“Женева-2” музокараларининг натижаси сарҳисоб қилинди

562
0

images (21)

Сурия масаласи бўйича бўлиб ўтган музокарада томонлар ўртасида катта тушунмовчиликлар сақланиб қолмоқда, бироқ ўзаро туташ келган нуқталар ҳам бор. Бу ҳақида БМТ ва Араб давлатлари лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий “Женева-2” конференциясининг биринчи босқичи натижалари бўйича берган баёнотида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, иккала делегация ҳам – ҳукумат ва мухолифат – Сурия келажагини четдан аралашувсиз, тинч воситалар билан, фақат мамлакат халқи белгилаши мумкин, деб ҳисоблашади.

Сурия масаласини ҳал этишнинг сиёсий жиҳатларига тўхталган махсус вакил, “Икки томон ҳам Сурия келажагини кўришдаги ўзларининг умумий қарашларини ўртага ташладилар, бу қарашлар 2012 йилнинг 30 июнидаги Женева баёнотини тўлиқ амалга ошириш билан бўлиши мумкинлигидан иборат”, – деди.

Браҳимий мазкур хафтада, “терроризм билан кураш ва зўравонликларнинг барча кўринишларига барҳам бериш ҳамда бошқарув органларининг барча ваколатлар ижрочи ҳокимиятга ўтишининг аниқ масаларини муҳокама қилиш” бошланганини белгилаб ўтди.

“Томонлар ўртасида катта тушунмовчиликлар сақланиб қолмоқда. Буни инкор этишдан маъно йўқ. Шу билан бирга, бизнинг мухокамалар давомида айрим ўзаро туташ нуқталар борлигини, эҳтимол улар иккала томонлар билган ёки тан олганларидан ҳам кўпроқлигини кузатдим”, – дейилади Лахдар Браҳимийнинг музокаралар натижаси бўйича берган баёнотида.

Браҳимийнинг айтишича, “Икки томон ҳам уларнинг мамлакатидаги тўқнашувлар Сурия халқига қабул қилиб бўлмас улкан азоблар олиб келганлигини тушиниб туришибди. Иккала томон зўровонликларга чек қўйилиши зарурлигига иқрор бўлишмоқда”.

Ҳукумат ҳам, мухолифат ҳам четдан бўладиган бевосита ёки билвосита аралашувларсиз Суриянинг келажагини фақат мамлакат халқигина, тинч йўллар билан белгилаши мумкин деб ҳисоблашади. Шунингдек, улар Суриянинг бирлиги, ҳудудий яхлитлиги, мустақилиги ва қарамсизлиги сақланиб қолинишига содиқлар ва шундан келиб чиқиб, ҳудудни бирор қисмини йўқотишлик қабул қилиб бўлмас ҳолат ҳисобланади. Сурия халқи, раҳбарлари қонун устиворлиги ва инсон ҳуқуқлари асосида, шаффоф ва масъулият билан ёндошадиган демократик Сурия сари интилаётганини музокара иштирокчилари тушиниб туришибди, деб қўшимча қилди Браҳимий.

Махсус вакил, музокара бошланишидан олдин Монтрёда Сурия масаласи бўйича 40дан зиёд давлат, БМТ ва учта минтақавий ташкилотлар иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтганини, конференция иштирокчилари иккала томонни ҳам вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этишга, Сурия халқининг орзуларини қаноатлантиришга ҳамда 2012 йил 30 июндаги Женева баёнотини тўлиқ рўёбга чиқаришга қаттиқ туриб чақиришганини, эслатиб ўтди.

Лахдар Браҳимий, унинг воситачилигида сўнгги саккиз кун давомида “машаққатли” музокаралар олиб борилганини белгилаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, улар “бир хонада ўтиришга кўникишди”, ўзларининг позицияларини айтишди ва бошқа томоннинг позицияларини тинглашди. Махсус вакилнинг айтишича, бир томон муаммолар мавжудлиги ҳақида гапирганда бошқа томон бунга қўшилгани ёки бошқа томонинг кўз қарашларини маъқуллагани каби вазиятлар ҳам бўлди.

Лахдар Браҳимий музокараларнинг бошланиш жараёнини “камтарона” деб атади, аммо бу кейинги ишлар учун яхши асос бўлишига умид билдирди.

БМТ ва АДЛ вакилларининг белгилашича, томонлар сиёсий ечимни мухокама қилиш учун келишган эди, бироқ барча учрашувларида улар гуманитар вазиятни мухокама қилишган.

“Хомс шаҳридаги вазият мухокама қилинди, бироқ ёриб ўтиш, афсуски келиб чиқмади. Бошқа ҳудудлардаги ҳолатлар ҳам мухокама қилинди, шунингдек барча туманларга ёрдам етиб бориши учун бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий амалиётларни тўхтатиш ғояси ҳам илгари сурилди. Кеча Ярмукдаги фаластинлик қачоқларга гуманитар ёрдам етиб боргани тўғрисидаги яхши хабар келиб тушди. Лекин яна жуда ҳам кўп ишлар қилиниши керак. Гуманитар масалалар жойларда давом эттирилади”, – деди махсус вакил.

Унинг хабар қилишича, кейинги хафта Римда БМТнинг гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича координатори Валери Амос томонидан чақиртирилган Сурия масаласи бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here