Қирғизистон ҳукумати 2016 йилги рамазон ҳайит намозини бир кун аввал ўқишга мажбур қилди

495
0

Қирғизистон ҳукумати 2016 йилги рамазон ҳайит намозини бир кун аввал  ўқишга мажбур қилди

Қирғизистон ҳукумати мусулмонларни 2016 йилги рамазон ҳайит намозини бир кун аввал, яъни рамазон ойининг 30 – куни  ўқишга мажбур қилди. 6 июль куни шаъвол ойининг биринчи куни экани аниқ бўлганида эса, мусулмонларни ҳайит намозини ўқишдан ман қилди. Улар бу ҳаракатлари билан нима мақсадни кўзлашди ва қандай натижаларга эришишди? Қуйида шу ҳақида сўз юритамиз.

Бишкекда ҳайит намози “Победа” майдонида ўқилди. Бир неча йиллардан буён ҳайит намози Оқ уй олдидаги марказий майдонда ўқилар эди. Охирги йилларда Бишкекнинг ўзида 150 минг атрофида мусулмон ҳайит намозида иштирок этиб келди. Бу йилги ҳайит намозида эса Бишкекда 10 – 15 минг мусулмон иштирок этди холос.

Тақрибан Бишкекнинг ўзидан 135 минг мусулмон ҳайит намозини ўқиганлари йўқ. Улар диндан қайтиб, намоз ўқимайдиган фосиқ бўлиб кетишгани йўқ! Аксинча, йил сайин мусулмонларнинг сафи жуда илдамлик билан кенгайиб бораяпти. Мамлакат бўйлаб миллионлаган мусулмонлар рамазон ойи тугамай туриб, ҳайит намозини ўқишдан бош тортишиб, тақво қилишди. Чунки у кунни ҳайит байрами қилиш ва шу кундаги рўза ибодатини тарк қилиш шаръан ҳаром амал ҳисобланар эди. Бу каби бидъат амалларни хотиржам қилавериш осийлик ва ҳаддидан ошиш ҳисобланади. Дин хизматкорлари, имомлар ва маҳалла қўмитаси раҳбарлари ҳам муфтиёт томонидан эмас, орган ходимлари томонидан таъзийққа олинишди. Ҳатто ўша куни таъзийқ остида қўрққанидан намоз ўқиган баъзи иймонли ва илимли мусулмонлар рўза оғизларини очишгани йўқ.

Ҳукумат бутун қуввати билан диндорларга босим бериб кўрди. Қирғиз давлати ўз тасарруфи остидаги бутун диний қатламни ишга солиб, уларни мусулмонлар олдидаги вазнини текширмоқчи бўлди. Натижаси кўриниб турганидек, Қирғизистон мусулмонларининг ўндан бири ҳам уларга эргашганлари йўқ. Агар куч тизим ходимларининг кучли босими бўлмаганда эди, бу сарой уламоларининг вазни бундан бир неча баробар енгил экани кўриниб қолган бўлар эди. Чунки улар саройдаги хожаларининг ботил кўрсатмаларини ва ношаръий буйруқларини шариатга мувофиқлаштирмоқчи бўлишаяпти.

Муфтиётни бу ҳаром ишга мажбурлаган кимсалар хавфсизлик ва ИИМ орган ходимлари экани кундек равшан. Чунки муфтиётда бирон одамни бир ишга мажбурлай оладиган қувватнинг ўзи йўқ. Уларни ортида куч тизимининг хос ходимлари иш олиб боришаяпти. Лекин бу куч тизимининг ортида ким турипти? Албатта Қирғиз ҳокимияти. Чунки муфтиёт ҳам, куч органлари ҳам сиёсий ташкилотлар эмас. Улар ижроий хизмат тизимлари туркумига киришади. Ҳайитга мажбурлаш ёки ундан ман қилиш ишлари эса, сиёсий иш ва сиёсий кураш туркумига киради. Бу каби ишларни фақат сиёсатчилар режалаштиради ва ижрочи органлар воситасида амалга оширади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Қирғизистон раҳбарлари яна бир катта хатога йўл қўйишди. Улар ўз гумашталари бўлган диндорлар қатламини ҳаромга буюришиб, мусулмонлар олдида уларни обруйларини янада тубанлаштириб юборишди. У диндорларни орган ходимлари билан очиқ ҳамкорликка мажбур қилиб, уларни оддий фуқоролар олдида ҳам хорлаб боришаяпти. Энди уларнинг қуввати деярли қолмади.

Уламоларнинг қуввати мамлакатдаги мусулмон фуқоролар олдидаги обруй-эътиборлари билан ўлчанади. Орган ходимлари тарафидан оёғости қилиниб, хорланган уламоларининг эса, мусулмонлар наздида зиғирчалик қиймати бўлмайди.  Улардан манфаат йўқ. Энди уларнинг ҳар бир фатво ва буйруғи фақат орган ходимларининг босими билангина амалга оширилади. Бу система эса узоқ давом эта олмайди. Ҳукумат бу тартибда ишлашдан чарчайди. Натижада ҳокимият бу уламоларни янгилари билан алмаштиришдан ўзга чора тополмай қолади.

99% оми (илмсиз)лардан иборат Қирғизистон мусулмонлари ўзлари учун тақволи деб билган уламоларни танлаб олишиб, уларнинг этакларини маҳкам ушлаб келишади. Кечаги ҳайит намози шуни кўрсатдики, энди мусулмонларнинг жуда кўп қисми сарой уламоларини этакларини қўйиб юборишади. Чунки улар ўз мурутларини ҳаромга чақиришди. Нафақат чақиришди балки уларни орган ходимларига қўйиб беришди. Уммат жуда кўп хатолар қилиши мумкин, лекин ўзига ҳақиқий диний раҳнамо танлаётганида, уни жуда зийраклик билан тақвосини, шижоъатини, холислик ва сиёсий онгини текширади.

Аллоҳ ҳар биримизни етакчи танлашда адаштирмасин. Чунки фақат шу танловимизда адашаётганимиз билан биз тубанликдан чиқа олмаяпмиз.

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here