Ғарбнинг бирдан-бир дарди фақат Исроил

477
0

0_67366_d7bec044_XL

Кун ора Ғарб давлатлари хусусан Англия ва Франция тарафидан Сурия мухолиф кучларини қурол аслаҳа билан таъминлаш ва чекловларни олиб ташлаш ҳақида баёнотлар янграб туради. Гоҳида улар Сурияда қирғинга учраётган бегуноҳ инсонларга ачиниб ҳам қўйишади. Бироқ кези келганда асл ниятларини оғзиларидан гуллаб ҳам туришади.

Германия ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелла Сурия мухолифатини қурол аслаҳа билан таъминлаш масаласида Франция ва Англияни огоҳлантириб, Сурияда Исроилни нишонга олган террорислар борлигини иддао қилди.

Германияда чиқадиган Welt Am Sonntag газетасига интервью берган Вестервелла “Сурияда мавжуд бўлган террористлар, афсуски, фақатгина Шом ўлкасига эмас балки Исроилга ҳам таҳдид соляпти”, деди.

У сўзида давом этиб, шундай деди: “шу боис исроиллик дўстларимиз ва ҳамкорларимизни ҳимоя қилиш учун ички ҳис туёғуларим мени ҳаракатга ундади. Бу қандайдир бир қурол масаласи эмас, бу замонавий ҳаво ҳимоя тизимига боғлиқ масаладир. Бу қуроллар радикал исломчилар қўлига тушиб қолса фақатгина Исроил хавфсизлигига эмас, ҳатто бутун тинч аҳолига ҳаводан таҳдид туғдириши эҳтимоли бор”

У Россиянинг Сурияга S-300 ракета ҳимоя тизимини етказиб бериши ҳақидаги хабарларга ишора қилиб, Россия ташқи ишлар вазири Лавровга “бундай бир ишнинг оқибати хавфли ва зарарлидир. Менимча, айни пайтда ўзини ҳимоя қилиш учун Сурияга S-300 ракета ҳимоя тизиминига ҳеч бир зарурати йўқ эди”, деганлигини билдирди.

Туркистон: 

Ғарбнинг бу хавотири, АҚШни Сурия мувозанатини ушлашда эҳтиёд бўлишга чақиради. Улар Сурия ичкарисида қирғинбаротлар давом этиш даражасидаги қуролни ҳар иккала томонга ҳам етказилиб турилишига қарши эмаслар. Балки назорат қўлларидан чиқиб кетиши мумкин бўладиган шароитлардан хавотирдалар. Хатто исроилнинг хавотири ҳам, асли Европанинг ўзини хавотири бўлиб, исроилга зиён етказа оладиган қуроллар ва шароитнинг шу даражага етиб бориши, аввал ЕИ давлатларига хавф туғдиради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here