АҚШ аскарларининг Саудияга жойлаштирилиши тасдиқланди

967
0

АҚШ аскарларининг Саудияга жойлаштирилиши тасдиқланди

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Америка қўшинларининг Саудияга киришини маъқуллади. Бу ҳақида Саудия Мудофаа вазирлигининг вакили расмий хабар агентлиги SPAга маълум қилди. “Минтақада хавфсизликни таъминлаш ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун Вашингтон ва Риёд биргаликда ҳаракат қилмоқда”, дея баёнот берди Саудия Мудофаа вазирлигининг вакили.

АҚШ ОАВ хабарларига кўра, президент Доналд Трамп Саудия Арабистонига 500 нафаргача аскар юборишни режалаштирмоқда.

Америка қўшинлари охирги марта Саудия Арабистонига 2003 йилда юборилган эди. Кўрфаз уруши туфайли 1991 йилда америкалик ҳарбийлар бу ерга жойлаштирилган ва ўша пайтда АҚШ ҳаво кучлари Риёднинг жанубида жойлашган авиабазасидан туриб Ироққа ҳужумлар уюштирган эди.

Энди эса АҚШ Эронни “олабўжи” қилиб кўрсатиб, Эронга қарши “Минтақада хавфсизликни таъминлаш ва барқарорликни мустаҳкамлаш баҳонасида араб давлатларига яна кириб келмоқда. АҚШнинг бундай Араб давлатларини истаган йўлига юрғизиш сиёсати янгилик эмас. Германиялик сиёсатчи доктор Юрген Тоденхофер Ал-Жазира телеканалининг “чексиз” кўрсатувида араб давлатлари билан Эрон ўртасида уруш ваҳимасини қўзғаш Ғарб учун жуда қўл келишини алоҳида таъкидлаган эди.

Президент Обама даврида баъзи сиёсий мақсадларга кўра, АҚШ бу сиёсатдан ортга чекинган эди. Аммо Трамп мамурияти бу сиёсатни яна қайта жонлантирди. Турли хабарлар орқали АҚШ ва Эрон ўртасидаги низолар гўё мунтазам равишда кучайиб бораётгандек кўрсатилмоқда. Масалан ўтган ой охирида Эроннинг “инқилоб гвардияси” АҚШга оид учувчисиз самолётни уриб туширганлигини эълон қилган бўлса, ўтган пайшанба куни Ҳурмуз бўғозида АҚШ Эроннинг учувчисиз самолёти уриб тушурилганлигини маълум қилди. Шундай ҳодисалар орқали гўё бу икки мамлакат ўртасидаги танглик кучайиб бораётгандек кўрсатилмоқда.

Лекин бу даъволарнинг барчаси сохталиги ва  Эроннинг  АҚШга  малайлиги  жуда кўп ҳолларда яққол кўзга ташланади. Масалан, АҚШ Ироқ ва Афғонистонни босиб олишида Эрон фаол рол ўйнади. Чунки Эрон Толибон ҳаракатини ағдариб ташлаш ва у ердаги ал-Қоида ҳарбий лагерларини вайрон қилиш учун америкаликларга ҳомийлик қилди. Бу ҳақида Эроннинг собиқ президентларидан бири Али Акбар Рафсанжоний очиқ баёнот берган эди.

“Эрон кучлари Толибонга қарши жанг қилди ва унинг янчилишига ўз хиссасини қўшди. Агар Эрон кучлари Толибонга қарши жангга кирмаганда эди, америкаликлар Афғонистон ботқоғига ботиб қолишган бўларди, Эрон халқи ва армияси бўлмаганида, Толибонни ҳукуматдан ағдаролмаган бўлишини Америка унутмаслиги керак”, деган эди Рафсанжоний.

Эрон Америкага зид равишда бир қадам ҳам ташлай олмайди. Фақат унинг минтақадаги лойиҳалари ва режаларини ижро этувчи ролни адо этади холос. Яъни, агар АҚШ аралашмаса, Эрон араб давлатларини тилка пора қилиб ташлайди, деган бир тасаввурни пайдо қилмоқда. Араб давлатларининг ҳокимлари эса Эронга қаршилик кўрсатиш баҳонасида (исроил) билан ҳамқорлик қилиш йўналишида кетяпти. Бу нарса улардан (исроилни) давлат сифатида тан олишни ва алоқаларни яхшилашни талаб қилади.

Аммо ҳақиқат шуки, мусулмонлар атрофда юз бераётган сиёсий воқеларни теран англаб, бундай сохта фитналарни олдини олиш учун ҳокимларини муҳосаба қилишлари лозим. Бундай фитналарга бутунлай чек қўйиш эса, рошид Халифалик давлатини тиклаш билангина амалга ошади. Шунинг учун мусулмонлар тафриқага бўлинмай, Аллоҳнинг шариатини ҳаётга қайтарадиган Халифалик давлатини тиклаш учун бор кучлари билан ҳаракат олиб боришлари лозим.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here