Сурия мухолафати делегациясида ихтилоф: Унинг сабаби нима ва бу қанчалар жиддий?!

446
0

Сурия мухолафати делегациясида ихтилоф: Унинг сабаби нима ва бу қанчалар жиддий?!

Масалани асосидан ташқи кўринишидаги баҳс-мунозарага буриш, одамлар эътиборини минглаб инсонлар қотилидан кичик бир жиноятчига тортиш энг катта макр ва алдовлардан биридир. Бугун Америка Сурия қўзғолонини бартараф қилиш учун шундай иш тутмоқда. У аввал одамлар  эътиборини Башар Асад ва унинг қонхўр режимидан ИШИДга буриб юборган эди. Ҳозир эса мухолафатга ким вакиллик қилиши тўғрисидаги гап сўзларни – гўё бу нарса масаланинг асосидек – асосий мавзу қилиб қўйди. Америка бу билан одамлар эътиборини масаланинг асл-моҳиятидан буриб юбормоқчи. Аслини олганда биринчи навбатда ботил илмоний режимни ағдариш, у билан бўлган музокараларни рад этиш, отасининг меросхўри бўлган режим тепасидаги Башарни ва ўнлаб йиллардан бери Сурия халқи бошига бало-мусибатлар ёғдирган жиноятчиларни энг қаттиқ жазога тортиш ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш масаланинг асосидир. Ҳа, масаланинг асоси мана шудир. Зотан, Шомнинг мағрур халқи қўзғолонни айнан шу рошид Халифаликни татбиқ этиш мақсадида бошлади. Чунки Халифалик халқнинг буюк динидан балқиб чиққан. Бу мағрур халқ ўзининг бу қўзғолонини олдидан ҳам, ортидан ҳам ҳеч қандай ботил-ноҳақлик келмайдиган азиз Китобидан истинбот қилинган Халифалик дастурини татбиқ ўрнига қўйиш учун бошлаган эди.

Россия билан Эрон ўзларини Жайшул Ислом ва Аҳроруш Шом ҳаракатларининг музокарада қатнашишларига рози эмасдай тутяпти ва бунга уларни террористлар, деб ҳисоблашларини баҳона қиляпти. Саудия билан Франция эса уларни террорист деб ҳисобламади. Жайшул Ислом воизи Аллуш қонхўр режим билан музокара олиб борувчилар каттаси қилиб тайинланди. Жайшул Исломдагилар буни «буюк нусрат», деб ҳисоблашмоқда! 2016 йил 20 январда Манбаси Жайшул Ислом бўлган хабарларда «Аллушнинг бунга тайинланиши режим ва унинг такаббурлигига қарши зўр жавобдир. Зеро, Аллуш режимни Женевада ҳам худди Ғутада қарши олгандек қарши олади», дейилган. Шундай қилиб, мухолафат номидан ким вакил бўлади, деган арзимас-бачкана баҳсу мунозара давом этди ва бош музокарачи Жайшул Исломдан тайинланиши «буюк нусрат» деб аталди. Бу режим ва унинг иттифоқчилари такаббурлигига қарши зўр жавоб ўлароқ қабул қилинди ҳамда режимни Женевада ҳам худди Ғутада қарши олгандек қарши олинажаги таъкидланди! Фаластин Озодлик ташкилоти билан ҳам шунга ўхшаш ҳол бўлган эди. Яъни босқинчи яҳудий душман билан тузилган Женева, Осло ва Кэмп-Дэвиддаги битим ҳам «буюк нусрат» дейилган эди. Уни худди Фаластинда қарши олгандек қарши олинажаги таъкидланган эди! Мана бугун бу юртдан воз кечилди, душманга кечаю-кундуз хизмат қилишга рози бўлинмоқда. Унга қарши режалаштирилган жиҳодий амалиётларнинг йўққа чиқарилгани билан мақтанмоқда ва бу Фаластин халқининг улкан ютуқлари, дея баҳоланмоқда. Сурия мухолафати ҳам шундай аҳволга тушмоқда! Эртага улар ҳам, Аллоҳнинг Ўзи асрасин, бўлажак илмоний режимнинг хизматкорларига айланиб, ўзларининг «буюк ютуқ»ларига рози бўлмаган кишиларга қарши курашишлари мумкин!

Америка бу масалани мухолафатга ким вакил бўлиши тўғрисида ихтилофлашиш ва мана шу вакиллик устида талашиб-тортишиш масаласига айлантиришга ҳаракат қилиб келди. Ҳатто буни уддасидан чиқиб, хурсандликдан боши осмонга етди, деб айтиш ҳам мумкин. У илгари гўё қуролли ташкилотларни музокарага тортиш учун уларга ялинаётгандек кўринар эди. Элчиси Фордни «Женева-2»га уларни жалб қилолмагани учун ҳам ишдан бўшатиб юборди. Энди эса, мухолафатда кимлар иштирок этиш-этмаслиги Америка учун аҳамиятсиздек кўринмоқда. Чунки, ўзларини қўзғолончилар вакили дея даъво қилаётганлар орасидан мусулмонлар қотили билан музокарага киришадиганларнинг топилиши Американинг улкан ютуғидир. Ахир, бу ҳаракатларни музокарага киритишга у қанчалар тиришмади, дейсиз! Шунинг учун ҳам илмоний режимни Америкага боғлиқлигини сақлаб қолиш ва исломчиларни бунга кўндириш унинг улкан ғалабасидир. Музокарада иштирок этадиганлар эса бу йўлдаги бир қурол бўлиб, Америка учун уларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Қачон бу ишлар – Аллоҳ сақласин – унинг фойдасига ҳал бўлгудек бўлса, у «тозалаш»ни бошлаб юборади. Америка учун энг муҳими, шу пайтгача рўёбга чиқаришни уддасидан чиқолмаган ўзининг сиёсий ечимини амалга ошириб олишдир. У ҳозир, мана шунга эришиш учун бутун имкониятини сарфламоқда. 2016 йил 20 январда Америка ташқи ишлар вазири ўзининг ҳамкасби Лавров билан учрашганидан сўнг, Керрининг воизи бундай баёнот берди: «Иккала вазир ушбу кризиснинг дипломатик ечими сари эришилган ютуқни сақлаб қолиш муҳимлигини муҳокама қилди». Буни шундай тушуниш мумкинки, Америка учун энг муҳими, исломий қуролли ташкилотларни ўзига тобе режим билан музокарага олиб келиш орқали қўлга киритган ютуқларини сақлаб қолишдир.

Россия билан Эроннинг Жайшул Ислом ва Аҳроруш Шомга тазйиқ ўтказишини Американинг ўзи хоҳлаяпти.  У бу икки ҳаракат ҳам музокара томон ўзини отиб, унда иштирок этиш асосий масаласи бўлиб қолишини, исломий талабларидан воз кечишини, икки юзламачи ва номига исломий бўлган ҳамда бошқа ҳаракатлар қатори у билан бирга юрадиган миллий ташкилотларга айланиб қолишини истайди. Аслида, Америка бу икки ҳаракатнинг музокарада иштирок этишини жуда-жуда истайди. Бироқ у буни изхор қилмаяпти. Шунинг учун Саудия ва Туркиядаги малайлари орқали бу икки ҳаракатни Суриядаги фаол исломий кучлар деган эътиборда музокарада қатнашишга қизиқтириб-алдади. У – исломчилар Америка ечимини қабул қилди (яъни хиёнатда иштирок этди) –  деган гап чиқишини истади… Америка музокарада кимлар иштирок этишига қарор берган пайтда Россия ҳам, Эрон ҳам унинг йўлига тўғаноқ бўлмайди. Чунки улар Америка билан келишган ҳолда иш олиб бормоқда. Эрон ташқи ишлар вазири Зарифнинг 2016 йил 20 январда айтган гапи ҳам бунга далолат қилмоқда: «Мухолафат делегацияси террористлиги халқаро жиҳатдан эътироф этилган уч жамоани ўз ичига олмаслиги керак. Улар ИШИД, ал-Қоида ва Жабҳатун Нусра ташкилотларидир». Бу гап Жайшул Ислом билан Аҳроруш Шом ташкилотларининг иштирок этишига Эроннинг қаршилик қилаётгани жиддий эмаслигига ҳамда уларга террорист ўлароқ қарамаслиги ва иккаласи билан келишиш мумкинлигига далолат қилмоқда.

Америка бу конференцияда ҳамма истаклари амалга ошмаслигини, йўл анча олислигини, битим қоғозда қабул қилинса-да, уни воқеда татбиқ қилиш анча мушкуллигини билади. Буни Америка ташқи ишлар вазирлиги воизи Тонернинг 2016 йил 20 январдаги баёноти кўрсатиб турибди: «Якуний муддат муҳим масала. Лекин у бир-икки кунга кечикадиган бўлса, бу дунёнинг тамом бўлганини англатмайди… Биз унинг ғоят оғир амалиётлигини биламиз. Бироқ босим ўтказиш ва олдинга қадам ташлашни тўхтатмаслигимиз лозим». Америка – масала конференцияда фалончи ёки пистончининг иштирок этишида эмаслигини тушуниб турибди. Шунингдек, мухолафат музокарага боришдан олдин бомбардимонни тўхтатиш, қамални очиш ва маҳбусларни озод этиш каби талабларни қўяётгани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлган пайтда конференцияни бир ёки бир неча кунга кечиктириб туришда ҳам эмаслигини тушуниб турибди. Мухолафат ўзининг бу талабларини бир оз бўлсада обрўсини сақлаб қолиш учун айтди, аслида унда обрў ҳам, ҳаё ҳам қолгани йўқ. Шунга қарамай, Америка конференция ўтишига қаттиқ турибди. У мабодо 25 январдаги муддатидан кечиктиришга тўғри келадиган бўлса, кечиктириш мумкинлигини, бу дунёнинг тамом бўлганини англатмаслигини айтди! Чунки Америка то янги режим моделини тузиб олиши учун бу мавзунинг жуда чигал ва машаққатлилигини, то мухолафат унга таслим бўлиб тиз чўкиши учун босимларни давом эттириши кераклигини ҳам тушунмоқда. Бунга Жайшул Ислом матбуот воизи Муҳаммад Аллушнинг 2016 йил 22 январдаги «Мухолафат кўп нарсадан воз кечиши учун кўплаб босимларга дуч келмоқда», деган сўзлари далолат қилмоқда. Кейин Аллуш айни босимларни енгиб ўтишда Саудия, Туркия ва Қатарнинг ёрдам бераётганини юксак баҳолашини билдирди. Бу давлатлар ўзларини Россия ва Эронга мойил бўлган мухолафатга қарши курашда Жайшул Ислом ёнида туриб унга ёрдам бераётгандек, Американинг босимларини енгиллатаётгандек қилиб кўрсатиб, муғомбирлик ролини ўйнамоқда ҳамда Америка талабларига рози бўлиши эвазига уни қўллаб-қувватламоқда. Билмадик, Аллуш буларни тушунармикин.

Саудия, Туркия ва Қатарнинг айрим ташкилотларга кўрсатаётган ёрдами Асад режимини ағдариш учун эмас. Балки уларнинг кўп нарсадан воз кечишлари ва илмоний бошқарувга рози бўлишлари учундир. Ана шунда бу ташкилотларнинг Суриядаги роллари тугаб, ё режимга қўшилиб кетишади ёки худди Афғонистонда бўлгани каби Америка уларни йўқ қилади. Афғонистонда Саудия билан Покистон Америка фойдасига асосий ролни ўйнаяпти. Сурияда ҳам Саудия билан Туркия Америка фойдасига мухолафатни алдаш ролини ўйнаяпти. Жайшул Ҳур қўмондони Жамил Солиҳ 2016 йил 20 январда бундай деди: «Ҳозирда бизга кўрсатилаётган ёрдам етарли эмас. Саудия ва Туркия каби ёрдамчи давлатлар томонидан қуролли гуруҳларга берилаётган ёрдамлар Россиянинг Эрон қўллаб-қувватлови остида амалга ошираётган Суриядаги ҳужумларига қарши курашишда кифоя қилмаяпти». Масалан, мухолафат Туркиядан оғир қуроллар, айниқса, учоқларга қарши ракеталар беришни талаб қилганда, бермади. Берганда эди қўзғолончилар Россия билан Асад режими учоқларини уриб туширишга муваффақ бўларди. Буни эса Америка истамайди. Чунки Асад режими унга тобе, Россия у билан келишиб иш қиляпти, Эрон унинг хизматкоридир. Қўзғолончилар эса унинг душманидир.

Америка ўз сиёсий ечимларининг татбиқ этилишини кафолатлолмайди. Шунинг учун ҳарбий аралашув билан таҳдид қилмоқда. Бу борада вице-президент Байден 2016 йил 23 январда Туркияга қилган сафари чоғида Американинг «Сиёсий ечимга эришиш мумкин бўлмай қолган пайтда ҳарбий ечимни қўллашга тайёр» эканини айтди. Чунки Сурия халқи Американинг уларга қарши фитна тўқиётганини ҳис қилиб турибди. Яқинда эса Американинг жиноятчи режимни барча муассасалари билан сақлаб қолиш учун амалга оширилган тил бириктирувлар ёрдамида Шом аҳли берган қурбонларни қандай беҳуда совураётганини англаб етади. Америка ҳозирда режим бошчисини ва унинг шерикларини жазодан қутқаришга ҳаракат қилмоқда. Чунки режим Америкага тобеликда давом этиб унинг нуфузига қарши қўзғолганларга зарба берди. Америка бунга миннатдорчилик сифатида режим учун оғир аҳволдан чиқиш йўлини пайдо қилишга анчадан бери уриниб келмоқда.

Америка учоқлар ва жосуслар ёрдамидаги аралашув ҳамда буларга қўшимча Россия, Эрон ва унинг Ливандаги Ҳизбининг олиб бораётган ишлари билан ҳам кифояланмаяпти. Балки ҳарбий аралашувнинг турли шакллари устида изланмоқда ва Туркия билан Саудиядан сунний кучларни алдашда фойдаланмоқда! Чунки Сурия аҳли олиб бораётган ушбу қўзғолонни тиз чўктириш ва йўқ қилиш осон иш эмас. Хусусан, бугунги кунда уларнинг бошига қанча-қанча мусибатлар ёғилди, кўпчилиги қаттиқ «шок» ҳолатига тушиб қолди, уйлари вайрон бўлди, мол-мулкларидан қуруқ қолишди, номуслари топталди, дунё бўйлаб сарсон-саргардонликка юз тутиб, қанчалари денгизларда чўкиб кетди. Жиноятчилар эса жазодан қутулиб қолишмоқда. Ё Сурия ичкарисидаги «ин»ларидан ёки хорижда Эрон ва Россиядан паноҳ топишмоқда… Сурия халқи мана шундай бало-мусибатларни бошдан кечираётган экан бу қўзғолонни енгиш осон бўлмайди! Шом қўзғолони Умматнинг Тинч Океанидан Атлантика Океанига қадар тўлқинланаётган қўзғолон бўлиб, айрим шахсларнинг хато хатти-ҳаракатларига қарамай, турли шаклда намоён бўлмоқда. Бу эса шунга далолат қиладики, қўзғолон ҳали тирикдир ва  у қайнамоқда. У эртага тил бириктирувчилар макрини ўзларига қайтариб уриб, улардан ўз салтанатини тортиб олади ва олтмиш йилдан буён уни уйғотиш ва рошид Халифаликни барпо этиб, озод этишга тинмай ҳаракат қилаётган онгли сиёсий етакчилар қўлига бу салтанатни топширади, инша Аллоҳ.

 Асъад Мансур қаламига мансуб

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here