АҚШ Суриядаги кучлар мувозанатини ўзгартирмоқчи

634
0

1

Америка Қўшма Штатлари ҳукумати Сурия муҳолифатига ёрдамни кучайтириш учун барча имкони бор йўлларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида АҚШ давлат департамертини вакили Жен Псаки журналистларга берган интервьюда айтибўтди.

“Президент Барак Обама ёрдам кўрсатиш кўламини ошириш йўлларини қидирмоқда… Бу ерда кенг кўламли, турли ҳил имкониятлар кўриб чиқилмоқда”,- деди Жен Псаки берган баёнотида.

АҚШ Башар Асадга қарши курашда кучлар мувозанатни ўзгариши учун дунё ҳамжамиятини Сурия муҳолифатини фаолроқ қўллаб-қувватлашга чақирди.

Айни пайтда АҚШ давлат котиби Жон Керри Сурия масаласида Британи мулозимлари билан музокра олиб бораётгани айтилмоқда. Мақсад тинч фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлаётган қирғинни олдини оишдир, дейилади хабарларда.

Туркистон: 

Аслида АҚШ ҳукумати ҳам, Ғарб давлатлари ҳам Сурия масаласи тезда ҳал бўлиши ва Асад ҳокимиятдан тезроқ қулаши тарафдори эмас. Чунки Асаднинг ўрнига Америка ва Ғарб манфаатларини рўёбга чиқариб бера оладиган янги малайни топиш қийин бўляпти. Шунинг учун турли баҳоналар билан вақтни чўзиб келмоқда ва Асад ҳар қанча ваҳшиёна жиноятга қўл урмасин уни сиртдан қоралаб қўйишдан нарига ўтмаяпти.

 Масалан, биргина Мисрнинг армияси Асадни онтар-тўнтар қилиб ташлашга қодир. Агар Америка истаса Мурсий жаноблари икки букилиб бу ишни амалга оширган бўларди. Бироқ гап Асаднинг кетишида эмас, балки унинг ўрнини эгаллайдиган содиқ малайнинг йўқлигида. Тўғри, Ғарбга жону дили билан хизмат қилишга тайёр турган Сурия мухолифати коалицияси мавжуд, аммо унинг келажагига ишонч йўқ. Сурия халқи ҳозирданоқ уларга қулоқ солмаяпти, улар таклиф қилаётган демократияни ёқловчи мўътадил Исломни қабул қилмаяпти. 

 АҚШ ва Ғарб давлатлари мухолиф кучларни қурол аслаҳа билан таъминлаши ҳақида бонг уришлари мусулмонларга ёрдам қўлини чўзишга ошиққанларидан эмас. Улар кўрсатаётган барча ёрдамлар фақатгина демократияни ёқлаган ва Асаддан кейин уларга тобе бўладиган мухолифатгагина кўрсатилмоқда. Ҳақиқий Исломни тиклаш талабида бўлган “Жабҳатун нуста” каби гуруҳларни эса аллақачон террористик гуруҳлар қора рўйхатига киргизиб қўйган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here