Аббос: “Икки давлат” ечими минтақадаги тинчликнинг калитидир

386
0

АҚШ вице-президенти Жо Байден билан учрашган Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос АҚШ ҳукумати олға сураётган “Икки давлат” ечимини қўллаб қувватлашини билдирди. Фаластин Президенти сўнги 5 ойда Исроил ҳарбийлари 200 фаластинликни ўлдирганлигини тилга олиб ўтар экан, бунинг сабаби яҳудий аҳоли пунктлари қурилишининг давом этиши эканлигига урғу берди. Аббоснинг таъкидлашича, “икки давлат” варианти минтақада хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликка йўл очади.

 “1967 йил 4 июн чегараларига доир “Икки давлат” ечими вариантига умидларнинг қайта уйғониши минтақада хавфсизлик, тинчлик ва барқарорлик юзага келишининг калитидир. Яҳудий аҳоли пунктлари қурилишининг давом этиши эса минтақадаги зўравонлик ва қон тўкилишига сабаб бўлмоқда”, “Терроризмга қарши қўлга киритилган ғалаба биздан 1967 йилда белгиланган чегараларга тобе, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини қуришни талаб қилади”, деди Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос.

Бундан аввал Байден Исроилга келган куниёқ Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес ва Бош вазир Бенямин Нетаняҳу билан учрашган эди. Байден Перес билан учрашгандан сўнг журналистлар олдида қисқа баёнот бериб, АҚШ яҳудийлар хавфсизлигини ўз зиммасига олишига ишора қилди.

“Мен бу ерда эканлигимдан жуда мамнунман. Президент (Барак Обама) салом йўллади. Исроил хавфсизлиги охиригача бизнинг зиммамизда. Умид қиламанки, ушбу масала бўйича келишувга эришамиз”, деди Байден.

Байден Ғарбий Қуддусда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашгандан сўнг берган матбуот баёнотида эса “Очиқ айтишга рухсат бергайсиз, Америка Қўшма Штатлари, бу ҳаракатларни (фаластинликларнинг Исроилга қарши ҳаракатларини) танқид қилади ва танқид қилнмаслигини ҳам қоралайди”, деди.

Исроил хавфсизлигини қўллаб-қувватлашда АҚШнинг мажбурияти ҳақида Байден шундай деди: “Тарих давомида АҚШ бошқаруви доирасида Исроил хавфсизлигини энг кўп биз қўллаб-қувватладик. Ҳарбий ҳамкорликдаги ёрдамларимиз илгари мисли кўрилмаган даражага етди. Исроил жиддий таҳдидлар қаршисида ўзини ҳимоя қилиш учун етарли кучга эга бўлиши борасида садоқатимизни сақлаб қолдик. Жуда қийин ва ўзгарувчан минтақада жойлашган Исроил хавфсизлиги учун булар жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Исроилнинг яҳудийлик ва демократик тузилмасини ҳимоя қилиш учун ягона йўл, “Икки давлат” ечимини амалда татбиқ қилишдир. Шунинг учун Америка Қўшма Штатлари ҳар икки томонни ҳам бу борада ҳаракат қилишга чақиради”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here