Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1437, милодий 2016 йилги муборак рамазон ҳайити кириб келиши муносабати билан Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларга йўллаган нутқининг матни
Аллоҳга ҳамду сано бўлсин, Росулуллоҳ Aга, оилаларига, саҳобаларига ва ул зот билан дўст бўлганларга салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд:
Аллоҳ мукаррам қилган ва у ҳақда
كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ
«Сизлар одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз: маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз» [Оли Имрон 110]
деб айтган Исломий Умматни,
Пок тақволи – Аллоҳга ҳеч кимни гуноҳдан пок, деб даъво қилмаймиз – даъват етказувчи, энг гўзал сўзларни айтувчи, солиҳ амаллар қилувчи ва Аллоҳнинг ушбу
وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِمَّنْ دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِين
«(Одамларни) Аллоҳга даъват қилган ва солиҳ амал қилиб, албатта мен мусулмонлардандирман, деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» [Фуссилат 33]
тавсифига лойиқ бўлувчи зотларни,
Ҳақ ва ростгўйлик ила саҳифамизни зиёрат қилаётган, ундаги яхшиликка интилаётган биродарларни,
Барча-барчаларингизни ушбу рамазон ҳайити билан муборакбод этаман. Аллоҳ Субҳанаҳудан тутган рўзаларингизни қабул қилишини ва ушбу улуғ ойда дўзахдан озод бўлган бандалардан қилишини сўрайман.
Аллоҳ Субҳанаҳу ушбу ҳайитни барча мусулмонлар учун хайру баракот очқичига айлантирсин, келаси ҳайитни рошид Халифалик сояси остида, ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ байроғи остида ўтказишимизни насиб этсин. Бу Аллоҳга ҳаргиз қийин эмас.
Сўзим ниҳоясида барчангизга салом йўллаб, яхшилик тилаб қоламан, Аллоҳ тоат-ибодатларингизни қабул қилсин, сизни барча ёмонликлардан Ўзи асрасин, барча озорлардан ҳимоя қилсин.
فَاللَّهُ خَيْرٌ حَافِظًا وَهُوَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ
«Аллоҳ энг яхши сақлагувчидир ва У зот меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир» [Юсуф 64]
Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта
Биринчи шаввол, биринчи ҳайит кечаси 1437ҳ
6 июл 2016м
AMIN USTOZ ALLOH SIZDAN HAM ROZI BOLSIN. VA KELGUSI RAMAZONGA HILOFOT NEMATINI NASIB ETSIN.
Many of these disorders respond to therapies that target autoimmune response.
All these online providers sell ivermectin 400 mg brands remain in my system?
The classic warning signs include: worsening constipation, blood in the stool, decrease in stool caliber thickness , loss of appetite, loss of weight, and nausea or vomiting in someone over 50 years old.