, уларни яна бирлашиб қолишини тўсиш мақсадида демократиядан фойдалашди, ҳатто ўз тушунчаларига зид бўлса ҳам уни рўкач қилишда давом этмоқдалар. Демократия кўз ўнгимизда, бойликларимизни талон-тарож қилмоқда, опа-сингилларимизни ор-номусларини топтамоқда, қанчадан қанча бегуноҳ чақалоқларнинг ўлимига сабаб бўлди… Йигитларимизни ҳезалак қилишга харакат қилишмоқда. Булар етмаганидек ибодатларимизни ҳам рисоладагидек қилишимизга имкон беришмаяпти. Энди жилбобга осилишни бошлашди. Имом Бухорий Оиша(р.а)дан ривоят қилади:

«يَرْحَمُ اللَّهُ نِسَاءَ الْمُهَاجِرَاتِ الْأُوَلَ, لَمَّا أَنْزَلَ اللَّهُ }وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ{ شَقَّقْنَ مُرُوطَهُنَّ فَاخْتَمَرْنَ بِهَا»

«Дастлабки муҳожир аёлларни Аллоҳ раҳматига олсин, улар Аллоҳ Таолонинг «Кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар», [24:31] ояти нозил бўлиши билан чопонларини қирқиб, рўмол қилиб олдилар».

Абу Довуд Шайбанинг қизи Сафийядан, у Оиша(р.а)дан ривоят қилади:

«أَنَّهَا ذَكَرَتْ نِسَاءَ الْأَنْصَارِ فَأَثْنَتْ عَلَيْهِنَّ وَقَالَتْ لَهُنَّ مَعْرُوفًا, وَقَالَتْ لَمَّا نَزَلَتْ سُورَةُ النُّورِ عَمِدْنَ إِلَى حُجُوزٍ فَشَقَقْنَهُنَّ فَاتَّخَذْنَهُ خُمُرًا»

«Оиша(р.а) ансор аёлларини эсга олиб, уларни мақтаб, улар ҳақида илиқ гаплар айтиб: ««Нур» сураси нозил бўлганида этакларини қирқиб, рўмол қилиб олгандилар», дедилар». Устини ёпиб, кўчага чиқиш арабларни ёки покистонликларни кийими эмас, балки Аллоҳ Таоло нозил қилган фарз бўлиб, “араб аёллари” ҳам “Нур” сураси нозил бўлгандан бошлаб ёпинишни болашган. Улар оятдан қора кийимни тушуниб, унга амал қилишган бўлса, биз нимага уни бузиб: «қора бўлмаслик керак» деб мань қиламиз?! Умму Салама(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда: –“ ушбу { يُدْنِينَ عَلَيْهِنَّ مِنْ جَلابِيبِهِنَّ} “жилбобларини устиларига узун қилсинлар” оят нозил бўлганда ансория аёллар тинчликда, гўё бошларида қарғалар бордек ва устиларида қора кийимларни кийиб кўчага чиқишар эди”- деган. (Абду Раззоқ ривояти). Лекин бу арабларники, покистонликларники дейиш фақат мустамлакачи кофирларнинг “Сайкс-Пико” шартномасидан келиб чиққан, «Умматларни парчалашда масъулларни сотиб олиш»  битимига рози бўлган хоинларнинг белгилари холос. Биз сизларга Аллоҳ Таолонинг ушбу оятини эслатамиз:

مَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلاَّ لَعِبٌ وَلَهْوٌ وَلَلدَّارُ الآخِرَةُ خَيْرٌ لِّلَّذِينَ يَتَّقُونَ أَفَلاَ تَعْقِلُونَ

– ”Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир, холос. Албатта, Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун охират диёри яхшироқдир. Ақл юргизмайсизларми?!“ [6:32]

Яна:

وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَى تَنفَعُ الْمُؤْمِنِينَ

Ва эслатиб қўйинг! Зеро, эслатма   мўминларга наф етказур. [51:55]

Абу Зар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here