“Трампнинг оғзи қулоғида”

468
0

“Трампнинг оғзи қулоғида”

Биринчи хорижий сафари натижаларидан кўзи қамашиб қолган АҚШ президенти Доналд Трамп сафар таассуротларини “Тwиттер” саҳифаси орқали ўртоқлашди. У сафаридан қайтиши биланоқ, ўзининг сафари чоғида америкаликлар учун иш ўринларини яратиш имконини берадиган юз миллиардлаб долларларни қўлга киритганлигини маълум қилишга шошилди.

Кузатувчиларнинг фикрича, Трамп учун Саудия Арабистони сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан “ёғлироқ” бўлган. Яъни Трамп қўлга киртган энг семиз иқтисодий ов Саудия Арабистонида бўлди. Бу Вашингтон ва Риёд ўртасида мисли кўлилмаган 350 миллиард доллар қийматидаги қурол-яроқ шартномасини тузишда ўз ифодасини топди. Шартномага биноан Трамп миллиардлаган доллар ва АҚШ фуқаролари учун иш имкониятларини қўлга киритган ҳолда ўз юртига улкан ғаниматлар билан қайтиши учун Америка Саудияни қурол-яроқ ва янги ҳарбий техникалар билан таъминлайди.

Шунингдек, сафарда отасига ҳамроҳлик қиган Иванка Трамп ҳам Саудиядан қўли бўш қайтмади. У аёл тадбиркорларни қўллаб қувватлаш йўлида ташкил қилган халқаро фонд учун 100 миллион долларни қўлга киритди. Африкада очдан ўлаётганларга ёрдам қўлини чўзишни ўзига эп кўрмаган Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳокимлари Иванка Трамп учун 100 миллион доллар ёрдам кўрсатиш мажбуриятини зиммасига олди.

Ўз даврида АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг хотини ва қизлари ҳам Саудиядан мумайгина “ҳадя”лар билан қайтган эди. Ўлиб кетган Саудия қироли Абдуллоҳ Обаманинг хотини Мишел Обамага бўйин тақинчоқлари, зираклар, узук ва билакузукдан иборат бир тўп олмос ва зумрад жавоҳирларни совға қилиб юборган эди. Бундан ташқари бошқа бир тўп бриллиант ва олмос жавоҳирлар ҳам бўлган. Уларнинг умумий қиймати 1,3 миллион долларга тенг эди. Шунингдек қирол Абдуллоҳ Обаманинг икки қизига ҳайратда қолдирувчи икки тўп жавоҳирларни ҳам совға қилган. Бу икки тўп жавоҳирнинг ҳар бирида олмос, зумрад, ёқут зираклар, бўйин тақинчоқлари, узуклар ва қўл соатлари бор эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here