Даъватни тақиқловчи қонун лойиҳаси тасдиқланди

452
0

Даъватни тақиқловчи қонун лойиҳаси тасдиқланди

 “Қирғиз Республикасидаги диний эркинлик ва диний ташкилотлар тўғрисидаги” қонунга ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Жогорку Кенешнинг Ижтимоий масалалар, билим, илм, маданият ва саломатликни сақлаш бўйича комитетининг 29-май куни бўлиб ўтган йиғилишида кўриб чиқилди.

 “Уйма-уй юриб ўзининг диний қарашларини тарғиб қилиш қонунга мувофиқ эмас, прозелитизм – руҳий ва жисмоний таъсир қилиш, қўрқитиш, зўровонлик йўли билан бошқа дин вакилларини ўз динига қиргизишга қаратилган ҳаракатлар тақиқланади”,- дейилади ҳужжатда.

 Шунингдек қонун лойиҳасида, мазкур қонунларни бузганлар маъмурий жазога тортилиши белгилаб қўйилган.

 Бундан ташқари, Дин ишлари бўйича давлат идораси диний адабиётлар, аудио-видео материаллар ва электрон сақлагичлар (флешкарталар), шунингдек, Қирғизистонга диний ташкилотлар томонидан олиб келинган диний адабиётларга нисбатан дин ишлари бўйича давлат идораси тасдиқлаган низомга мувофиқ диний экспертиза тайинлаш ва амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

 Депутат Тазабек Икрамов қонун хом эканлигини айтиб, қонун лойиҳасини ортга қайтаришни таклиф қилди.

 Депутат Алмазбек Токторов ҳам қонун лойиҳаси қайта ишлаб чиқилишини таклиф қилган депутатларнинг фикрларига қўшилишини айтиб, айни пайтда даъватга тақиқ қўйиладиган бўлса унинг ўрнини тўлдирадиган қандай йўналишлар борлигига қизиқди.

 Муҳокамада турли хил фикрлар билдирилиб, қонунга ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тасдиқланди.

 Туркистон: 

Таблиғ жамоатини экстремист ташкилотлар қаторига киритиши учун Қозоғистон ва Россия ҳукуматлари томонидан Қирғизистонга ҳар томондан босим ўтказиб келиняпти.  Таблиғ жамоати ўз фаолиятидаги ҳар бир ҳаракатини ҳукумат куч тизимларининг рухсати ва назорати остида очиқ олиб боришади. Шунга қарамай, турли тўсиқларга учрамоқда. Чунки халқаро сиёсат Ислом ва мусулмонларга қарши ҳаракатланмоқда. Шунинг учун Таблиғ жамоати бўладими ёки Мисрдаги “Ихвонул муслимин” бўладими, оламий куфр системаси ҳар бир исломий ҳаракатда ўзи учун хавф хатар кўради! Бу исломий жамоалар куфр системаси асосидаги ҳукуматлар билан алоқаларини ҳар қанча мустаҳкамлашмасин ва улар билан бирлашиб, халқ манфаатини ҳимояси учун параллел ҳаракатланишмасин, жамиятда исломий манфаатлар рўёбга чиқмайди. Масалан, Мурсий бошчилигида “Ихвонул муслимин” жамоасига Миср ҳукуматини бутунича топшириб берилганида ҳам, Исломий манфаатлар рўёбга чиқмади, аксинча, куфр авжига чиқиб, минглаган тоза мусулмонлар қатл қилиниб, қамаб юборилганига гувоҳ бўлдик.

 Қирғизистон ҳам баччавозликни тақиқламаган, фоҳишаларни ҳимоя қилувчи, ароқ савдосини ҳалол қилиб олган куфр системасига асосланган ҳокимият билан халқни бошқариб келяпти. Бундай ҳукумат билан ҳамкорлик асосида фаолият олиб бориш орқали Ислом ва мусулмонларни олий қилиш мумкин эмас. Аксинча, Ислом ва мусулмонларга қарши юритаётган сиёсати ва ҳаракатларида ҳукуматни муҳосаба қилиб туриш керак. Унинг зулми остида эзилаётган мусулмонлар билан бирга туриб, барча исломий ҳаракатларимизда маломатчининг маломатидан қўрқмай, ҳақ йўлда суннатга мувофиқ ҳаракатланишимиз ва худди саҳобалардек сабр ва матонат кўрсатишимиз керак. 

 Биз, яъни барча исломий ҳаракат вакиллари ва шахс сифатида даъват юкини кўтариб чиққан мусулмонлар, ўз фаолиятларимизда фақат Оллоҳга таваккул қилиб, бир биримизни ҳақ устида куфр сиёсатидан ҳимоя қилишимиз лозим. Шунингдек,барчамиз бир тану-бир жон бўлиб, Оллоҳнинг “сизлар бир бирингиз билан ака укасиз” деган хитобига лаббай деб жавоб қиган ҳолда, жамиятимизда исломий қадриятларимизни, даъватни ва мусулмонлар манфаатларини ҳимоя қилиб боришимиз керак. Исломий даъватни куфр ҳамкорлиги ва ҳимояси остида олиб бориш мумкин эмас. Чунки куфр системаси исломий фаолиятдан фақат ўзининг манфаати йўлида фойдаланмоқчи бўлади. Куч тизими ва давлат аппарати куфрнинг қўл остида бўганлиги сабабли куфр системаси манфаатига зид бўлган ёки куфрга хизмат кўрсатишдан бош тортаётган барча исломий ҳатти-ҳаракатларга таъқиқ қўяди. Бундан ташқари, оламий етакчи давлатлар манфаатига мувофиқ, исломий ҳаракатларга муомиласи ўзгариб қолиши ҳам мумкин. Юқорида, ҳатто ҳеч қандай хавф хатар пайдо қилиши мумкин бўлмаган даъват услуби бўлган ҳаракатларга ҳам таъқиқ киритиш ҳақида қонун чиқариш таклифи киритиляпти.

 Ҳар қандай исломий ҳаракат биз учун ўта муҳим бўлганидек, ҳар қандай куфр асосидаги ҳаракатлар биз учун ўта хавфли ва зарарлидир. Бу ҳаракатлар ҳатто мусулмонлар тарафидан амалга оширилаётган бўлса ҳам. Шунинг учун давлат томонидан халқ маслаҳатига ташланган даъватга тўсиқ қўйилиши ҳақидаги барча фикрлар мусулмонлар тарафидан инкор қилиниши керак. Бу, ҳатто сайлов олдидан бирор қабиҳ манфаатни кўзлаб киритилган хос лоиҳа асосида ишлаб чиқилган найранг бўлса ҳам ёки халқаро сиёсат томонидан босим берилиши остида ишлаб чиқилган мажбурий кўрсатма асосидаги йўналиш бўлса ҳам фарқи йўқ. 

 Мусулмонлар диққатига: даъват ва даъватчиларни зулм ва золимлардан ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмон учун фарзи кифоядир. Бироқ ҳимоя қилиш учун куч қувват етарли ва натижали бўлмаётган экан, демак ҳар бир мусулмон учун уларни ҳимоя қилишга бор имконияти билан ҳаракат олиб бориш вожиб бўлиб тураверади!!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here