Турк полицияси Истанбулдаги теракт ижрочиси Қирғизистон ёки Ўзбекистон фуқароси бўлганини гумон қилмоқда

452
0

Турк полицияси Истанбулдаги теракт ижрочиси Қирғизистон ёки Ўзбекистон фуқароси бўлганини гумон қилмоқда

 Туркия полицияси 1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган терактни Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси томонидан содир этилган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

 Бундан олдинроқ,ОАВ орқали теракт ижрочилигида гумон қилинаётган йигит суратини чоп қилган, суратдаги йигит ташқи кўринишидан Марказий Осиёликка ўхшаш бўлган. Бироқ кейинчалик гумондорнинг сурати номаълум сабабларга кўра олиб ташланган.

 39 кишининг ўлимига сбаб бўлган терактни “ИШИД” ташкилоти ўз зиммасига олди.

 “ИШИД” ташкилоти 2 январ куни тарқатган баёнотида “халифаликнинг аскарлари насронийлар ўзларининг куфр байрамларини нишонлаётган кезда” ҳужумни амалга оширди, дейилади.

 Маълумки, 1 январ куни қуролланган шахс Истанбулдаги “Reina” номли тунги клубга бостириб кириб, янги йил байрамини нишонлаётган кишиларни ўққа тутди. Ушбу теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлди ва 69 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилди. Ҳалок бўлганларнинг 16 нафари хорижлик эди.

Туркистон:

Дунёда, айниқса Туркияда, Ҳалабдаги қатлиомлар ва у ердаги мусулмонларга нисбатан Эрдоганнинг хиёнати ортидан мусулмонларнинг тйғулари ва куфрга қарши нафратлари бошқариб бўлмайдиган даражада жўшиб кетди. Ҳалабга Асад ва Россиянинг бостириб кириши исломий туйғуларни янада кучайтириб юборди. АҚШ ва унга эргашган барча куфр етакчилари бу ҳолатдан қаттиқ ваҳимага туша бошлашди. Туркия бўйлаб исломий норозилик чиқишлар, рус элчисининг ўлдирилиши, халқнинг Ҳалабга қараб юришлар уюштира бошлаётгани ва ҳоказо.

Бу исломий туйғуларни бостириш Шомга қарши уруш олиб бораётган куфр коалициясининг муаммосига айланди. Эрдоган ҳам шу коалиция карвони билан бирга. Улар октябр ойидан бошлаб, Туркияда қўпорув ишларини яна кучайтириб юборишди. 10 декабрда Истанбул стадиони олдида бир неча маротаба портлашлар уюштиришди. Юқоридаги амалиёт ҳам яна ўша Ислом ва мусулмонларга қарши коалиция кучлари томонидан уюштирилди.

Мақсадлари; мусулмонларни чалғитиш, илмоний фуқоролар қатламини уйғотиш билан исломий туйғуга қарши йўналтириш, Исломий туйғулар таъсири остидаги қатлам вакиллари бўлган мусулмонларга қарши яна тозалаш ишларини кучайтириш, жамиятдаги исломий муҳит таъсирини синдириш ёки сўндириш, вақтинча бўлса ҳам. Шунинг учун куфр системаси ўзининг эски синалган услуби билан қўпорув амалиётларини уюштира бошлади.

Энди бу куфр коалицияси ИШИДни аввалги “Ал қоида” сингари бутун дунёга ваҳима солувчи, қўпорувчи ҳаракатлар олиб борувчи сароб сифат исломий машина қилиб кўрсатмоқчи бўляпти. Бунинг билан АҚШ “Суриядаги жангариларга қарши оламий коалиция билан бирга, миллионга яқин тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган урушни бекордан-бекорга уюштирганимиз йўқ, улар оламдаги бутун мамлакатларга хавф туғдираётган эди” демоқчи бўлади. Лекин бу эртаклари эскирди ва бу эртакларига ишонувчи уммат энди котта бўлди, уйғонди, ҳазоратини ва ақидасини таниди.

Шундай бўлишига қарамай, куфр системаси ҳали таслим бўлгани йўқ. У мусулмонларни номидан ғайридинларни ёки ғарбпараст мусулмонларни ўлдираверади. Мақсади илмоний муҳитни сақлаб қолиш. Чунки куфрни ортидаги ягона қувват ҳозирча шу қатлам вакиллари бўлиб турибди. Куфр оламда қатлиомни инсонийлик даражасидан ошириб юборганида, илмоний қатлам ҳам исломий муҳит билан бирлашиб инсонийликни ҳимоя қила бошлайди. Куфр системаси эса, илмоний қатламни ушлаб қолиш учун инсоний қадриятларга ён босиш ўрнига, исломий муҳитни ҳам золим қилиб кўрсатиш учун мусулмонлар номидан ёки улар воситасида қўпорув ишларини амалга ошириб, ўз тарафдорларини алдаб бўлса ҳам сақлаб қолмоқчи бўляпти. Чунки куфр системаси энди инсонийликка караб юра олмайди. Негаки у мафкуравий ҳалокатга учради. Яъни унинг мафкураси амалда инсониятни ўз ақидаси билан бошқара олмади. Энди куфр системаси мафкуравий курашдан воз кечиб, оламга иқтисодий ва ҳарбий босим кўрсатиш стротегиясини танлади.

Юқоридаги қўпорув амалиётида ва аввалги бир неча қўпорувларда ҳам, Қирғизистон ва яна бир қатор мамлакат фуқоролари гумон остига олина бошланди. Бу ўша оламий куфр системасининг бир амалиёт билан оламдаги бир неча ўзи учун манфаатли бўлган мақсадларини амалга ошириб олишни кўзлаган ифлос ниятларига далолат қилади. Бу гумон эса, мазкур амалиётни фақат Турк ҳокимияти амалга оширмаганини англатади. Чунки Исломни оламга қўпорувчи қилиб кўрсатишни Туркиянинг мақсади эмас, бундан унга ҳеч қандай манфаат йўқ. Балки бу фирибгарлик асосидаги ваҳший ҳаракатларни оламий манфаат эгалари бўлган йирик ва етакчи мамлакатлар қасд қилишган. Демак бу яна давом эттирилиши кутилаётган қўпорув амалиётларидан фақат куфр оламий системаси манфаатдор!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here