Бангладешда яна 14 мусулмон ўлимга маҳкум этилди

478
0

images (20)

Яна 14 мусулмон ноқонуний қурол-яроқ савдоси айби билан айбланиб Бангладеш маҳкамаси тарафидан ўлимга жазоси маҳкум этилди. Уларнинг орасида жамоати Исломия раҳбарларидан бири Матиурроҳман Низомий ҳам бор.

Жазога тортилган кишилар Ҳиндистоннинг Ассам вилоятида фаолият олиб борган “Ҳуррият жабҳаси” номли бир жамоага қурол етказиб беришда айбланмоқда.

Матиурроҳман Низомий ва у билан бирга айбланаётган кишилар 10 йил аввал Бангладешдаги бир портда қўлга олинганлар. Улар Ассам вилоятидаги “Ҳуррият жабҳаси”га юборилаётгани даъво қилинган қуроллар сабабли судга тортилган эди. Суд ниҳоясида 70 ёшли Матиурроҳман Низомий ва яна 13 киши ўлим жазосига ҳукм этилди.

Жамоати Исломия эса ҳеч қачон куч ишлатиш ва қуролли ҳужумларга алоқаси йўқлигини айтиб, суд ҳукмига қарши чиқишмоқда.

Жамоати Исломия аъзолари Бангладешнинг Покистондан ажралиб чиқиш йўлида келиб чиққан урушда Покистон тарафида турганлик ва Бангладеш мустақиллигига қарши чиққанликда айбланиб, Бангладеш маҳкамасида судланмоқда. Жамоатнинг собиқ раҳбарларидан бири Ғулом Аъзам умр бўйи қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва унинг ўрнига раҳбарлик вазифасини бажариб турган Абдулқодир мулла осиб ўлдирилган эди.

1 COMMENT

  1. bugun musulmonlar juda horlikda hayot kechirishyabdi musulmonlar %100 haq bolsada ularga ayblovlar yopishtiriblib nobud qilishyabdi bularni bittagina aybi Allohni humida sobit turgani Alloh musulmonlar bilan Alloh akbar 

  2.  Абдулқодир мулла  bu inson bundan bir necha oy oldin bangladesh davlati tomonidan osib o’ldirilgan edi u osilishidan oldin shunday bayonot bergan edi ( bizga hizmat qilasan deyishdi men esa undan ko’ra o’lganim yahshi dedim) bu kishidan alloh rozi bo’lsin bu kishiga o’hshagan odamlar kam shuning uchun ham hozir zalolat ustun kelyabdi haqdan bizadagi imomlar ham davlatdan qo’rqmasdan haqni aytganda bunchalik tubanlikga zalolatga kirib ketgan bo’lmas edik

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here