Путин: Мадрасалар битирувчиларининг бошқа соҳаларга кетишига йўл қўймаслик лозим

515
0

Путин: Мадрасалар битирувчиларининг бошқа соҳаларга кетишига йўл қўймаслик лозим

 Россия президенти Владимир Путин мадрасалар битирувчиларига мос иш таклиф қилиб, уларнинг бошқа соҳаларга кетишига йўл қўймаслик лозимлигини айтди.

 “Мадрасалар битирувчилари бошқа соҳаларга ўтиб кетмасликлари, керакли жойга бориб ишлашлари лозим”, деб айтган Путин Татаристоннинг собиқ президенти Минтимер Шаймиев билан учрашув вақтида.

 Путин ва Татаристоннинг амалдаги раҳбари Рустам Минниханов шифохонада даволанаётган Шаймиевни йўқлашди.

 Путин, шунингдек, ислом таълим муассасаларининг ривожланаётганини таъкидлаб ўтди. Шаймиевнинг айтишича, уларда магистратура ҳам, аспирантура ҳам бор, талабалар тўлақонли олий маълумот олишлари мумкин. “Қалб қувнайди. Ҳаммаси биз режалаштиргандек кетмоқда: яхши кадрлар пайдо бўлмоқда. Албатта, бу лойиҳани янада кенгайтириш ҳақида ўйлаб кўрамиз”, деб айтган Путин.

 Туркистон:

Куфр намоёндалари ўз манфаатлари йўлида, аввал Ислом оламидаги етакчи исломий шахсларни ўз томонларига оғдириб олиш ишларини олиб боришади! Бунинг учун улар жамиятни мафкуравий (ҳар бир иш ҳаракатини исломий ақида нуқтасига боғлаш ва баҳо бериш) дунёқарашидан узишади ва мусулмонларни дунёвий манфаатлар билан қизиқтириб, охират манфаатларидан узоқлаштириб олишади. Охират манфаатларини устун қўйиб, куфр найрангларига унамаётган мусулмонларга, “террорист”,” экстремист”, “радикал” деб ном бериб, уларни жамиятдан куч билан бўлса ҳам четлатишга ҳаракат қилишади!

 Қирғизистонда ҳам масжид уламолари атайин ва махсус программа асосида теологик тайёрлов курси бўйича ўқитиляпти. Мақсадлари, ҳар бир имомимизни манқуртларга айлантириб олиш. Улар тузиб олмоқчи бўлишаётган “мўътадил ислом”чилар армиясининг вазифаси, куфрга унамаган мусулмонларга қарши кураш бошланганида, куфрнинг ҳаракатларини исломий қалбаки усул фиқҳ ҳукумлари билан қўллаб боришдан иборат!

 Куфр албатта мағлуб бўлади! Уларнинг ҳамкор ва ҳамтовоқлари ҳам юзи қаро бўлиб, икки дунё манфаатларидан маҳрум бўлишади! Биз эса биродарлар, куфр олами олиб кириб келаётган улкан тузоқдан эҳтиёт бўлайлик! Омонатга ҳиёнат қилишда Аллоҳдан қўрқайлик, зора Унинг азобидан қутулиб қолсак!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here