Путин Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди

604
0

 Аввалроқ, 3 феврал куни Қозоғистонга АҚШ ҳарбий ҳамкорлик гуруҳининг мувофиқлаштирувчи масъуллари ташриф буюриб, икки кунлик йиғилиш ўтказган ва йиғилиш сўнгида икки давлат – АҚШ ва Қозоғистон қуролли кучлари ўртасида 2016-2017 йиллар учун режа тайёрланганлиги эълон қилинган эди. Қозоғистон ва АҚШ ҳарбий ҳамкорлигининг асосий йўналишлари – биргаликда фаолият олиб бориш, қуролли кучлар касбий маҳоратини ошириш, ўзаро ҳарбий кўмаклашиш ва ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказишдан иборат бўлиши белгилаб олинган эди.

 Бу учрашувдан икки кун ўтиб, 6 феврал куни Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли икки кунлик иш сафари билан Қозоғистонга келди. Қозоғистон президенти матбуот хизмати Назарбоев Аҳмад Довудўғли билан савдо, энергетика соҳасида ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилинишини хабар қилган эди.

 АҚШ ҳарбийлари ва америкапараст турк ҳукумати бошлиғи Аҳмад Довудўғли сафари якунланганидан икки кун ўтиб эса, Россия президенти Владимир Путин Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди. Хабар қилинишича, телефон орқали бўлган мулоқотда Путин Назарбоев билан Украина шарқидаги вазият ва ночорлаб кетган рус-турк алоқаларини муҳокама қилган.

 Қозоғистон президенти матбуот хизматига кўра, Путни расмий Москва билан Анқара муносабатлари бузилишида “қийинчиликлар турк томонидан пайдо қилинганини” айтиб, алоқаларни қайта йўлга солиш учун Туркия қадам ташлаши зарурлигини билдирди.

Туркистон:

Путиннинг Россияни шу аҳволга олиб келиб қўйишига, унинг ўзига бериб юборган ортиқча баҳоси ва кибрга тўла ўзбилармонлиги сабаб бўлди. Энди у Россияни боши берк кўчага олиб келиб қўйиб, бу ёғига нима қилиш ҳақида тўла тасаввурга эга эмас.

Назарбаевни эса, АҚШ билан ҳамкорликни кучайтириб юбориши билан, Россиядан ҳадиксираши мутлоқ тугагани йўқ. Чунки АҚШ ўз манфаати йўлида Қозоғистон билан Россияни атайин уруштириб юбориши ҳам мумкин бўлган ўта ишончсиз қувват. (Буни ҳозирда Сурия масаласида кўриб турипмиз.) Шунинг учун Назарбаев, Путинни аҳволини кўриб турган ва унинг ҳолатига унинг ўзидан кўра тиниқроқ баҳо бера оладиган тажрибали сиёсатчи сифатида, Россия билан Ғарб ўртасини ислоҳ қилишда ўртамчилик қилиб беришни таклиф қилади. Чунки Туркия – Россия муаммолари, АҚШнинг сиёсий лоиҳалари асосида бораётганини уларнинг барчаси билишади. АҚШ Қурдларни Туркияга қарши йўналтиришда ҳам, Россиядан фойдаланмоқчи.

Россия, Путиннинг инжиқликлари ва кибр ҳавоси сабабидан, тоборо ҳолдан тойиб боряпти. Бу эса, Путиннинг режими учун ҳам ўта хавфли вазиятлар пайдо қилиши мумкин. Бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун Путинда фақат икки йўл бор. 1) Ғарбга тавба қилиб, Россиянинг оламий етакчиликка бўлган интилишидан воз кечиб, ҳозирдаги ҳақиқий мавқейига рози бўлиб, ўрталаридаги узилиб бораётган алоқаларни тиклайди. Лекин энди илгариги ҳолатидан умидини узуши керак. Ғарб ҳам асосий талаб сифатида шу шартни қўяди. 2) Вазиятлар янада кескинлашиб бораверишига рози бўлиб, уруш ҳолатини пайдо қилиб, Россия бўйлаб ёки унинг муайян минтақаларида ҳарбий ҳолат ва ҳарбий бошқарув жорий қилади. Тарихда, Муссалини, Гитлер, Пиначет, Саддам Ҳусайин ва бошқалар мамлакатларини ҳарбийлар қуввати воситасида бошқариб ўтишган. Бундан ташқари Мисир, Ливан, Туркиядаги каби ҳарбийлар бошқаруви сингари лоиҳалар каби, ҳарбийлар ўзларининг кучли таъсирлари билан мамлакатни ўз таъсир қувватлари остида ушлаб келишган. Бу ҳарбий диктаторлик режимининг ҳам умри унчалик узоқ бўлмайди. Оқибати ҳам ҳеч қачон хайрли якун топган эмас.

Путин Туркларга қарши Сурия минтақасида уруш уюштириш мақсадида бир қатор фитнакашлик амалиётлар олиб бораяпти. Бундан ташқари Қрим, Чеченистон, Ингушетия ва Доғистонда ҳам, мусулмонларга қарши атайин фитнакашлик амалиётлар уюштириб, вазиятни кескин ҳолатда ушлаб келаяпти. Қозоғистоннинг шимолий минтақаларида ҳам кескинликлар пайдо қилиш мақсади йўқ эмас. Ҳозирча Қозоғистонда, Русийзабон миллатлари билан Қозоқлар ўртасидаги вазиятлар ўзи ҳолича кескинлашиб бораяпти.

Назарбаев, Путинни 1) ҳолатдаги шартларга рози қилиш учун Ғарбга ўртамчилик қилиб беришга ҳаракат қилади. Лекин унинг Россия билан Украина ўртасидаги воситачилиги ҳам мувоффаққиятсиз якунланган эди. Аммо Қозоғистоннинг шу кундаги иқтисодий ночор аҳволи ҳам Россияникидан қолишмайди. Назарбаев ҳам, вазиятдан қуруқ чиқиб кетиш йўлларини ҳарбий амалиётлардан қидириб қолмаса эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here