“Терроризмга қарши кураш” учун ҳамкорлик

672
0

erdugonЭрон президенти Ҳасан Руҳоний Туркия президенти Абдуллоҳ Гулнинг таклифига биноан Анқарага ташриф буюрди. Эрон раҳбари Руҳоний билан Туркия бош вазири Эрдугон ўртасида ўтган учрашув ортидан тақдим қилинган муштарак баёнотда икки давлат ўртасидаги тижорат ҳажмини ошириш учун қарорлар қабул қилинганлиги урғуланди. Қарорга кўра, тижорат ҳажмини 2015 йилга қадар 30 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган

Шунингдек икки давлат раҳбарлари “терроризм”нинг барча шакл ва услубларига, наркотик ва қурол савдосига, инсон савдоси ва ноқонуний муҳожирликка қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш ҳақида музокаралар олиб борилгани билдирилди.

Туркия ҳукумати ўзини Сурия халқининг дўсти деб даъво қилади. Эрон эса бутун дунё кўз ўнгида Сурия халқини аёвсиз қирғин қилаётган Асад режимини очиқ суратда қўллаб келмоқда. Гоҳида минбардан туриб бир бирини айблаб келаётган икки раҳбар бугунга келиб “Терроризмга қарши кураш” учун учрашув ўтказмоқда.

Туркиядаги Ҳизбут Таҳрирнинг фаол аъзоси Маҳмуд Кар “терроризмга қарши кураш” масаласи – бу “Исломга қарши кураш” эканлигини ёритар экан, манфаат устида бир бири билан келиша олмайдиган давлатларнинг ягона душмани ким бўлиши мумкинлигига эътиборни тортади.

“Туркия билан АҚШ ўртасида “терроризмга қарши кураш”да ҳамкорлик қилиш битими борлиги ҳеч кимга сир эмас. Туркия билан Исроил ўртасида ҳам ҳалқаро алоқалар асосида “терроризмга қарши кураш” келишими мавжудлиги барчага маълум. Россия ва Ўрта Осиё давлатларидан бошпана излаб келган юзлаган мусулмонлар “терроризмга қарши кураш” битимига кўра Туркия ҳукумати тарафидан ватанига қайтарилди, ваҳолангки уларни у ерда ўлим ёки қамоқ кутиб турипти. Туркия билан Покистон ва Афғонистон ўртасида имзоланган “Терроризмга қарши кураш” масаласида ҳамкорлик қилиш битимларини айтмасак ҳам бўлаверади. Мана энди Эрон билан ҳам “терроризмга қарши кураш”да ҳамкорлик қилиш устида гап кетмоқда. Хўш, бу стротегик ҳамкорлик кимга қарши амалга оширилмоқда?! Бир вақтнинг ўзида АҚШ, Россия ва бошқа минтақа давлатлари ҳамда Эрон давлати учун бирдек душман бўлган ким ўзи?! Бу саволнинг жавоби ўз-ўзидан маълум”, дейди Маҳмуд Кар.

“Эътибор беринг, Эрон президенти Туркия вазирлар маҳкамасида ўтказилган матбуот йиғинида унга берилган бир саволга “Сурияда қон оқиши тўхтасин. Жанглар тўхтасин. Террорчи гуруҳлар у ердан чиқиб кетсин. Суриянинг келажаги халқнинг қўлига ўтсин. Ҳа, мен Башар Асадни сайловда ғалаба қозонганлиги билан табрикладим”, деб жавоб берди. Мана шу пайтда бош вазир Эрдугон унга “тўхтанг, бир минут, аслида террорист давлат сизнинг ўзингиз. Сиз Сурияда мусулмонларнинг қонини тўмоқдасиз. Аввал сиз террорист Ҳизбуллоҳ аскарларини Суриядан чиқаринг”, дейиши керак эмасмиди?!”, дея қўшимча қилади Ҳизбут Таҳрирнинг фаол аъзоси Маҳмуд Кар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here