ДМХҚ Ош ТВни минтақалараро адоват қўзғашда айбламоқда

415
0

загруженное (15)

 Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Ош ТВ телеканилига нисбатан ҚР жиноят кодексининг “Минтақалараро адоват қўзғаш”лик моддаси бўйича жиноий иш очди. Бу ҳақида 1 феврал куни “Вечерний Бишкек” нашрига ДМХҚ матбуот хизмати хабар қилди.

“Жиноят иши 29 январ куни қўзғитилди, тезкор-тергов ишлари олиб борилмоқда, жумладан, кеча (31 январ куни) телеканал идорасида тинтув ўтказилди”, – деб хабар қилди матбуот хизмати.

“ВБ”нинг, қандай асос билан телеканал минтақалараро низо қўзғашликда айбланмоқда, деган саволига матбуот хизмати жавоб беришдан тийилди.

“Биз хозир қандай асос билан Ош ТВга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини хабар қила олмаймиз”, – деди матбуот хизмати.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here