Бостон воқеаси кимнинг иши

473
0

0_67366_d7bec044_XL

Бостон портлашларини уюштирганликда айбланаётган ва ҳозир иши терговда кўрилаётган Жавҳар Царнайев соғлиғи анча яxшиланиб, гапира оладиган ҳолатга келган. Агар Жавҳар Царнаев айбдор деб топилса, ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

 Аммо Царнайевлар онаси Зубайдат Царнайева Бостон фожеясида Американинг ўзини айблайди ва фарзандларини ҳануз айбсиз деб ҳисоблайди. “Бу бир тузоқ. Актёрлар жалб этилган ва саҳналаштирилган, аслида ҳеч қандай одам жароҳат олмаган” деган фикрда Царнайевлар онаси Зубайдат Царнайева

Дарҳақиқат интернет сайтларида бостон воқеасини театр саҳнаси ва айнан АҚШ маъмурияти ва Федерал Қидирув Бюросининг олдиндан режалаштирилган фитнаси эканлигини очиқлаган далиллар мавжуд.

“ОКО Планеты” сайтида Антон Благиннинг “Американинг Бостондаги фитнаси фош бўлди” сарлавҳали таҳлилий мақоласи чоп этилди. У ўз иддаоларини ҳужум чоғида олинган ушбу суратлар билан асослайди:

Профессионал рус фотосуратчиси, мақола муаллифи Антон Благиннинг ёзишича, ўша ҳужумнинг асосий қаҳрамонига айланган ва дунё телевидениеларининг деярли барчасида ҳужум қурбони сифатида намойиш қилинган америкалик мажруҳ йигит 2002 йилда Афғонистондаги жангларда икки оёғидан ажралиб қайтган мажруҳ Ник Вогтдир.

Уни таниган америкаликлар “Бу оёқсиз Ник Вогт (Nick Yogt!). Биз уни танидик!”, деб ёзган Интернетда.

“Бу фокусни охиригача фаҳмламаганларга яна бир марта тушунтираман: узилган оёқлар – бу муляж, яъни Голливуд актёрлари уруш ҳақида бадиий фильмни суратга олиш чоғида фойдаланадиган муляж, айнан ўхшатишдир. Тез ёрдам креслосида ўтирган қаҳрамонимизнинг юзидан унинг оғир тан жароҳати олганига ишониш қийин. Биринчидан икки оёғидан ажралган одам унинг  учун ноқулай бўлган креслода ўтириши мантиққа тўғри келмайди. Лекин кўраётганингиздек баданининг ярмидан ажралган ва жуда кўп қон йўқотган қаҳрамонимиз тетик”, деб ёзади таҳлилчи Антон Благин.

“Бу билан асосий террорчилар халқаро ҳамжамиятнинг мусулмонларга нафратини оширмоқчи эканини кўпчилик америкаликлар дарров фаҳмлади. АҚШ маъмурияти ва Федерал тергов Бюроси ўзларининг бу ярим сохта террор ҳужумга шерик экани ва жиноятчи сингари халқ томонидан фош қилинишидан ўтакаси ёрилди ва бу вазиятда сувдан қуруқ чиқиш йўлини ахтара бошлашди. АҚШ ҳукуматининг оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш органлари тез фурсатда халққа бошқа бир маълумотни ташлади. Яъни ҳужум чоғида иккала оёғидан айрилган йигит Ник Вогт эмас, балки Жефф Бауман бўлиб чиқди. Хўш, террор ҳужумини ярим сохталаштирган АҚШ маъмурияти ва ФБРнинг бундан кўзлаган мақсади нима эди?”, дея савол ташлайди муаллиф.

Воқеа изидан америкалик сиёсатчилар Америка ва Европа бўйлаб мусулмон террорчилар таҳдиди кучаяётганидан лоф ура бошладилар.

Жумладан, Америка телевидениесида чиқиш қилган вице-президентликка собиқ номзод Сара Пейлин Чеченистонни Чехия билан алмаштириб, америкаликларга қуйидагича даъват қилди:

“Булар Чех Республикаси мусулмонлари эканини биламиз. Мен кўпчилик америкаликлар фикрини билдириб, айтмоқчиманки, ҳозироқ у ерга боришимиз ва бу йигитларнинг таъзирини бериб қўйишимиз керак. Келинглар, Чех Республикасида тўхтаб қолмасдан, бутун араб мамлакатларини кезиб чиқайлик! Араблар бу ёққа келиб мана шундай учраган ҳамма нарсани портлатавериш мумкин эмаслигини билиб қўйишсин! Келинглар Исломободни бир жуфт ядровий ракета билан ўққа тутайлик, Прагани ёндирайлик, кейин Теҳроннинг кулини кўкка совурайлик. Биз уларга жиддий шай кайфиятда эканимизни кўрсатиб қўйишимиз керак”, деди 2010 йилда Жанубий Кореяни Шимолий Корея билан чалкаштириб, Шимолий Кореяни АҚШнинг ҳамкори деб атаган Алясканинг собиқ ҳокими Сара Пэйлин.

Бунинг ортидан ер юзида Чеченистон, деган мамлакат борлигидан хабарсиз америкаликларда Чех Республикасига нисбатан нафрат пайдо бўлди. Улардан баъзилари ҳеч қачон Чехияга саёҳат қилмаслигини айта бошлади.

Юзага келган вазият Чехия расмийлари ва Американинг у ердаги дипломатларини чехияликларнинг Бостонда юз берган ҳужумга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини изоҳлаш ва Россия таркибида бўлган Чеченистонни Чехиядан фарқлаб тушунтириш беришига мажбур қилди.

Туркистон:

“Оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойни боласи гапирсин” дейилганидек, 11 сентябрь воқеъасини ҳам жуда аниқ ҳужжатлар билан жуда катта мутахасислар ошкор этишди. Шубҳа қолмадики бу иш АҚШ ЦРУ ёрдами билан атайин амалга оширган портлатиш эканлигида. Бутун дунё жар солди. Лекин хозир ҳам ҳеч нарса бўлмаганидек, Обама Буш билан биргаликда ҳар йили шу кунни, терроризмнинг оқибати сифатида уялмай нишонлаб келишади.

Бу Хизбут таҳрирнинг халқаро сиёсатга берган таърифида “ халқаро қонунлар бўлиши мумкин эмас, негаки бу қонунлар катта давлатлар томонидан бошқа давлатларнинг жиноятига нисбатан жазо ижро этилса, катта давлатларнинг жиноятлари кайси қувват томонидан жазоланади. Шунинг учун фақат халқаро урф ва халқаро ҳуқуқ нормаларигина бўлади” деган гаплари нақадар тўғри эканлигига далолат қилади.

Юқоридаги каби инсцинировкалар, АҚШнинг манфаътлари йўлида шу кунгача минглаб ишлаб чиқилаётган бўлса, шу халқаро система турар экан ишлаб чиқилаверади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here