Чегарадаги тортишувлар

504
0

batken

Қирғизистоннинг Боткен области Самарқандек қишлоғига 10 июн куни 2 минга яқин Қирғизистон ва 500 чамаси Тожикистон фуқаролари йиғилдилар. Икки тараф ҳам бир бирларини чегарадаги ерларни ноқонуний эгаллаб олишликда айблашган. Кимга тегишлиги аниқ ечилмаган ва талашларга сабаб бўлган ер Қирғизистоннинг Боткен райони билан Тожикистоннинг Исфара районлари туташган чегарада жойлашган.

9 июн куни тожикистонликлар чегараларни аниқлаш ва белгилаш ишлари ҳали ниҳоясига етмаган ерларни шошилинч равишда уйлар қуриш ва дарахтлар ўтқазиш учун тайёрлай бошлашган. Қирғизистонликлар эса бунга йўл қўймасликка ҳаракат қилишган. Талашув содир бўлган ерга етиб келган милиция ходимлари икки тарафни ҳам тинчландириб, тўқнашув чиқиб кетиш олдини олиб қолишган.

Шунингдек, 10 июн куни Боткен областига иш ташрифи билан Жогорку Кенеш депутати Ўмурбек Текебаев келган. У маҳаллий халқ билан тушундириш суҳбатини ўтказиб уларни тинчландирган ва чегараларни аниқлаш ва белгилаш ишларини тезлатиш ва муаммони тезлик билан ҳал қилиб беришлик ҳақидаги халқ талабини юқоридаги раҳбариятга етказишликни ваъда қилган.

Айни вақтда чегарада вазият тинч.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here