Путин дунёдаги барча муаммолар ечимига оид фикрларини билдирди

537
0

 Россия президенти Владимир Путин, РФнинг хорижий давлатлардаги элчилари ва махсус вакиллари олдида қилган чиқишида, ўзаро келишув ва ҳамкорликка тайёр туриш – жаҳондаги барча мавжуд муаммоларнинг ечими бўлиб хизмат қилади, деган фикрни билдирди.

 “Айнан ҳамкорлик, умумий хоҳиш-истак ва ўзаро бир тўхтамга келишга тайёр бўлиш – ҳар қандай мураккаб муаммоларнинг, улар ер шарининг қайси нуқтасида пайдо бўлмасин, калити бўлиши лозим. Ҳозирда, зиддиятли ҳолатлар кучайиб бораяпти. Иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги хавфсизлик билан боғлиқ таҳдидлар заифлашиш ўрнига, аксинча кучаймоқда. Дунёнинг янги-янги минтақаларини қамраб олаяпти. Ишончим комилки, вазиятларнинг хавфли тус олиши, уларнинг бошқариб бўлмас даражада ривожланишини мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик асосида бартараф этиш мумкин. Жаҳон ҳамжамияти эса, янада адолатли халқаро тартибни шакллантириш томон ҳаракатланиши керак. У, ягона ва бўлинмас хавфсизлик қоидалари ва умумий масъулият тушунчалари негизида ишлаб чиқилиши лозим”,- деган Владимир Путин.

Туркистон:

Россия халқаро сиёсатда етакчи давлатлар сафидан чиқариб юборилиши мумкин. Бу иш уни БМТнинг хавфсизлик кенгашидан чиқариб юборилиши билан якунига етади.

Юқорида Путин, халқаро сиёсатда етакчи давлатларни Россия билан бамаслаҳат иш олиб боришга чақираяпти. Шунингдек, унга қарши иқтисодий ва сиёсий санкциялар ҳам нотўғри демоқчи. Путин дунё ҳамжамиятини ва халқаро сиёсатни Ислом олами томон бурулишга ва бутун куфр оламини шу томонга қараб бирдамликда ҳаракатланишга чақираяпти.

Туркиядаги қўпорув амалиётларининг кети узилмай давом этавериши оқибатига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг рқибатида, Россиядан Туркияга ҳижрат қилган Тагир Минибаев Турклар томонидан қўлга олинди. Уни Русларга қайтариб бериб юбориш ишлари олиб борилаяпти ва у охиргиси эмас. Эрдоган, Путинни олдида заифлик қилди. У юзлаган мусулмонларни қурбон қилган қўпорув амалиётларида русларнинг қўли бор эканини била туриб, мазлумликдан паноҳ излаб қочиб келган муҳожир биродарларини бериб юбормоқчи бўлаяпти. Путин туркларни Ислом ва мусулмонларга қарши йўналтиришга муваффақ бўляпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here