Қирғизистонда Мусулмон маҳбусларга нисбатан зулм кучайиб бормоқда

448
0

Қирғизистонда Мусулмон маҳбусларга нисбатан зулм кучайиб бормоқда

Қирғизистон ҳокимияти озодликдан маҳрум қилинган мусулмонларни ҳеч қандай суд ҳукмисиз, турма худуди ичидаги жазо камераларига (ШИЗОга) қамаб қўяпти. Қирғиз ҳукумати қамоқдаги мусулмонларга нисбатан ноқонуний тарзда, умурбод қамалганлар ва ўлимга ҳукм қилингарлар учун қўлланиладиган жазо чораларини қўллай бошлади. Суд томонидан жазо муддатини умумий колонияда ўтказиши белгиланган 150 нафардан зиёд исломий маҳбуслар ҳозирда ёпиқ режимга қамаб қўйилган. Маҳбусларни бир кунда фақат бир ярим соатга, осмонни кўриб турадиган очиқ ҳавога олиб чиқишади. Қолган вақтда уларни ёпиқ камералар ичига қамаб қўйишади.

Бу шароитлар ноқонуний эканлигидан арз қилиб, прокуротурага ёзилаётган шикоятлар жавобсиз қолмоқда. Инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса, фақат Асқаровни озод қилиш ҳаракати билан оввора. Мусулмонларга адоватли бўлган бу нодавлат ташкилотлар ўзларининг ҳамкасби учун нималарга қодир эканини кўрсатишаяпти. Лекин мусулмонларга Исломи учун жазо қўллашда ҳаддидан ошиб бораётган ҳукумат ва орган ходимларининг зулмларини кўришмаяпти. Тўғрироғи кўриб туриб, кўрмасликка олишяпти.

Президент ҳам, прокуротура ва ҳукумат ҳам бу ишларни қўрқмай амалга оширишларига қараганда, халқаро сиёсат етакчиларининг ўзлари бу ғаламис амалиётлар учун кенг йўл очиб беришган. Бу ҳолат яқинда Питерда бўлиб ўтган форумда Франциянинг собиқ призиденти Саркозийнинг баёнотидан очиқ ошкор бўлди.

“Биз мусулмонларнинг фикрларидан келиб чиқаётган дунёқарашларига қаршимиз. Шундай бўла туриб, уларни бошқа маҳбуслар билан бирга сақлаб туришимиз мумкин эмас. Уларни алоҳида, махсус камералар назорати остида ва жонли айғоқчилар билан қаттиқроқ режимда ушлаш керак” деди Саркозий ғараз билан тўла нутқида.

Демак, мусулмонларга қилинаётган зулм оламий куфр системасининг таълимоти ва кўрсатмалари остида олиб бориляпти. Улар ўзларининг мафкураларидан воз кечиб, ҳар қандай эркинликларни оёқости қила бошлашди. Илгари бу ишларни улар яширин олиб боришар, қалбаки бўлса ҳам, мусулмонларнинг эътиқодий ва фикрий эркинликларини тан олишаётгандек иш олиб боришар эди. Энди куфр олами мусулмонларга қарши очиқ кураш майдонига чиқди. Ўз гумашталари бўлган мусулмонлардан ҳам очиқ куфр позицияларини ҳимоя қилишни талаб қилишяпти. Улар бундай мусулмонларга “мўътадил исломчилар” деб ном қўйиб олишган.

Қирғизистонга Ангела Меркел келганида ҳам, маҳбуслар муаммоси кўтарилмади. Меркел Атамбаевга мўътадил исломчиларни эҳтиёт қилиш керак деб маслаҳат берди халос. Лекин мазлум мусулмонларчи.., ҳатто жиноятчи инсонларнинг ҳам ҳақ ҳуқуқлари бўладику.

Атамбаев мусулмонлар билан ўзининг ўртасидаги жарликни кун сайин кенгайтириб боряпти. Бу унинг учун ўта ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Унинг қамоқдаги мусулмонларга қарши жазо чорасини ҳали ҳеч бир куфр юртлари ҳам бошлагани йўқ. Қирғиз ҳокимияти мусулмонларни эшитишдан бош торта бошлади. Бу эса, давлатчиликнинг йўқ бўлиб бораётганидан далолат беради. Чунки давлат ўз фуқороларига бир хил муомила қила олиши керак. Булар эса, ҳатто турмадаги маҳбусларни ҳам бир хил шароитда ушлай олишмайди. Ҳаммаси учун бир хил суд қарори бўла туриб, уларнинг базиларини бошқа режимда ушлаб келишаяпти. 90% мусулмонларга етакчи бўлиб турган сиёсатчининг мусулмонларнинг ҳақ ҳуқуқларига тажовуз қилиши, уларни ва уларнинг қадриятларини ёмон кўриши – бу етакчилик ҳақиқий етакчининг қўлида эмаслигидан далолат беради.

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here