Мустамлакачилар даф бўлсин, террорга чек қўйилсин

503
1

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти “Мустамлакачилар даф бўлсин, террорга чек қўйилсин” номли кампания бошлаганлигини эълон қилди. Расмий сайтлар орқали хабар қилинишича, мазкур кампания 18-24 апрел кунлар оралиғида бўлиб ўтади. Кампания доирасида расмий зиёратлар, ижтимоий тармоқлар орқали мулоқотлар олиб борилиши кўзда тутилган. Аввал хабар қилганимиз 22 апрел куни Анқарада ўтказилиши режалаштирилган “Терроризм масаласи, ҳақиқий айбдорлар ва асосий ечим” номли конференция ҳам мазкур кампания жумласига киради. Айни пайтда, терроризм мустамлакачи ғарб давлатлари тарафидан ижод қилинган ифлос услуб эканлиги ва улар ўзларининг сиёсий манфаатлари учун террордан қандай фойдаланиётганликлари ёритилмоқда.

Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари кампанияни жадал суратда олиб борар экан, расмий зиёратлар билан чекланибгина қолмай, барча мусулмонлар номидан АҚШ ва Англиянинг Анқарадаги элчихоналарига очиқ мактуб топширишди. Туркия ва бошқа Ислом ўлкаларида уюштирилаётган террор ҳодисаларининг ҳақиқий уюштирувчиси бўлган АҚШ ва Англиянинг элчилари Жон Баас ва Ричард Мурдан дарҳол мамлакатни тарк этиш талаб қилинди.

“Эй мустамлакачи давлатларнинг элчилари! Мамлакатингизга қайтинг ва йўлдан озган бошлиқларингизга сўзларимизни етказинг! Ушбу мактуб Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти тарафидан сиз ва раҳбарларингиз учун огоҳлантириш ва эслатмадир. Қонли ҳужумлар, тартибсизликлар ва қатлиомлардан иборат террор билан қонга белаётганингиз тупроқларимизни дарҳол тарк этинг.  Террор уясига айланган элчихонангизни ёпинг, зулмларингизни тўхтатинг. Зеро Ислом ўлкалари сизнинг террорчилик ҳаракатларингиз сабабли тартибсизлик ва парокандаликни етарлича бошидан кечирди. Энди бу тупроқдарда сизга ўрин йўқ”, дейилади жумладан элчихоналарга топширилган мактубда.

1 COMMENT

  1. Assalomu alaykum vr vb brodarlar alloh bu brodarlarimizdan rozi bolsin va dinda peshqadamlardan qilsin darhaqiqat bu iw 1400yil oldin rosululloh s.a.v va ashoblari tomonidan togutlarga shunday qilingan albatta islomiy harakatning bu iwlari tarihni qaytarishdir!!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here