Лавров: Россия ва Туркия учрашуви муносабатларнинг меъёрлашувига тўғри йўл кўрсатади

419
0

 Россия ва Туркия ТИВнинг юқори даржали учрашуви муносабатларнинг меъёрлашувига тўғри йўл кўрсатади. Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Човушўғли билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.

 Човушўғли учрашув олдидан россиялик журналистлар билан рус тилида саломлашди.

 Икки давлат вазирлари бир-бири билан дўстона ва илиқ муносабатда бўлишди.

 “Туркия президентининг Россия раҳбарига хат йўллагани ва уларнинг телефон орқали суҳбатидан сўнг муносабатларни муҳокама қилиш имкониятини қадрлаймиз. Умид қиламизки, бу алоқа муносабатларнинг нормаллашувига тўғри йўналиш кўрсатади” – деди Лавров.

 “Бугун биз ушбу жараённи муҳокама қиламиз”, – қўшимча қилди Лавров.

 “Учрашувга таклиф этганингиз ва меҳмондорчилик учун катта раҳмат. Президентларимиз телефон орқали мулоқот қилишди, бу суҳбат жуда самарали бўлди. Биз эса алоқалар муносиб даражага чиқиш учун муносабатларни меъёрга келтиришимиз керак”,- деди Човушўғли.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here