Ўзини қаммоққа топшириш сиёсий ўйин эмас, балки қалбларни эзиб келаётган саволлардан қутилиш йўлидир

444
0

بســـــم الله الرحمن الرحيم

Ўзини қаммоққа топшириш сиёсий ўйин эмас, балки қалбларни эзиб келаётган саволлардан қутилиш йўлидир

 Чарчаб кириб келган эркакни уйда оиласи кутиб оладида, саволга тутади.

Кенжа фарзанди; мени ҳам ўйинчоқлар ўйнагим келяпти, школадлар егим келяпти. Телевизорда кўрсатган ўйинчоқлардан, школадлардан қачон олиб берасиз, дадажон? У ердаги болаларнинг ўзларини хоналари алоҳида экан, ўйинчоқлари роса кўп экан, менга ҳам қачон ўзимнинг хонамни қилиб берасиз?

Мактабга бораётган қизалоғи; ҳар доим пул сўрасам бермайсиз, ўқитувчимиз қаттиқ тайинлаяпти, пул олиб келмаганларни жазолаяпти, мактабга рўмол ўраб борсам ўқитувчимиз, рўмолингни ечасан деб сўкяпти, ўқитувчим билан қачон гаплашасиз, мен ўқишим керак, мактабга боргани қўрқиб қоляпман, а? Гаплашиб келгани қачон борасиз?

Мактабни битирган ўғли; дада, ишлай десам бу ерда иш йўқ, Россияга бораман, нимага унамаяпсиз? Россияга борганларнинг ҳаммаси ҳам айниб кетмаганку? Мен Сурияга кетиб қолмайман? Озгина пул ишлаб қайтаман, танишларим бор, бораверайми?

Аёли эса ноилож; уйда егулик ҳеч нарса қолмади, кризс деганиз билан гўштсиз овқат қилишнинг ҳеч иложини қилолмаяпман. Болаларнинг кийимлари ҳам ярамай қолди, янгилаш керак, Хитойнинг буюмлари бир мавсумга ҳам етмаяпти. Қачон бозорга борамиз? Электрга ҳам тўлаш керак, анча қарзимиз бор экан. Тезда тўламасанглар узиб кетамиз дейишди, уни нима қиламиз?…

Тўғри, бундай саволлар министларнинг, депутатларнинг оиласидан чиқмайди ёки суд-прокурорлар, орган ҳодимлари, солиқ йиғувчиларнинг оиласидан ҳам чиқмайди. Министлар ва депутатларнинг аҳволи маълум, қонуний йўллар билан ўмарганлари етмагандек, биргина хиёнат билан қилинган имзо, “овоз” эвазига миллионлаган ҳаром пуллар уларнинг ҳисоб рақамига ўтади. Шунинг учун давлатнинг қарзи кўпайган сари уларнинг бойликлари ҳам кўпайиб бормоқда. Суд-прокурорлар эса, бир бегуноҳни оқлаб чиқариб юбораман, деган баҳона билан судланувчини қарзларга ботириб бўлса ҳам олган пораларини ҳисобига, уларнинг оиласида ҳам ундай саволларга ҳожат йўқ. Орган ҳодимларига ҳам, солиқ йиғувчиларга ҳам қонунда белгиланган пул етмайди. Уларни қандай қилиб муаммоларини ҳал қилишаётгани ҳаммага маълум. Тўғри уларнинг ичида ҳам ҳали инсонлиги ўлмаган, тўғри яшашни қасд қилиб, унга чора излаб юрганлари ҳам бор.

Юқоридаги саволлар тахминан 10% атрофидаги бюджетникларнинг кўпчилигидан чиқмайди. Бундай саволлар кўпинча 85-90% оддий халқ ичидаги оилалардан чиқади. Бу саволлар қаторида чет эллардаги саёҳатга, курортларда дам олиб келишга алоқадор саволларга умуман ўрин йўқ, лекин яна қўшиш мумкин бўлганлари бор, масалан: Иссиқ-кўлга чет элликлар келиб дам олишиб кетишар экан, биз қачон борамиз, биз шу ерда шунча йил яшаб ҳали бирор марта бормадик, қачон борамиз?…

Агар қамоқда бўлганида эди, қалбидаги жароҳатлари кетмаса ҳам, яқинларидан келаётган бундай саволлардан қутилган бўлар эди; мен қамоқдаман, оёқ-қўлим “боғлиқ” деб. Лекин у очиқда…

Аммо булар етмагандек, кўпчилиги умрида чумчуқ ҳам сўймаган, эл ичида фақат яхшиликлар билан танилган инсонларни уйига 15-20та маскачан, автоматлар билан қуролланган, алоҳида таёрланган гуруппани етаклаб, орган ҳодимлари ярим кечаси уйларга бостириб киришиб, ёш болаларни, аёлларни қўрқитишларини нима деб тушуниш керак? Халқни қирғин қилаётган душмандан ҳимоя қилишмоқдами? “Форма”ларини шунинг учун кийишганмиди? У ҳам етмаганидек, аёлларга, онахонларга қўпол муомила қилиб, олиб кетишлариничи? Бунга нима қилиш керак? Давлат буларни кўрмаяпдими?

Йўқ, аслида орган ҳодимларини ҳам қароқчи, тиламчи қилиб қўяётганлар айнан ўшаларнинг ўзгинаси. Хиёнатлари очилиб қолгунича хоҳлаган шармандаликларини қилишиб, асл башаралари кўриниб қолган заҳоти Россия, Европа ёки АҚШга қочишади. Ҳаром йўллар билан ўз ҳисоб рақамларига ўтказган халқ бойликларидан бўлган миллиардлари билан ҳар қандай давлат яхши кутиб олади. Наҳот буларга сукут қилиб яшайверсак?

Бир оз бўлсада бундай саволлардан чалғиш мақсадида телевизорга тикилганда одамнинг асаблари баттар таранглашади, чунки унда бузуқилик, қотилликлар билан “безатилган”, 21-чи асрдаги, демократия самараси бўлган ҳаёт намуналари асосида ишланган сериаллар; моддий томонлари жуда юксак, лекин эр-хотинда бир бирларига нисбатан хиёнатлар одатий ҳол ёки фарзандида ота-онасига бўлган ишонч, ҳурмат умуман йўқ, бола бор, бошқа бировдан. Эркак ҳам ғазабда, қалб жароҳатланган, нима қилишини билмайди. Бола ҳам кимнинг фарзанди эканини билмайди, ўз отаси – бузуқ онасининг сири бўлиб қолиб кетган… боланинг боши қотган, онасидан ҳам, ҳақиқий отасидан ҳам нафратда  ёки бошқа оиладаги аёл келиб, ўз ўғлини; бу сендан бўлган, сени боланг, мени эрим унинг ҳақиқий отаси эмас, ҳақиқий отаси сенсан деган даъволар ва ҳоказо. Жамиятда эса, одамлар бир-бирларига ишонмайди, доимо бошқаларни алдаш илинчида, муттаҳамлар ҳар доим ҳақ, фойдани деб ҳар қандай чирканч ишларни ҳам тап тортмай қилаётган зўравонлар қўлида ҳаёт издан чиққан…

“Янгиликлар”да очиқ ёлғонлар билан тўла бўлган хабарлар; халқ ҳоинларини, куфр малайларини “қаҳрамонлар” қилиб, ваҳший душманларни меҳрибон дўстлар қилиб, аввал “эр йигит”, “эл фарзанди”, “моҳир етакчи” сўзлар билан мақтаб юришган, хозирда қочиб кетган собиқ раҳбарлар ҳамма ёмонликларга сабабчи, ҳаётни оғир аҳволга келганига ўшалар айбдор деб айнан ўша журналистларнинг икки юзлик башараси. Софдил, халқпарвар, ҳақиқат учун харакат қилаётганларни эса, террорист-экстремистлар қилиб оммани ишонтиришга уринишлар…

Аслида ҳаёт ҳам демократиянинг таъсири билан, сериалдаги каби бўлиб бормоқда, ундан қолишмайди. Ҳаёт куфр системаси асосида экан, отгаминарлардан баъзилари ўзгаради-ю, ҳаёт яна ўша ҳолда давом этаверади. Яна “эски ҳаммом, эски тост”, ҳамма жойда пора билан иш битириш, ҳақ, тўғриликка умуман ҳаётда ўрин йўқ. ҳақни айтган халқ душманига айланади-да, қонун йўли билан қамоққа жўнатилади…

Йўқ, ҳаёт системасини ўзгартириш керак, асоси ақл билан текширилган, бир ховуч фирибгарларнинг фойдасига қараб хоҳлаган томонга қараб ўзгариб кетавермайдиган, ҳамма бирдек ишонган, ҳурмат қиладиган, собит, барқарор асосдаги ҳаёт системасига ўзгартириш керак. Бу система – Беҳожат, Меҳрибон ва Раҳимдил Яратгувчи Аллоҳ Таоло томонидан нозил қилинган, нуқсону-зулмдан, ноҳақликлардан пок ва бандаларига “НЕЪМАТ” ва “РАҲМАТ” қилиб Росулуллоҳ(с.а.в) орқали етказган – Исломдир. (давоми бор).

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here