Норин вилоятидаги яна бир қишлоқда спиртли ичимликлар сотилиши тўхтатилди

547
0

 Бундан уч ой олдин Норин вилояти Отбоши тумани Бирлик қишлоғи аҳли хайрли ишга қўл уриб, қишлоқ ҳудудида жойлашган тўртта савдо шаҳобчасида спиртли ичимликлар сотишни тўхтатишган эди.

 Улар томонидан бошланган савобли ташаббус вилоятнинг бошқа туманларига ҳам ёйилиб бормоқда. 9 март куни вилоятнинг яна Норин тумани Мингбулоқ қишлоқ аҳли ҳам бу хайрли ишга қўшилиб, қишлоқдаги бешта савдо шаҳобчасида сотилаётган спиртли ичимликларни қишлоқ аҳлига, ёшларга, келажак авлодга фойдаси йўқ эканлигини тўғрисида тушинтириш ишлари олиб боришди. Тушинтириш ишлар натижасида савдо шаҳобалари эгалари бундан буён спиртли ичимликлар сотишни тўхтатишларини маълум қилишди.

 “Албатта, бу Мингбулоқ қишлоғи аҳли учун, қолаверса қирғиз халқи келажаги учун ҳам яхши ташаббус бўлиб, қолган қишлоқлар ҳам ибрат оладиган ташаббус бўлди десак янглишмаймиз”,- дейишди қишлоқ аҳли.

 Ташаббусчилар таклифига биноан Норин вилоят қозиси Мамбетасан Ибраев атайин Мингбулоқ қишлоғига бориб, хайрли ишни бошлаган халққа миннатдорчилик билдирди ва спиртли ичимликлар сотишни бутунлай тўхтатган дўкон эгаларига қозиёт номидан “Ташаккурнома ёрлиғи”ни топшириб, жуда хурсанд бўлганини, бундай яхши ташаббуслар бошқа қишлоқларга ҳам ёйилишини тилади.

 Туркистон:

Аллоҳга чексиз ҳамду санолар бўлсинки, Қирғизистон халқи илдам одимлар билан ўзлиги, ўз диний қадриятлари сари бормоқда. Албатта, спиртли ичимликлар халқ ва миллат учун нафақат фойдасиз, балки Аллоҳ томонидан ҳам ҳаром қилингандир.

  Аллоҳ Таоло айтади:

“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!”.   (Моида- 90-91)

  Мана шундай ташаббус ва интилишлар орқали бизлар ўзимизни ўзгартириб борсак, Аллоҳ Таоло бизларнинг онгимиз, фикримиз ва яшаш тарзимизни ўзгартириб, Ўзи рози бўладига йўлга йўллаб қўяди.

“Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас” (Раъд: 11).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here