Ташаккурнома

550
0

Ташаккурнома

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

Қорасув шаҳри муслималари номидан Қирғизистондаги, хоссатан Қорасув шаҳридаги даъватни кўтариб юрган ака-укаларимизга “ташаккурнома”.

Оламлар Роббиси Аллоҳга чексиз ҳамду-санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В.га ва У кишининг оилаларига, саҳобаларига ва У кишига яхшилик билан эргашган зотларга салот ва саломлар бўлсин!

Сиз ака-укаларимиз 2016 йил 19 феврал куни улуғ жумъа ибодатидан олдин соат 11:30да ўтказган норозилик акциянгизни эшитиб, Ислом дини энди ер юзига тарқалишни бошлаган вақтда саҳобалар золимнинг зулмидан қўрқмаган ҳолларида муқаддас Каъба томон бир саф бўлиб, “Аллоҳу акбар”, дея баралла айтиб юрганларини хотирладик. Ана ўшандай зотларга буюк Аллоҳнинг нусрати, ғалабаси келган эди.

Сиз бу ишингиз билан буюк Ислом Халифаси Муътасимбиллаҳни ёдимизга солдингиз. У бир жория аёлни “Эй Мўътасим! қаердасан” деган ноласига жавобан бутун лашкарини аёққа турғизган эди.

Биз мана шундай Халифамиз йўқлиги сабабли шундай хорликда яшамоқдамиз. Сизларнинг бу жасоратингиз бутун Ислом уммат эркакларига ўрнак бўлади, деган умиддамиз. Агар ҳар бир мусулмон эркаклар муслима аёллар шаънини сизлардек ҳимоя қилса, албатта Аллоҳнинг буюк нусрати ғалабаси келарди.

Сизлар бу ҳатти ҳаракатингиз билан нафақат бутун Қирғизистон қуролли кучларини, балки ҳокимларини ҳам тиз чўктирдингиз. Улар бу қилган ишларидан уялишди ва сизлардан узр сўрашга мажбур бўлишди.

Сизларга бутун дунё муслималари, хоссатан Қорасув шаҳри муслима аёллари номидан ташаккур билдирамиз! Келгусида ҳам золимдан қўрқмаган ҳолда олға ҳаракат қилишингизни Аллоҳдан сўраб қоламиз. Доимо золимлар олдида Роббул Оламийн сизларни ҳайбат неъмати билан ризқлантирсин!

Албатта Аллоҳнинг нусрати сизларга ўхшаган РИЖОЛЛАРга келади!!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here