Етти ой ичида олти марта террор ҳужуми содир этилди

536
0

Туркияда етти ой ичида олти марта террор ҳужуми содир этилди. Булардан энг охиргиси куни кеча муборак рамазон ойида “Отатурк” аэропортида юзага келди. Ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди, юзлаган инсонлар тан жароҳати олди.

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим текширув натижаларига кўра, террор ҳужуми ИШИДга алоқадор шахслар томонидан амалга оширилганлигини билдирди.

“Хавфсизлик кучларимиз амалга оширган изланишлар террор ҳужуми ИШИД тарафидан уюштирилганлигини кўрсатмоқда. Далиллар ИШИДга бориб тақалсада, бу борада изланишлар давом этмоқда”, деди бош вазир Йилдирим.

Туркия аэропортидаги ҳужумлардан бир кун аввал АҚШ давлат департаменти ўз фуқароларини Истамбулга сафар қилишдан огоҳлартирган эди. Бироқ АҚШ ташқи ишлар вазирлиги тарафидан берилган баёнотда айтилишича, АҚШ бу ҳужумлардан хабардор бўлмаган, балки унинг огоҳлантириши тасодиф бўлган.

“Шу кунларда юз берадиган ёки диққатни жалб қиладиган ҳодисалар ҳақида разведка маълумотимиз йўқ эди. Бундай маълумотга эга бўлганимизда албатта Туркия ҳукуматига хабар берган бўлар эдик”, дейди АҚШ давлат департаменти сўзчисининг ёрдамчиси Марк Тонер.

Айни пайтда МРБ раҳбари Жон Вреннан ИШИДга мансуб 30га яқин қуролли шахслар Туркияга юборилганлигини олға сурмоқда. Туркия аэропортида юз берган портлаш ортидан АҚШнинг “NBC” каналига интервью берган Бреннан ИШИД ўз одамларини Туркияга юборганлигини билдирди.

Туркистон: 

Эрдоган уриб туширилган ҳарбий учоқда ҳалок бўлган учувчи учун Рус халқидан кечирим сўради. Унинг бу ҳаракатлари ёзги туризм мавсуми бошланишига алоқадор деб ҳам таҳлил қилинди. Чунки Туркияга туризмдан келиб тушадиган манфаатларнинг салмоқли қисми Россиядан келадиган туристларига тўғри келар эди.

Лекин Эрдоганни Путиндан кечирим сўрашининг сабаби фақат туризм муаммосида эмас. У Исроил билан ҳам алоқаларини яхшилашга тинмай ҳаракатлар олиб бораяпти. Эрдоган Туркияда олиб бораётган исломий муҳит билан бошқарув, тўғрироғи исломий тус берилган илмоний бошқарув принципини сақлаб қола олмаяпти. Бир қатор Ғарб етакчи давлатлари Эрдагоннинг бу бошқарув системасининг оқибатларидан хавфсирай бошлашди. Шунингдек бу исломий ниқоб остида бошқариш системасини ўзгартириш учун чора тадбирлар ва шароитлар пайдо қилиняпти.

Туркияда қўпорув амалиётларининг кети узулмай қолди. “Россия ТВ” телеканалининг охирги Истамбул аэропортида бўлиб ўтган портлашларга қарата тарқатган маълумотларига кўра, бу қўпорув ишларини Турк ҳукумати яна Курдларга тўнкаши тўғри бўлмайди. Уни исломий родикаллар уюштираяпти деган маънодаги хулосалар тарқатилди. Қизиғи бу хулосалар портлаш содир этилган кунидан бошланди. Ҳали ҳеч қандай текширув амалиётлари бошланмай туриб, гўё Эрдоганга айбни кимга ағдариш кераклиги ҳақида маслаҳат берилди.

Шу ва илгари содир этилган бир қатор қўпорув амалиётларининг барчасида ташқи куфр қувватларининг таъсири ва бевосита иштироки бор албатта. Бу амалиётларнинг барчаси бир мақсад сари, бир режа асосида олиб борилаётгани маълум. Бу режа Эрдоганнинг режимини қулатиш ёки унинг ўзини ички исломий муҳитга қарши ҳаракатланишга мажбур қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. Эрдоганнинг Россия ва Исроил билан алоқаларини тоборо яхшилашга қаратиб бораётган сиёсати эса, уни ҳам куфрнинг шу лоиҳаси карвонига қўшилиб бораётганига далолат қилади. Чунки унинг бу ҳаракатлари дунё мусулмонларининг ғазабига сабаб бўлади. Бу эса, қўпорув ишларини уларга юклаб юбориш учун қулай вазиятлар олиб келиши мумкин.

Эрдоган ҳам, Ғарб мустамлакачилари ҳам, Турк миллатининг салмоқли қисмида мусулмонларга қарши нафрат ва салбий муносабатлар пайдо бўлишини кутишаяпти. Эрдоган бу вазиятларни Курд миллатига қарши нафрат пайдо қилиш учун ишлатмоқчи бўлди. Лекин эплай олмаяпти. Чунки вазият ва қўпорув амалиёти унинг тасарруфи остида эмас. Куфр олами бу қўпорув ишларини хоҳлаганча давом эттириши мумкин.

Эрдоган қийин аҳволда қолди. У мусулмонларга суяниб, бу қўпорув ишларини куфр олами менга босим бериш учун ўзлари олиб боаяпти деб баёнот бера олмаяпти. Куфрга суяниб, бу ишлар мусулмонлар томонидан бажарилаяпти деб, Ислом ва мусулмонларга қарши ҳаракатланиш бўсағасида туриб қолди.

Россия эса, АҚШнинг кенг лоиҳаларига қарши бора олмайди. Аксинча у ҳам улар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Россиянинг Курдларни қуроллантириш ишлари, Туркия ва ЕИ давлатларига қарши Суриянинг улар томондаги тинч аҳолини бомбардимон қилиб, бу мамлакатларни қочқинлар маконига айлантириб юбориш учун олиб бораётган ҳаракатлари бу фикрга далил бўла олади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here