Москва Атамбаевдан Google ва Facebookни чеклашни сўрамоқда

448
0

Евроосиё киберхавфсизлик ташкилоти (Москва) ўз веб-сайтида ўзи ҳақида қисқа маълумот бериб, ташкилот “ўз сафида Евроосиё минтақасида турли ёшдаги жисмоний шахслар, IT-мутахассислар, блоггерлар, журналистлар, ёзувчиларни эркин шартнома асосида жамлаган ҳаракат” эканлигини хабар қилди.

 Бу ҳақидаги хабарлар ОАВ 31 январдан 8 феврал мобайнида пайдо бўлган.

 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва МДҲ давлатларининг бошқа раҳбарлари номига йўлланган мурожаатда: “Евроосиё давлатлари билан виртуал чегараларни ёпиш, ғарбнинг Google ва Facebook каби йирик қидирув тизими ва ижтимоий тармоқлар фаолиятини чеклашни таклиф қилган ҳамда Viber, WhatsUp ва Telegram интернет-телефон хизматлари эса ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилаётган Skype изидан бориши керак”лиги айтиб ўтилган.

 Мазкур мурожаат Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Беларус, Арманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари номига йўлланган.

 Мурожаатда айтилишича, сўнги йилларда постсовет ҳудудидаги Евроосиё мамлакатлари ўз сувернитетларини йўқотишига ва ҳатто, рангли инқилоблар воситасида режимлар алмашинувига олиб келган ташқи ахборот ҳуружларига бир неча бор дучор бўлишди. Музокаралар, фуқаролар, бизнес компаниялар раҳбарлари ва олий даражадаги давлат амалдорларининг молиявий ва шахсий фаолиятининг бир қисми бошқа давлатларга қарашли  компания ва сервислар назорати остига тушиб қолди.

 “Вазият шундайки, Россиядан бошқа деярли барча МДҲ давлатлари битта алоқа монополистига эга. Будан техник ҳамкорлик дастури баҳонасида хорижий тизимлар манфаатдор бўлиб, техник хизмат кўрсатиш ва сармоя киритиш орқали телекоммуникация монополиясини олиб киришмоқда ва шу йўл билан давлат алоқа тизими, ички ва ташқи алоқалари тўғрисида рухсатсиз ахборотларни қўлга киритишмоқда”, – дейилади мурожаатда.

Туркистон: 

Россия, МДҲ давлатлари ҳудудлари устидаги сақофий мустамлака қувватини йўқотиб бораяпти. Сақофий мустамлака Россия учун қандай манфаатлар олиб келиши мумкин?

Украинада Россиянинг сақофий таъсир қуввати қандай оқибатларга олиб келганини кўриб келаяпмиз. МДҲ давлатларига бўлган Россиянинг сақофий қувватининг таъсир этиш чоралари қисқариб бораётгани, шу билан бир қаторда Ғарб ахборот оламининг таъсири ва сақофий тарбиялаш тармоқлари кенг қулоч ёйиб бораётгани Россияни ташвишлантирмай қўймайди. Чунки, сақофий таъсир қуввати, мамлакатни пароканда қилиб юбориш даражасида кучли аҳамиятга эга. Украина мамлакати, аввалги советлар иттифоқидан қолган Россиянинг сақофий мустамлакаси остида келади. Охирги йилларда Ғарб олами, деярли Украинанинг ярмида Рус сақофатини сиқиб чиқариб юборишга ҳаракат қилишди. Россия сақофатини Украинадан таг томири билан сиқиб чиқариша олмаган бўлишса ҳам, Ғарб олами у ерни ўзининг маълумот ҳужуми остида қамраб олди. Натижада Украинада ўзининг сақофий таъсири остидаги томонида инқилобий ҳаракатлар бошлаб юборди ва мақсадига деярли эришди.

Россия МДҲ остидаги давлатларда ҳам ўзининг сақофий таъсир қувватини йўқ бўлиб бораётганини кўриб турипти. Асосан Қирғизистон ва Қозоғистонда Россиянинг сақофий таъсири заифлашиб, Ғарб томонидан ахборот ҳужуми бошлади. Бу эса, худди Украина сингари мамлакатларни минталитет ва ҳар қайси сақофат томонига мойилликлари ва тарбиялари жиҳатидан икки лагерга бўлинишларига сабаб бўлиши мумкин.

Россиянинг қўпол ва бузуқ сақофати ва Ғарб олиб келаётган тутуриқсиз ва ифлос сақофати ўрталарида деярли фарқ йўқ. Уларнинг ҳар иккаласи, биз мусулмонларни украинлар сингари икки томон бўлиб бир бирларимиз билан урушишимиз учун ярамайди. Россия ҳам Ғарб мустамлакачилари ҳам, бизларга қандай яшаш тарзини ўргатишаётиб, бизларнинг фаровонликларимиз ҳақида ўйлашаётгани йўқ. Улар бизни, бири иккинчисидан тортиб олиш чоғида, ҳар бири ўз тарафдорлари кўпроқ бўлишини исташади халос.

Юртларимиздаги бу сақофий қарама қаршилик, ўта кескин ва хавфли вазиятларни пайдо қилади. Шунинг учун устиларимизда бизни бир бирларидан рашк қилишаётган носоғлом қувватларнинг ҳар иккаласи томонига оғишни бас қилиб, уларнинг бирортасига мойил бўлиб бораётган йўналишларни бартараф этишимиз мақсадимизга мувофиқ бўлар эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here