Чегара можароси: 2 метр… кимга фойда, кимга зарар

670
0

Чегара можароси: 2 метр… кимга фойда, кимга зарар

 Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегара ҳудудларида чегара можаролари кўп содир бўлиб туради. 22-июл куни ҳам шундай бир аянчили воқеа содир бўлди. Воқеада Қирғизистон фуқароларидан беш киши яралангани, Тожикистон фуқароларидан эса олти киши яраланиб, бир киши вафот этгани хабар қилинди.

 Расмий маълумотларда воқеа ривожи қуйидагича тасвирланмоқда: Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни Воруҳ анклавига келиши кутилаётган бўлган. Шу сабабли Воруҳ аҳолиси чегаранинг шартли ҳудудида байроқчалар ўрнатмоқчи бўлишган. Бунга Қирғизистоннинг Ак-Сай қишлоқ аҳли қарши чиқиб, байроқ устунларини 2 метр ортгажилдиришган. Тожикистонликлар бўлса Қирғизистоннинг Дача қисмида ўрнатилган “Ак-Сай” деган ёзувни синдириб ташлашган. Мана шундай низолар натижасида ўнлаб одамлар жароҳатланди ва бир киши ҳаётдан кўз юмди… 2 метр нари ё бери…

 Шу билан бир вақтда, Қирғизистонда 60 гектар ҳудудни эгаллаган Қант аэродромида Россия авиабазаси ўрнашиб турипти. Тожикистоннинг учта шаҳрида Россиянинг 201- ҳарбий базаси жойлаштирилган. Бу базалар бутун Ўрта Осиё устидан Россия мустамлакачилигини таъминлаб келяпти. Аммо шунга қарамай қирғиз-тожик мусулмонлари 2 метр ер талашиб жанжаллашишяпти… Аслида Ўрта Осиёдаги мусулмонлар ўртасига чегаралар – бу ердаги мусулмонлар бирлашиб рус мустамлакачилигига қарши чиқмаслиги учун – ўзаро низолаштириб туриш мақсадида тортилган.

 Россия ва Хитой ўз мустамлакачилик мавқеларини мустаҳкамлаш мақсадида Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ташкил этишди. Мусулмонларни бирлашиб, кучайишларини олдини олиш учун – экстремизм ва терроризмга қарши кураш баҳонасини – ташкилотнинг асосий мақсадларидан бири сифатида белгилашди. Ҳозир Россия ҳарбий базалари шу баҳона билан турибди. Хитой эса мамлакатларимиз пароканда холатида турган вазиятда мазкур ташкилот орқали уларнинг ҳар бири билан алоҳида шартномалар тузиб ерларимизни тортиб олмоқда, табиий бойликларимизни таламоқда.

 Ҳозир Қирғизистон ва Тожикистон қарзларининг 40%и Хитойдан олинган қарздан иборат. Қирғизистон Хитойдан 2 млрд доллар, Тожикистон 1,5 млрд доллар қарздор. Бугунга келиб Хитой қарзлар эвазига кон-ерларимизни эгаллай бошлади. Биргина мисол, Қирғизистондаги Иштамберди, Кичи-Чаарат, Шамбесай каби йирик олтин конларига хитойлик компаниялар эгалик қилмоқда. Хитойнинг ТВЕА компанияси Душанбе ИЭМ қурилиши эвазига Тожикистоннинг Дуоба, Уст Кумарг сингари йирик олтин конларини олиб қўйди, бу ҳам етмаганидек, эндиликда учинчисига кўз олайтирмоқда. Қирғиз-тожик мусулмонлари эса 2 метр ер талашиб ўзаро жанжаллашмоқда…

 Биз, қирғиз-тожик халқи – барчамиз мусулмонлармиз. Бизнинг Қуръонимиз бир, Пайғамбаримиз бир, қибламиз ва ҳатто мозоримиз бир… Биз миллат ёки ватанига қарамай маййитнинг жанозасида ёнма-ён турамиз. Агар бир қирғиз мусулмон Тожикистон ҳудудида вафот этадиган бўлса, тожик биродарларимиз жанозасини ўқиб, ўз қабристонларидан 2 метр ер ажратиб хурмат билан дафн этишади. Агар шундай ходиса Қирғизистонда содир бўлгундек бўлса қирғизистонлик мусулмонлар ҳам худди шундай қилишади… ёки бундай эмасми!?..

 Биз, мусулмонларнинг шундай қирпичоқ бўлишимиз, юқоридагилардан маълум бўлганидек, мустамлакачиларнинг манфаатларигагина хизмат қилади. Улар бизни 2 метр ер учун уруштириб қўйиб, гектарлаб ерларимизни бизлар учун мозорга айлантириб қўйишлари мумкин (бундан Аллоҳ сақласин, бироқ, бундай нарсаларга оламий тажрибаларда кўп гувоҳ бўляпмиз). Мамлакатимиз ерлари бўлса бутунича ўша мустамлакачилар колонияси сифатида қолаверади.

 Бугунги ходиса Қирғизистон президенти Тожикистонга сафар қилиши бўйича музокаралар олиб борилаётган бир вақтга тўғри келди. Бу учрашувда чегара масалалари ҳам муҳокама қилиниши айтилмоқда. Аслида, бундай музокаралар аввал ҳам бўлиб келган, бироқ, бундай ҳаракатлар ҳеч нимани хал қилмайди. Бундай масалалар фақат мустамлакачи хўжайинларнинг манфаатларига мувофиқ хал қилинади. Чунки, мазкур чегаралар мустамлакачи томонидан тортилган ва устимиздаги бу етакчилар уларнинг мустамлакачилик манфаатларини рўёбга чиқариш учун ўрнатиб қўйилган. Биз эса хиёноткор раҳбарларни иззат билан кутиб олиб, йўлларига байроқлар тикиб, улар учун жанжаллашяпмиз…

 Пайгамбармиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«وَلَمْ يَنْقُضُوا عَهْدَ اللهِ وَعَهْدَ رَسُولِهِ إِلَّا سَلَّطَ اللهُ عَلَيْهِمْ عَدُوَّهُمْ مِنْ غَيْرِهِمْ فَأَخَذُوا بَعْضَ مَا كَانَ فِيْ أَيْدِيهِمْ، وَمَا لَمْ يَحْكُمْ أَئِمَّتُهُمْ بِكِتَابِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ وَيَتَخَيَّرُوا فِيمَا أَنْزَلَ اللهُ إِلَّا جَعَلَ اللهُ بَأْسَهُمْ بَيْنَهُمْ»

 “Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига берган ваъдаларини бузгудек бўлишса, Аллоҳ уларга душманларини султон қилиб қўяди. Душманлар уларнинг қўлларидаги айрим нарсаларни олиб қўйишади. Модомийки, уларнинг раҳбарлари Аллоҳ Азза ва Жалланинг Китоби билан ҳукм юритишмас, Аллоҳ нозил қилган ҳукмларни афзал билмас экан, Аллоҳ уларни ўзларини-ўзлари билан овора қилиб қўяди” (Ибн Можа ривояти).

 Эй мусулмонлар, агар шундай қилиб мустамлакачи кофирларнинг сиёсатига алданиб, ўзаро низолашиб юраверсак, охиратда ҳам зарар кўрувчилардан бўлиб қоламиз.

«إِذَا الْتَقَى الْمُسْلِمَانِ بِسَيْفَيْهِمَا فَالْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ»

“Икки мусулмон бир-бирига қилич кўтарса, ўлдирган ҳам, ўлган ҳам дўзахдадир” (Бухорий ривояти).

 Қадрли мусулмонлар, бизлар барчамиз мусулмонмиз, биз ҳар бир масала ечимида Исломга мурожаат қилишимиз зарур:

1. Исломий ақидамизга мурожаат қилайлик, Бу ақида барча миллат вакилларини диндош биродарларга айлантиради.

2. Исломий Халифаликгина мусулмонлар ўртасида тортилган соҳта чегараларни олиб ташлаб, уларни бир давлатда бирлаштиради, мусулмонлар ўртасида чегара можаролари деган нарса бўлмайди.

 Бунинг учун Исломимизни ўрганайлик ва Халифаликни барпо қилиш йўлида фикрий-сиёсий кураш олиб борайлик!

Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here