Отатурк меросхўрлари унга ҳиёнат қилмайдилар.

508
0

00

Кеча соат тунги 02 ларда Истанбулга қайтиб келган Эрдўғонни юз мингга яқин тарафдорлари кутиб олдилар. Бу кутиб олиш Эрдўғоннинг машҳур Давос сафаридан қайтиб келишига ўхшади. Ўшанда Эрдўғон Исроил Президенти Пересни қотилликда айблаган ва дунё мусулмонларининг қаҳрамонига айланганди.

Аслида эса бу “қаҳрамон” бошқараётган ҳукумат, кофир Ғарб мусулмонларни бўлиш мақсадида Отатурк қўли билан йўқ қилган Халифалик давлати вайронаси устига қурган маҳсули бўлмиш малай давлат ҳукуматидир. Бу давлат Ислом билан бошқармайди, балки унга қарши, унинг хаётда қайта тадбиқ қилинишлигига қарши, унинг учун фаолият қилаётганларга қарши курашади. Уларнинг қамоқхоналари Роббим Аллоҳ деганлар билан тўлган. Бу давлат Уммат бойликлари ва мол-мулкларини ўғирлаши ва талон-тарож қилиши учун мусулмон ўлкалари эшикларини Ғарбга очиб берган. Эвазига айтарли ҳеч нарса олмасдан, Умматни фақирлик кишанига солиб қўйган. Бу давлат Америка билан сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва сақофий иттифоқлар тузган, бу эса Америка учун юртда ҳар қандай нарсага йўл очиб беради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here