“Демократия шаҳидлари”ни инкор қилган имом ишдан ҳайдалди

486
0

“Демократия шаҳидлари”ни инкор қилган имом ишдан ҳайдалди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Ҳожи Нури масжидининг Имом хатиби Муҳаммад Омай Хўжа Туркия ҳукумати тарафидан даъво қилинаётган “демократия шаҳидлари” атамасини ўз маърузасида инкор қилган эди. Унинг “демократия шаҳидлари деган нарса бўлиши мумкин эмас” деган гапи имомлик вазифасидан қувилишига сабаб бўлди.

Маълумки, 2016 йил 15 Июл куни Туркияда юзага келган давлат тўнтариш ташаббусига қарши кўчаларга чиққан мусулмон аҳоли Исломий шиорларни айтиб чиқишига қарамай, ҳукумат вакиллари ва ҳукуматга қарашли маҳаллий ахборот воситалари тўқнашувда ҳаётдан кўз юмган инсонларни “демократия шаҳидлари” дея талқин қила бошлади. Ваҳолангки мусулмон аҳоли ҳокимиятни Исломга душманлиги билан танилган камолистлар эгаллаб олишига қарши кўчаларга чиққан эди. Чунки Туркия аҳолиси камолистлар ҳукмронлиги остида яшаган ва уларнинг Исломга душманлигини ўз кўзлари билан кўрган эдилар. Шунинг учун мусулмон аҳоли фақат Ислом шиорларини баралла айтиб кўчаларни ларзага келтирди. Ҳукумат вакилари ва унга тобе матбуотдан ташқари бирор киши ҳам демократияни тилга олган эмас. Ҳатто журналистлар кўчаларга чиққан одамлардан “қаршилик кўрсатиб ҳаётдан кўз юмганларни демократия шаҳидлари дейиляпти, сиз бунга нима дейдиз”, деб сўраганда, улар “демократия шаҳиди ҳам бўлар эканми?! Биз Аллоҳ учун, динимиз учун хунтачиларга қарши чиқдик”, деб жавоб берган эди.

Шу тарзда Ҳожи Нури масжидида имомлик қилиб келаётган Муҳаммад Омай ҳам “демократия шаҳидлари деган нарса йўқ”, дея ўз раддиясини билдирган эди. Шу сабабли имом ишдан четлатилиб, тергов жараёни бошланди.

Туркистон:

Дунёда куфр билан Ислом ўртасидаги мафкуравий кураш авжига чиқиб, улар энди исломий уламоларимиздан куфр келтиришни талаб қила бошлашди.

وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

-“Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар”.

Куфр системаси мафкуравий инқирозга учраб, қадрсизланиб, жамиятдан четлаб  бораётгани боис жамиятда етакчи қувватни қўлга киритиб бораётган Ислом мафкурасининг қардиятларини ўзи учун ниқоб қилиб олиш стротегиясини қўллай бошлади. Куфр ўзининг ҳимояси учун “мўътадиллик” ва “родикал йўналишлар”, (экстремизм, терроризм) “демократия шаҳидлари” каби атамалар воситасида бузуқ мафкуравий исломий қатлам пайдо қилмоқчи бўляпти. Бунда исломий уламоларнинг раъйи ва позициялари улар учун ўта муҳим ва маънодордир. Улар куфрга мойил исломий уламолар ва диний фаоллар армиясини пайдо қилишга уринишяпти. Бу лоиҳада биринчи тажриба учун танланган диний сиёсий етакчи шахсия Эрдоғандир. У куфрни Ислом ниқобига ўраб, уммат ичига олиб кириш миссияси устида иш олиб боряпти. Эрдоған киритаётган “демократия шаҳидлари” деган янги термин, куфр атамаси бўлиб, уни ақлан тан олган ва тасдиқлаган мусулмоннинг иймони учун жуда катта хавф бор.

Бу йўналиш, деярли барча исломий ўлкаларда давом этиб келяпти. Қирғизистонда ҳам масжид имомларининг иймоний қувватларини синаш учун давлат махсус куч тизимлари муфтиёт воситасида, масжид имомларини рамазон ойида азонни вақти кирмай туриб айтишга мажбурлаш амалиётини олиб боришди. Афсуски жуда кўп заиф имомлар бунга рози бўлишди. Бу эса, ортида турган юзлаган, минглаган мусулмонлар ибодатининг бузулишига сабаб бўладиган оғир гуноҳни билиб туриб зиммасига олиш ҳаракати бўлиб, фақат махлуқлардан қўрқиш ва арзимас дунё матоси учун амалга оширилган эътиқодий заифлик ҳисобланади.

Куфр системаси вакиллари ўзларининг исломий қатламини қувватга киритиш ва уларни доим қўрқувда ушлаб туриш мақсадида “терроризм, экстремизм” каби куфр атамаларини ўйлаб топиб, куфр ёки ҳаромга рози бўлмаган бир канча имом уламоларимизни узоқ муддатларга қамаб ёки ўлдириб юборишяпти. Юқоридаги Муҳаммад Омай Хўжа биродаримиз ва ундан олдинроқ Масквада камоққа олинган Маҳмуд Валитов ҳамда ҳозирда Қирғизистон қамоқхонасида ўтирган Рашод қори Камолов ва ҳоказо юзлаган имомлар бунга мисолдир. Яна қанчалари куфрнинг назорати ва таъқиби остида фаолият олиб боришяпти. Улар куфр келтириб, дунё манфатлари ва осоишталиги учун иймонларидан кечиб юборишга рози бўлмаганлари учун азобланишяпти. Оллоҳ уларни ва бизларни собит қадам қилсин ва ўз нусрати билан нажот бериб, охиратда куфр келтирганлар сафида тирилиб қолишдан ўзи паноҳ берсин Амийн.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here