Баҳрайн: Сурия инқирозига ечим топиш учун Россия билан ҳамкорлик қилинг!

454
0

Баҳрайн ташқи ишлар вазири Холид бин Аҳмад Ал-Халифа Сурия инқирозига ечим топишни истаган барча катта давлатлар Россия билан ҳамкорлик қилиши лозимлигини таъкидлади.

“Минтақавий масалалар бўйича муҳокамалар жуда муҳимдир”, “Сурияга тинчлик ва барқарорлик олиб келишни истаган барча катта давлатлар, Россия билан ҳамкорлик қилишга мажбурдир”, деди у Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ўтказган учрашуви ортидан журналистларга берган интервьюда.

Аҳмад Ал-Халифа Россия ва Баҳрайн жуда кўп масалалар бўйича бир хил фикрда эканлигига алоҳида урғу бериб ўтди. Унинг қайд этишича, Баҳрайн ва Россия терроризмга (Исломга) қарши кураш олиб боришда, мавжуд муаммоларни тинч йўл билан ҳал этишда ва қонуний ҳукуматларнинг музокараларда иштирок этишдан четлатилиши мавзуларида бир хил қарашга эгадир.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам Баҳрайнлик ҳамкасби билан ўтказган учрашувидан сўнг, “Россия ҳам, Баҳрайн ҳам, Сурияни барқарор, илмоний (дин давлатдан ажратилган), ҳудудий яхлитлиги сақланган ва ​​барча фуқароларининг ҳуқуқлари кафолатланган бир давлат сифатида кўришни истайди”, деди.

Бу икки давлат қонуний ҳукуматларнинг парчаланишига сабаб бўладиган ҳаракатлардан узоқ туриш ва сурияликлар ўз келажакларини ўзлари белгилашлари лозимлиги борасида ҳам бир хил фикрда эканлигини таъкидлаган Лавров юқорида санаб ўтилган тамойиллар Ливия, Яман, Ироқ ва Афғонистонда ҳам қўлланилиши кераклигини қўшимча қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here