Туркия ва Исроил ўртасидаги келишув АҚШ ва яҳуд вужудини мамнун қилди

479
0

Туркия ва Исроил ўртасида Америка Қўшма Штатлари ташаббуси билан тузилган битим Оқ уй ва унинг арзандаси Исроил давлатини ҳурсанд қилди. Туркия Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Феридун Синирлиоғлу Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг махсус вакили Юсуф Cиечановер билан Римда учрашиб, “Исроил ва Туркия ўртасидаги муносабатларни такомиллаштириш” битимини имзолаши ортидан АҚШ ҳукумати бунга тасаннолар билдирди.

АҚШ давлат котиби Жон Керри Туркия ва Исроил ўртасидаги битимдан жуда мамнун бўлганликларини айтиб, бу қадам яна бошқа бир қанча ижобий қадамларга олиб келишига умид билдирди.

“Биз Туркия ва Исроил ўртасидаги битимдан жуда мамнунмиз. Бу ижобий қадам яна бошқа бир қанча ижобий қадамларга йўл очади деган умиддамиз”, деди АҚШ давлат котиби.

Бу битимдан энг кўп мамнун бўлган Исроил ҳукуматидир. Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан Римда учрашув ўтказгандан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Туркия билан эришилган битим Исроил иқтисодиётига улкан таъсир кўрсатишини билдирди.

Туркистон:

Туркия ва Исроил ўртасидаги битим Туркия даъво қилгани каби, Фаластин халқининг манфаати учун тузилмаганлиги кундек равшан. Шунинг учун Фаластин халқини ҳам, мусулмонларни ҳам мамнун қилмади. Аксинча, АҚШ Давлат котиби Керри айтганидек, Америка Қўшма Штатлари билан яҳуд вужудини хурсанд қилди.

Мовий Мармара Шаҳидларидан бирининг қизи Марям Чингиз ўзининг шахсий Фаcебоок саҳифаси орқали Туркия ва Исроил ўртасида келишувдан кескин норозилигини билдирди.

“Кечирасиз!” Исроил билан битим тузишимиз керак дедингизми? Йўқ, асло. Оғзингиздан чиқаётган гапларни кар қулоқларингиз эшитмаяпти шекилли! Ғазодан қамални олиб ташлар эмиш, узр сўрар эмиш, товон тўлар эмиш ва ҳоказо! Қотил Исроил ҳозирга қадар қайси сўзида турди, қайси шартларга амал қилди?

Жаноблар, сиз кимдан сўраб иш қиляпсиз? Бу ерда қон эгаларининг гапи ўтади. Мен бошқа шаҳидларнинг оилалари каби узр ҳам, товон ҳам, битим ҳам қабул қилмайман. Фаластин халқининг қадр қиммати сотилмагани каби, шаҳидларимизнинг қони ҳам сотилмайди. Барча мусулмонлар ва Туркия халқи юқоридаги битим қаршисида қўл қовуштириб ўтиради деб ўйлаяпсизми?!”, дейди жумладан Марям Чингиз.

Эслатиб ўтиш жоизки, 6 йил олдин 2010 йил 10 Июнда Исроил қароқчилари Мовий Мармара кемасига қоронғи тунда ҳужум қилиб, 10 нафар мусулмонни ўлдирган пайтда “Фаластин даъвоси бизнинг даъвомиздир, Мовий Мармаранинг ҳисоби сўралади, мен раҳбар эканман, Исроил билан алоқалар тикланмайди” деган кимсалар бугун алоқа тиклашнинг “ҳикматлари ва неъматларини” тушунтиришга ҳаракат қилишмоқда. У кунда “Исроил террор давлати” дея жар солган раҳбарлар бугун “Исроил бизнинг дўстимиздир. Исроилга мухтожлигимизни қабул қилишимиз лозим”, дейишмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here