АҚШ русларга қарши Қирғизистонни қўллаб-қувватлайди  

459
0

Америка Қўшма Штатлари тарафидан Қирғиз сиёсатчилари ва матбуот вакиллари учун грант ажратилди. Бу грант сиёсатчилар ва матбуот вакилларининг русларга қарши ташвиқот олиб боришлари учун сарфланади. Бу ҳақида “for.kg” сайти маълум қилди. АҚШ ҳукумати ва Сорос фонди тарафидан ажратилган маблағ Россия сиёсатига ва Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлишига қарши ташвиқот олиб бориши учун ишлатилиши атилмоқда.

Сайтда тарқатилган ҳабарга кўра, Қирғизистонда ҳукуматга мухолиф сиёсатчилар ва ҳукумат сиёсатига қарши маҳаллий матбуотчилар Америка ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан мазкур масалани муҳокама қилиш учун АҚШга сафар қилади. АҚШга йўл оладиган делегация “Миллий Демократия фонди”, “Халқаро муносабатлар Миллий демократик институти”, “Сорос фонди” ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан бир неча учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

Қирғиз сиёсатчиларидан Равшан Жеенбеков, Марат Баязов ва Оятуллоҳ Аминов, матбуот вакилларидан эса “Республика газетаси” бош муҳаррири Замира Сидикова, “Zanoza.kg” ахборот сайтининг таъсисчиси Нарын Идинов, “Kyrgyztoday.kg” сайтининг таъсисчиси Бегал Наргозиев, “Кыргызскоязычные” ва қирғиз тилида чиқадиган “Искра плюс” газетасининг муҳаррири Адилет Айтикеев АҚШга йўл оладиган делегация сафидан ўрин олган.

АҚШ ҳукумати марказий Осиё давлатларида Россияни ўзи учун биринчи ўриндаги рақиби деб билади. Айни пайтда АҚШ ҳукумати 2017 йилда Россияга қарши Европадаги иттифоқчиларини қўллаб-қувватлаш учун 4,3 миллиард доллар ажратди. Бу маблағнинг 953 миллион доллари турли фаолиятларни қўллаб-қувватлаш учун собиқ совет республикаларига юборилади.

   Туркистон:  АҚШнинг бу муруввати остида нималар ётипти?!           

Марказий Осиё минтақаси АҚШ ва Россия давлатлари ўрталари, навбатдаги манфаатлари тўқнаш келиб турган ҳудуд бўлиб қолди. Қирғизистон бу тўқнашувнинг асосий стротегик маркази бўлиб бораяпти. Буннинг сабаби Қирғиз давлатидаги сиёсий доира танлаган демократик йўналиш ва шу йўлда имзоланган барча ҳужжатлар уларни қўл оёғларини тузоққа солиб юборганидир.

Инсон эркинликларини ҳимоя қилиш асосидаги демократик тамоиллар Қирғизистон мамлакатини боши берк кўчага олиб кириб қўйди. Халқаро сиёсат томонидан Қирғиз халқи бутун бир мамлакат мисолида ўта хорланиб турган бир вақтида, Қирғиз давлати инсон эркинликларини ҳимоячиси сифатида намоён бўлди. Давлат раҳбарлари бузуқ асосга қурилган оламий сиёсат ва қонунлар сабабчи бўлган фуқороларининг қашшоқлик даражалари учун ўзларини ёки бир бирларини айблай бошлашди. Ҳатто бир бирини мамлакатдан қувиб чиқаришгача етиб боришлари билан ҳам вазият ўзгармади.

Юқоридаги ҳолатга эътибор берайлик. Қирғизистон давлати ва фуқороларининг деярли барча иқтисодий муомилалари Россия мамлакати билан алоқа қилиш асосига қуриб олинган. АҚШ бизнинг иқтисодий ҳолатимизни ўнглаб бера олмайди. У шу кундаги, ҳокимият вакилларимизнинг Рус ҳукумати билан келиша олмай турган вазиятдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб олишга ҳаракат қилаяпти.

Россия эса, Атамбаевни алмаштириш учун Қирғиз етакчи элитасига қарши матбуот ҳужуми бошлаб юборди. Бу матбуот ҳужумидан омон қолиш мақсадида Қирғиз етакчи гуруҳи Қирғизистон матбуотини ва сиёсатчиларини АҚШ томон бурилишига шароитлар яратиб бера бошлади. АҚШ Қирғизистон учун Россияга бевосита босим бермайди. Россия ҳам Қирғизистонни деб, АҚШ билан бевосита тўқнашмайди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам ўзларининг асосий душманлари бўлган бири иккинчисига қарши ҳокимиятимизни ҳаракатлантириш учун Қирғизистон давлатига ҳар томондан босим ясаб бораверишади.

Қирғизистон халқаро системанинг сиёсий ўйинларида навбатдаги шахмат суриш майдонига айланиб бораяпти. АҚШ ўта ишончсиз ва хиёнатчи ҳамкор. У қайси минтақа билан яқинлик қилса, албатта қўпорувчилик сингари бузғунчиликлар уюштиради. Россия эса, қувватсиз ва агрессив иш олиб борадиган, келажаги ўта ночор бўлган худбин иттифоқчидир. Булар Қирғизистонни Сурия ва Шом ўлкаларидаги издан чиқиб бораётган сиёсий ва ҳарбий амалиётларидан оламий жамоатчиликнинг эътиборини чалғитиш мақсадида фойдаланишни реъжалаштиришаётган бўлишлари ҳам мумкин. Унда бу минтақада нотинчлик ва тўппалонлар келтириб чиқаришга ҳаракат қилишади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here