МЎМИНЛАР БИТТА ЖАСАД КАБИ (1)

932
0

بســـــم الله الرحمن الرحيم

 МЎМИНЛАР БИТТА ЖАСАД КАБИ (1)

Мустамлакачи кофирлар ўз режаларини амалга оширишни мақсад қилган жойдаги мусулмонлар битта жасад бўла туриб, душманлардек бир бирларидан нафратда, баъзиларини устига ўнлаб ва юзлаб бомбалар ёғилмоқда. Қолган мусулмонлар эса Росулуллоҳ с.а.в.нинг: «Мўминларнинг бир-бирларига муҳаббат қилиб, раҳмдил бўлишларининг ва меҳрибон бўлишларининг мисоли бир жасадга ўхшайди. Агар ундан бир аъзо касалланса жасаднинг бошқа аъзолари бир-бирларини бедорлик ва истмалаш билан ёрдамга чақирадилар» (Саҳиҳ Муслим) деган сўзларини ва «Мўмин, мўмин учун баъзи қисми баъзи қисмини маҳкам ушлаб турган бинога ўхшайди» (Саҳиҳ Муслим) деган сўзларини унутиб, фалаж-шол бўлган жасадга ўхшаб фақат хабарларни ўқиб кузатиш билангина кифояланиб қоляптилар. Ҳолатимиз шундай экан, худо ҳаққи айтингчи, агар бу жасаднинг барча аъзоси касалланиб, ёрдамга чақираётган бўлса сиз нима қилмоқдасиз? Чунки ҳар бир аъзонинг, ҳатто миллион-миллионларинг бир ёки бир қанча масала-муаммолари бўлса, у ҳолда нима бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг! Бундаги асосий сабаб ўз Исломимиздан юз ўгарганимизда, чунки Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا

–„Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур“. [20:124]

Уммат ичида сунъий равишда вужудга келтирган ватандошлик аҳду-паймони мусулмонларни бирлаштирадиган ва уларнинг бирликларини битта жасад шаклига келтирадиган, натижада улар бир-бирига ёрдамчи-ҳамкор бўлиб қоладиган Исломий ақида ва Исломий биродарлик робитаси ўрнига ноҳақ туриб олган янгича, Исломий Умматга бегона бўлган алоқа воситасидир. Бу ватандошлик алоқасига кўра биз чегараларини Британия, АҚШ ёки Россия белгилаб берган ватандан бошқани ўйламаймиз. Мўминлар бир жасаддек  то қиёматгача бир-бирига биродар, ака-ука бўлганлари учун уларга ёрдам беришни шариат қалбларни титроққа соладиган тарзда қаттиқ туриб талаб қилганига қарамасдан, ўзимизга кофирларни балоси келмагунча бошқа жойлардаги биродарларимизга нима бўлаётгани, уларнинг найранглари ҳақида бош қотирмаймиз. Навбат бизга келганда бошқа жойдаги биродарларимиз ҳам худди шундай муносабатда бўладилар. Бизни Исломимизда ажратиб, битта жасад бўлган Умматни сунъий чегаралар билан парчалаб олишиб, хоҳлаганларини қилишмоқда.

Уммат бошидан кечираётган инқироз мусулмонларга куфр қонунлари татбиқ қилинаётгани учун давом этмоқда. Шу сабабли биз хор-зор, заиф-нотавондирмиз ва сонимиз миллиарддан ортиб кетганига қарамасдан, бойликларини талон-тарож қилдириб, тубан кимсаларнинг дастурхонига мўлтираб қараб турган етимларнинг аҳволига ўхшайди. Шунинг учун Раҳмону Раҳим бизга ўзининг ушбу сўзида эслатади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

–„Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсанглар, у зот ҳам сизларга ёрдам берур ва  майдонда қадамларингизни собит қилур“. [47:7]

Аллоҳ Таоло яна шундай дейди:

وَمَا النَّصْرُ إِلاَّ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ

–„Аслида ёрдам фақат Аллоҳ хузуридангина келур:“. [3:126]

Нусрат келишининг ягона шарти бор. Бу Аллоҳга ёрдам беришдир. Аллоҳга ёрдам бериш эса Унга итоат қилиш билан ва нурафшон кенг йўл бўлмиш ўша асл қўлланмаларимизнинг, яъни Аллоҳнинг китоби ва Росулининг суннати-кўрсатмаларига итоат этиш ва ҳаёт кечириш билан бўлади. Улардан (яъни Китоб ва Суннатдан) фақат ҳалокатга юз тутганларгина адашадилар, чунки ҳақдан тойилишимиз АСОСИМИЗни тарк қилиш билан ва БМТнинг ва золимларнинг қонунларига суяниш билан вужудга келади. Мана шу кунларда бўлаётган ишлар кимнинг режаси? Буларни Россия қилмоқдами ёки АҚШми? Буларни билгандан нима ўзгаради? Россия қиляпти десак ёки АҚШнинг режаси десак тўғри топармиз, лекин бало тўҳтайдими? Албатта, улар ўзлари қилмайди, балки ўзимиздан чиққан динини, иймони ва одамийлигини сотган хоинлар амалга оширади, жоҳиллар уларга эргашади. Уларни билгандан нима фойда? Нима қила оламиз?  Ҳаётимиз яна изига тушиб, тинч-тотув давом этармиди? Вақти-вақти билан кайталанмоқда, биз нима қилдик? Аслида кимнинг иши эканини билишдан ҳам мақсад ечим топиш ва уни амалга ошириш учун жиддий ишлаш эмасми?

Яна қалблардаги безовталиклар бошланди… Биз дод, фарёд деб қолаверамиз. кофирларга ўз мақсадларига етиш йўлида бизни қийналишимиз, қирилиб кетишимиз, ҳатто уларни режасини амалга оширганларни ҳам ўлиб кетишлари парвосига келмайди. Бир марта ишлатиладиган нарсадек ташлаб кетишаверади. АҚШ ва Россия бошчилигидаги ваҳшийликлар ҳаммага кундек равшан. Бизнинг ҳокимларимиз ёки ҳокимиятни ўз қўлларига олиш илинжида юрганлар уларга малайлик қилишни уятмай, юзсизларча қоилмақом қилиб амалга оширишмоқда. Шунинг учун Раҳмон Азза ва Жалла бизни бундан огоҳлантирган эди:

وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمْ النَّارُ

–„Зулм йўлини тутган кимсаларга суяниб қолманглар. Aкс ҳолда сизларга дўзаҳ ўти етар. [11:113]

أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَنْ تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنْ الْحَقِّ وَلَا يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلُ فَطَالَ عَلَيْهِمْ الْأَمَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ وَكَثِيرٌ مِنْهُمْ فَاسِقُونَ

–„Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ – Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими? илгари китоб ато этилган, сўнг муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)? Улар(яъни ўзини мўминман деганлар)дан кўпчилик фосиқ– итоатсиздирлар“.  [57:16]

Булар инсоният гўзал ҳаётга қандай муҳтож бўлса, шундай зориқиб турган Исломдаги ҳукмлар денгизидан бир томчи холос. Олам ҳозирча капиталистик ғарбнинг жаҳаннамий оловида жизғанак бўлиб куяётган экан, Исломнинг ҳокимият бошқарувига қайтишини интизорлик билан кутяпти. Аллоҳ Таоло деди:

هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ

– „Аллоҳ Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар истамасалар-да – барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир“.

Росулуллоҳ(с.а.в) Исломни олиб келган даврдан бошлаб, мусулмонлар ҳаётнинг ҳамма саҳасини Ислом нури асосида тушунишар, яъни Аллоҳ Таоло рози бўладиган ҳаётнинг барча соҳасини қандай эканини яхши тасаввур қилишар ва унинг ҳукмлари билан ҳар қандай муаммоларни моҳирлик билан ечишар эди. Шунда улар бутун инсониятга етакчи ва йўлбошчи бўлдилар. Бутун ер юзида адолатни ҳукмрон қилишди.

Аммо оҳирги даврларда Исломни тушунишга эътибор бермай қўйишгач, гарчи шаръий ҳукмларни тўла тадбиқ қилишган бўлсаларда аввалги етакчилиги йўқолди, чунки ҳар бир даврда ўз олимлари Умматга Исломни улар тушунадиган қилиб баён қилиб берар эдилар. Кейинчалик ижтоҳод тўҳтатилгандан бошлаб тақлид кучайди. Исломни тушунмайдиган бўлиб қолишди. Лекин ҳаётлари фақат шаръий ҳукмлар асосида, шайхулисломлар айтиб бергандек давом этаётган бўлса-да, ўз ишларини қандай давом эттиришни билмай қолишди, ҳатто шайхлар ҳам янги муаммоларга ечим беролмай, ҳайрон бўлиб қолишди.

Ўша кунлари ғарбда Исломий Давлатга касал киши деб ном қўйилган эди. Натижада куфр Исломий Давлатни парчалади, элликдан ортиқ давлатчаларга бўлиб, бойликларини талон-тарож қилишди, сунъий чегараларни белгилаб беришди, битта жасадни бўлак-бўлак қилиб юборишди. Энг ачинарлиси мусулмонларни Исломини тушунмайдиган аҳволда сақлаб турадиган режаларига одатлантиришди, бор кучларини, найрангларини сарфлашди, ҳатто баъзи шайх-имомлар ҳам Исломимизни тушунишимизга қаттиқ қаршиликлар қилишмоқда. Исломда шундай куч борки, уни қабул қилганларни табиий равишда битта жасад каби қилади ва кофирларни харакатлари пучга чиқаради.

Эндиликда Росулуллоҳ(с.а.в) олиб келган ва бизни бутун инсоният учун етакчи бўлишимиз асоси бўлган ўз Исломимизни тушунишга ва унга амал қилишга чақираётганларни халқ душманига чиқарилмоқда, қамоқларларга ташлаб ёки сиёсий босимлар остида Умматдан ажратилмоқда. Шунинг учун бошимиз балолардан чиқмай қолди. Ёш болага ҳам ким қилгани аниқ бўлиб бораётган балолардан қутилиш чораларини билмайдиган нотовонларга айландик. Ҳаётимиз эса, бедаво юқумлик касалликлар, асаб касалликлари, каҳатчилик, крисизлар, нотинчликлар… чунки бизда баъзи, бизга бегона бўлган хислатлар одатий, хеч ким ажабланмайдиган бўлиб қолди. Росулуллоҳ(с.а.в) дедилар:

«Эй муҳожир(яъни Ислом юкини ўз зимасига олиб, Аллоҳга аҳду-паймон берган ва шу мақсадда ўз юртларини ташлаб кетган)лар жамоаси, беш хислат борки, сизлар шу хислатларга эга бўлиб қолишингиздан Аллоҳдан паноҳ сўрайман:

  1. Фоҳиша ҳеч бир қавмда очиқдан-очиқ зоҳир бўлмаган, магар у қавмда вабо ва ўтган ота-боболарида бўлмаган касалликлар зоҳир бўлади.
  2. Ҳеч бир қавм тарози ва ўлчовдан уриб қолмаган, магар улар қурғоқчиликка, қаттиқ алданишга ва Султон(Ҳокимлар)нинг жабрига дучор бўладилар.
  3. Қавм ўз молларидан закотни бермаган, магар осмондан бир қатра сувга зор бўлганлар. Агар ҳайвонлар бўлмаганда асло ёмғир кўрмасдилар.
  4. Аллоҳнинг ва Росулининг аҳдини бузмаганлар, магар уларга ташқаридан бир душман ҳукмрон бўлиб олиб, уларнинг қўлларидаги нарсаларнинг айримларини тортиб олган.
  5. Имом(-Ҳоким)и Аллоҳнинг Китоби билан ҳукм қилмайди ва Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилишдан ўзларини катта олмайди, магар Аллоҳ уларнинг кулфат-мусибатларини ораларидан чиқариб қўяди».

Албатта Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилган Росулуллоҳ с.а.в.нинг ушбу ҳадиси қўшимча шарх ва баёнга муҳтож эмас. Чунки бу ҳадиснинг ўзи шу кунлардаги мусулмонларнинг аҳволини гапириб бермоқди. Аллоҳникидек куч ва қудрат ҳеч қаерда йўқдир.(давоми бор).

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here