Баҳрайн конференцияси ва Аср келишуви

691
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Баҳрайн конференцияси ва Аср келишуви

Савол:

Бугун пойтахт Манамада Кушнер бошчилигида Баҳрайн иқтисодий конференцияси ўз ишини тамомлади. Йиғилиш очилишида қилган нутқида Кушнер «Баҳрайн семинари, Аср келишуви эмас, имконият келишувидир», деди. (Спутник арабий, 2019 йил 25 июн). Ушбу конференция аср келишувининг бир қисмими? Нима учун келишув тафсилотлари очиқланмаяпти? Бу ҳақда сизиб чиққан бирор хабар борми? Бу келишувнинг муваффақияти қанчалар бўлиши мумкин? Аллоҳ ажрингизни берсин.

Жавоб:

Жавоб ойдинлашиш учун қуйидагиларни келтириб ўтамиз:

Биринчи, Баҳрайн конференцияси:

  1. Кеча кечқурун Оқ уй маъмурияти Баҳрайн пойтахти Манамада келаси ой охирларида иқтисодий семинар ўтказишни, семинар чоғида президент Донльд Трампнинг Яқин Шарқдаги тинчлик режасининг иқтисодий қисми эълон қилинишини маълум қилди. (Яқин Шарқ веб-сайти, 2019 йил 20 май).
  2. Баҳрайн семинаридан олдин 2019 йил 22 июн куни Кушнер тинчлик режасининг иқтисодий қисми тафсилотларини очиқлади. Режа бўйича, Фаластин иқтисодиётини ҳамда қўшни давлатлар иқтисодиётини ўстириш учун 50 миллиард долларлик халқаро инвестиция фонди тузилади, шунингдек, Ғарбий Соҳил билан Ғазо секторини боғловчи 5 миллиард долларлик транспорт йўлаги қурилади. (Франс 24, 2019 йил 24 июн).
  3. 2019 йил 25 июнда Манама ва Вашингтон ташаббуси асосида Баҳрайн конференцияси бўлиб ўтди, у «Фаластин ерларида инвестиция ётқизишга тарғиб қилиш мақсадида фаровонлик учун тинчлик семинари», деб аталди. (Би-Би-Си Арабийя, 2019 йил 25 июн).
  4. «Манамадаги «Баҳрайн семинари»ни АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнер очди. Фаластин билан боғлиқ ушбу иқтисодий ривожланиш форумида Кушнер Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги ривожланишга оид қиймати 50 миллиард долларлик АҚШ лойиҳасининг айрим тафсилотларини очиқлади. Шунингдек, Фаластин ялпи ички маҳсулотини икки баробарга ошириш ва иш ўринларини таъминлаш имконияти мавжудлигини ҳам таъкидлаб ўтди. (RT ахборот агентлиги, 2019 йил 25 июн).
  5. АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Жаред Кушнер «қачон сиёсий ечим тайёр бўлса, Вашингтон уни албатта эълон қилади», деди. «Баҳрайн конференцияси Яқин Шарқ муаммосини иқтисодий жиҳатдан ҳал этиш мумкинлигини кўрсатди», дея даъво қилди Кушнер. Бу сўзларни у Манамада кеча сешанба куни бошланиб, бугун тамомланган Баҳрайн иқтисодий семинарининг ўз ишини тамомлаши ортидан берган баёнотида айтди. (Олам телеканали веб-сайти, 2019 йил 26 июн).
  6. Чоршанба куни кечқурун конференциянинг якуний баёнотида маълум қилинишича, «тараққиёт сари тинчлик, деб аталган семинар қатнашчилари иқтисодий фаровонликка эришиш учун Фаластин халқи манфаати йўлида ривожланиш ва инвестицияларни рағбатлантиришга чақирдилар». Баёнотга кўра, семинар «Фаластин халқи манфаати учун иқтисодий ва инвестиция билан боғлиқ ривожланишга улкан ишонч билдириш» билан якунланди. Семинарнинг сўнгги кунида бўлиб ўтган баҳс-мунозараларда асосий эътибор «иқтисодий ўсишга эришиш ва унинг учун имкониятларни кенгайтириш йўлида Фаластин халқи манфаати учун иқтисодий ва инвестицион ривожланиш»га қаратилди. Шунингдек, муҳокамаларда хотин-қизлар учун имкониятларни яратиш орқали ишчи кучини оширишга ҳамда юқори даражада ишсизлик ҳолатида яшаётган ёшлар билан фаол алоқа ўрнатишга эътибор қаратилди. Сешанба куни Кушнер таклиф қилган айни иқтисодий режа Фаластин ерларида 28 миллиард долларлик инвестиция ётқизишга ҳамда фаластинлик қочқинларга мезбонлик қилувчи Иордания, Миср ва Ливан давлатларида 22 миллиард доллар қийматида (грантлар ва субсидиялар шаклида) бошқа инвестицияларга қаратилди. (Онадўли ахборот агентлиги, 2019 йил 27 июн).

Шундай қилиб, демак, Баҳрайн конференцияси аср келишуви эълон этилган пайтда уни ижро қилинишига замин тайёрлаш йўлагидир. Бошқача ибора билан айтганда, минтақадаги арабу ажам хоинларига Трамп қўли билан пора бериляпти, токи улар ҳаммалари Трампнинг ўз юртларини вайрон этувчи қотил келишувини индамай қабул қилишсин… Қачон булар ақлларини ишлатишар экан-а?!

Иккинчи, Аср келишуви ва у ҳақида сизиб чиққан хабарлар:

  1. Америка икки давлат лойиҳасини 1959 йил АҚШ президенти Эйзенхауэр даврида қабул қилди. Бу номни унинг ўша президенти қўйди. Лойиҳани татбиқ қилиш учун Жамол Абдунносирни ишга солди. У орқали 1964 йил Аҳмад Шуқайрий раислигидаги Фаластин Озодлик ташкилотига йўл очди… 1967 йилдаги мағлубиятдан сўнг Шуқайрий ташкилотни тарк этгач, Британия 1968 йил малайи қирол Ҳусайн орқали ҳамда Форс кўрфази давлатлари қўллаб-қувватловида Ёсир Арафотни Фаластин Озодлик ташкилотига раис қилишга муваффақ бўлди. Арафот 1965 йил ўша малайлар ёрдамида Фатҳ ҳаракатига асос солган пайтда Британиянинг Фаластин илмоний давлати лойиҳасига даъват қилар эди. Лекин Мисрдаги Анвар Садат билан Суриядаги Ҳофиз Асад каби Америка малайларининг босимлари остида Британия лойиҳадан воз кечди ва Американинг айни лойиҳасини қабул қилди. Бу билан Араб давлатлари Лигаси 1974 йил Фаластин Озодлик ташкилотини Фаластин халқининг ягона ва қонуний вакили сифатида тан олди. Шунингдек, ташкилот БМТ томонидан ҳам эътироф этилди ва БМТга кузатувчи аъзо сифатида кирди. 1988 йил Арафот Фаластин давлати қурилганини ҳамда «Фаластинда икки халқ учун икки давлат», дея Америка лойиҳасини расман қабул қилганини билдирар экан, бу билан яҳуд вужудини расман тан олиб, Фаластиннинг 80 % ерини босиб олишларига рози бўлди. Кейин, 1993 йил Осло шартномасига имзо чекди. 1999 йил кириши билан Фаластин давлати тикланиши учун Арафот Озодлик Ташкилоти етакчилигидаги ҳокимият тикланганини эълон қилди. Бироқ шунга қарамай, Америка Клинтон даврида буни амалга оширишга муваффақ бўлолмади. Қачон қудратга кичик Жорж Буш келганда Араб давлатлари Лигаси 2002 йил «Саудия ташаббуси»ни қабул қилди ва унга араб давлатлари ташаббуси, деб ном берди. Ташаббус ҳужжати матнида агар яҳуд вужуди Фаластинни ўз ёнларида давлат, дея тан олсалар, араб давлатлар ҳам бу вужудни давлат деб тан олажаклари айтилди. Кейин, Америка 2003 йил йўл харитаси лойиҳасини чиқарди. Лойиҳа матнида 2005 йил кириши билан Фаластин давлати тикланиши қайд этилди ва Америка Яқин Шарқ тўртлик комиссиясини тузди. Бироқ Фаластин давлатини тиклашга муваффақ бўлолмади. Обама даврида Америка қаттиқ босим қилиб, икки давлат ечимини татбиқ этилишини, бунинг 2009-2013 йилларда икки марта музокараларни қайта бошлаш билан амалга оширилишини тиқиштирди… Аммо яна омади чопмади. Шундай қилиб, АҚШ президентларининг бирортаси ҳам икки давлат ечими лойиҳасини амалга оширишга ҳаракат қилиб, уддалашолмади. Мана, Трамп келди, келиб ўз давлатининг икки давлат ечими лойиҳасини татбиқ қилишга ожизлик қилаётганини кўрди, кўрди-да, уни ўзгартирмоқчи ёки алмаштирмоқчи бўлди. Конгресс 1995 йил Қуддусни яҳуд вужуди пойтахти, деб тан олиш тўғрисида қарор чиқарган эди. Бироқ конгресс президентга қарорни амалга ошириш мажбуриятини юкламади, келгуси президентлардан бирортаси агар истаса уни амалга ошириши мумкин, дея қолдириб қўйган эди.
  2. Трамп қасамёдга келтирилгандан сўнг шу йўлдан юра бошлади. Қилган мурожаатида икки давлат ечими «Исроил»-Фаластин курашига чек қўйишнинг ягона ечими эмас, деди. Бу гапи билан ўзининг тинчликка эришиш учун альтернатив танловларга тайёр эканини билдирди. «Мен икки давлат ечимига ҳам, битта давлат ечимига ҳам назар соляпман, агар «Исроил» билан Фаластин шу билан бахтли бўлишса. Мен ҳам улар афзал билган вариант билан мамнунман, иккаласи ҳам менга тўғри келаверади», деди. (Ал-Жазира, 2017 йил 16 феврал). Шундан кейин ҳамма ишлар Трамп истаги бўйича кета бошлади. У 2017 йил сентябрда АҚШнинг Тель-Авивдаги элчихонасини Қуддусга кўчирди. Яъни Қуддуснинг сионистлар вужудининг бир қисми бўлишига рози бўлди. Кейин Трамп бирор якуний битим ёки шу асрдаги келишув орқали Фаластин билан сионистлар вужуди ўртасидаги курашга барҳам бериш ҳақида гапира бошлади. Сўнг АҚШ президентининг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер билан президентнинг Яқин Шарқдаги махсус вакили Жейсон Гринблатт иккови Аср келишувини тарғиб қилишни ўз зиммаларига олишди. Кушнер айни режа учун қўллаб-қувватловга эга бўлиш мақсадида 2019 йил февралда бир неча давлатларга сафар қилиб, Саудия валиаҳди шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон билан учрашди. 2019 йил 27 апрелда Анқарага бориб, Эрдоган билан учрашди. Кейин Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Уммон каби давлатлар раҳбарларини қабул қилди. Ушбу учрашувларнинг барчасида асосий эътибор минтақадаги раҳбарлар қўллаб-қувватловига эришишга қаратилди. Кейин, Трамп маъмурияти бу режанинг БМТнинг Нью-Йоркдаги Бош Ассамблеяси орқали 2018 йил сентаябрда топширилишига ваъда берди… Лекин 2019 йил бошига кечиктирилди, чунки сионистлар вужудидаги сайлов 2019 йил майга кечиктирилганди. Сўнг рамазон ойи кириши билан Трамп Аср келишувини рамазон ойидан кейин 2019 йил июнда эълон қилишини билдирди. Ҳозир эса, яна 2019 йил ноябр ойига, яҳудийлар сайловидан кейинга кечиктирди. Трамп Нетаньяхудан «аччиқланди», чунки у биринчи турдаёқ сайловни ҳал қилмай, иккинчи турга кечиктирди ва бу билан Трамп келишуви эълонини ҳам кечикишига сабаб бўлганди: «Трамп Британияга кетаётиб Оқ уйда берган матбуот баёнотида «Исроил»даги сиёсий вазиятни «бошбошдоқлик», деб атади. Чунки Нетаньяху ўтган чоршанба куни муҳлат ўтгандан сўнг ҳукумат тузишга муваффақ бўлолмагач, янги сайловлар келаси сентябрда бўладиган бўлди. Шунда Трамп бундай деди: «Бибининг (Нетаньяхунинг) сайлови бўлиб ўтди. Энди, кутилмаганда сайловни сентаябрда қайтадан ўтказишмоқчи. Бу беманигарчилик, биз бундан мамнун эмасмиз», деди. (Русиял Явм, 2019 йил 3 июн).

Шундай қилиб, Трамп хурсанд ва кибру ҳавога тўла кайфиятда ўзининг Аср келишувини тайёрлади… Мендан олдинги раҳбарлар икки давлат ечимини уддасидан чиқолмади, энди мен Аср келишувини уддасидан чиқаман, деб ўйлаяпти. Икки давлат ечими муваффақиятсизликка учрагани каби, унинг бу ечими ҳам Аллоҳнинг изни ила, албатта муваффақиятсизликка учрайди.

Учинчи: Аср келишувини очиқламаслик ва у ҳақида сизиб чиққан хабарлар:

  1. Трамп Фаластиннинг мусулмонлар қалблари ва ақлларидан ғоят чуқур жой олганини, шу боис унинг келишувига рози бўлишлари у ёқда турсин, юзига қараб улоқтириб ташлашларини унутган ёки ўзини унутганга соляпти. Ёки миллиардларимни иқтисодий лойиҳага сарфлаш билан, Фаластин аҳлини осонгина алдаб, келишувга рози қилиб оламан, деб ўйлаяпти. Шунинг учун ҳам келишув тафсилотларини очиқламади… Бу келишувидан олдин унга розилик муҳитини яратиш мақсадида Баҳрайн конференциясини ташкиллаштирди!
  2. Аср келишуви ҳақидаги сизиб чиққан хабарларга келсак, тўғри шундай сизиб чиққан хабарлар бор. Афтидан, бу хабарлар қасддан сиздирилган ва буни Аср келишувига тайёргарлик ишлари, дейиш мумкин. Бу хабарларнинг энг кўпи иврит тилида чиқадиган «Исраэль хайом» газетасининг 2019 йил 7 май кунги сонида берилди. Бу газета соҳиби эса, Шелдон Адельсон. У Трампнинг сайлов кампаниясини қўллаб-қувватлаган бизнесменлардан бири ва Нетаньяхуга ҳам яқин кимса ҳисобланади. Сизиб чиққан хабарлар жумласидан:

«– Иттифоқ: «Исроил», Озодлик ташкилоти ва Ҳамасдан иборат уч томонлама иттифоқ тузиляпти ҳамда мавжуд яҳудийлар тураржойларидан ташқари, Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторида Янги Фаластин, деб аталган давлат тикланяпти.

  • Ерларни бўшатиш: яҳудийлар томонидан мажбуран битказилган тураржой комплекслари қандай бўлса, ўшандай қолади ва уларга изоляцияланган тураржойлар ҳам қўшилади ва булар чўзилиб, бир-бирига қўшилади ва яҳуд вужуди қўлида қолади.
    • Қуддус: У тақсимланмайди, «Исроил» билан Фаластин ўртасида муштарак қолади, араб аҳолиси кўчирилиб, улар янги фаластинликлар бўлишади, «исроилликлар» бўлишмайди. Қуддус шаҳар ҳокимлиги Қуддуснинг барча ерларини бошқаришни ва масъулиятни ўз зиммасига олади, фақат янги Фаластин бошқаруви остидаги таълимга масъул бўлмайди. Янги Фаластин Қуддуснинг яҳудийлар ҳокимлигига арнон солиғини (бинолар, ерлар ва сувлардан фойдаланувчилар тўлайдиган солиқни) тўлайди.
    • Ғазо: Аэропорт ва завод-фабрика қуриши учун ҳамда савдо ва қишлоқ хўжалик алоқалари ўрнатиш учун Миср Фаластинга ер беради, аммо у ерда фаластинликларнинг яшаши рухсат берилмайди.
    • Армия: Янги Фаластиннинг армияси бўлишига рухсат берилмайди, унинг ягона қуроли полиция қуроллари бўлади, холос. Ҳамас ўзидаги барча қуролларни, шу жумладан шахсий қуролларни ҳам мисрликларга топширади, қуролланишни тўхтатади. Бунинг эвазига Ҳамас аъзолари араб давлатларидан ҳар ойда маош олиб турадилар. Келишувдан бир йил ўтиб, Фаластин ҳукумати сайлови ўтказилади. Сайловдан бир йил ўтиб, барча маҳбусларни озод этиш ишлари бошланиб, аста секин 3 йил ичида тамомланади.
    • Беш йил ичида Фаластинга порт ва аэропорт қуриб берилади, бу вақт ичида фаластинликлар «Исроил» аэропортлари ва портларидан фойдаланишади. Фаластин-«Исроил» чегаралари дўст давлатлар бўлганликлари учун очиқ бўлади. Ер сатҳидан 30 метр баландликда осма кўприк қурилади. Қурилиш вазифаси Хитой ширкатига берилади, бу вазифанинг 50 %ни Хитой, 10 %ини Япония, 10 %ни Жанубий Корея, 10 %ни Австралия, 10 %ни Канада, 10 %ни Европа Иттифоқи бажаради. Иордан водийси бугунгидек «Исроил»да қолади. 90-йўналиш маршрут тўрт қаторли трассага айланади, Фаластинни Иордания билан боғловчи бу йўлнинг иккитасини «Исроил», иккитасини фаластинликлар назорат қилади… ва ҳоказо». Албатта бу норасмий сизиб чиққан хабар. Бироқ шундай бўлса-да, Шелдон Адельсоннинг Трамп сайлов кампаниясини қўллаб-қувватлаган бизнесменлардан бири ва Нетаньяхуга ҳам яқин кимса бўлганини эътиборга олганда, мазкур хабарларнинг аксари Трамп ва унинг гумашталари фикри эканини англатмоқда. Бу хабарлардан яққол кўриниб турибдики, унда муборак заминга хиёнатлар шу даражада тўлиб ётибдики, ҳатто араб ва ажам давлатларидаги хоин ҳукмдорларга ҳам уларни кўтариш, рози бўлиш оғир бўлади. Ахир, улар рози бўлаётган икки давлат ечимининг ўзи хиёнат. Чунки муборак Фаластиннинг барчаси исломий юрт, унинг бир қаричидан ҳам асло воз кечиб бўлмайди, мудом, унинг бир қаричидан воз кечиш ҳам хиёнат экан, бутун Фаластиндан воз кечиш айтилаётган мана бу икки давлат ечимини нима дейиш мумкин?! Бироқ анави араб ва ажам давлатларидаги хоин ҳукмдорлар айни ечимга рози бўлиб, ўз розиликларини «бир бўлак бўлса ҳам ўз давлатимиз, бир парча бўлса ҳам ўз байроғимиз бўлади», дея оқлашяпти! Аммо Трампнинг келишуви уларга ҳеч вақо қолдирмайди. Мана, Кушнер «Аср келишуви икки давлат ечимидан холи бўлади ва Қуддус Исроилнинг абадий давлатига айланади», дедику! (Би-Би-Си, 2019 йил 2 май). Ҳатто Ғарбий Соҳилдаги тураржой қурувчи яҳудийлар Соҳилдан қолган-қутган 12 % ерни ҳам аста-секин ўзлаштириб олишяпти ва бу 12 % ер яҳудийлар давлатининг ҳарбий ҳокимияти остига кириб қолган.

Тўртинчи: Аммо Трамп келишувининг қанчалар муваффақ қозонишига келсак, унинг ҳеч қандай муваффақияти йўқ. Ҳатто келишув эгасининг ўзи ҳам уни шунча оғиз кўпиртириб мақтаса-да, муваффақиятсиз чиқиши мумкинлигини тахмин қиляпти: «Трампнинг айтишича, ташқи ишлар вазири Майк Помпео Яқин Шарқдаги тинчлик учун кутилаётган АҚШ маъмурияти режасининг муваффақиятсиз бўлиши мумкин, дея баҳолашида ҳақли бўлиши ҳам мумкин. Маълумки, Вашингтон Пост газетасида Помпеонинг Нью-Йоркда бир гуруҳ яҳудий етакчиларига – тез-тез кечиктирилаётган бу режамизнинг салмоқли вазни бўлмаслиги мумкин, деган сўзлари нашр қилинган эди». (Таймс Оф Исроил, 2019 йил 3 июн).

Трамп аҳмоқлиги сабабли ҳақиқатни тушунмаяпти. Ҳақиқат шуки, Фаластин сотилмайди ва сотиб олинмайди. Чунки у мусулмонларнинг илк қибласи, зиёратчилар сафар қиладиган масжидларнинг учинчиси, Росулуллоҳ ﷺнинг Исро ерлари бўлиб, уни мусулмонлар армияси Аллоҳ изни ила албатта озод этажак… Унинг осмонида аскарлар такбирлари жаранглаб, Уқоб байроғи ҳилпирайди. Тўғри, Трампнинг ёнида рувайбиза ҳукмдорлар ва уларнинг ифлос пул учун сотиладиган аъёнлари мавжуд. Аммо эртага ундайларни ҳаргиз тополмайди. Чунки Аллоҳнинг изни ила, эртанги кунда Халифалик яҳудийлар ва уларни қўллаётган мустамлакачи кофирларни қиличдан ўтказишга ҳақли бўлади. Ана шунда Фаластин яҳудий ва уларнинг қўлловчиларидан – худди кеча салибчилардан озод этилгани каби – озод этилади. Албатта эртанги кун кутаётган киши учун жуда яқиндир ва инша Аллоҳ келажакдир. Имом Муслим саҳиҳида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан

«لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يُقَاتِلَ الْمُسْلِمُونَ الْيَهُودَ فَيَقْتُلهُمْ الْمُسْلِمُون»

«Мусулмонлар то яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларни ўлдирмагунларича қиёмат қоим бўлмайди», деган ҳадисни ишлаб чиққан.

وَلَتَعْلَمُنَّ نَبَأَهُ بَعْدَ حِينٍ

«Сизлар унинг хабарини озгина вақтдан сўнг албатта билиб олурсизлар» [Сод 88]

Ҳизб ут-Таҳрир амири

24 шаввол 1440ҳ 27 июн 2019м

Ато ибн Халил Абу Рошта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here