Эрдоған Хитойда Обама билан учрашди

466
0

Эрдоған Хитойда Обама билан учрашди

 G20 давлатлари раҳбарларининг олий йиғилишига иштирок этиш учун Хитойнинг Ҳангзо шаҳарига борган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обама билан учрашди. Эрдоған ва Обама ўртасидаги бу учрашув Туркияда давлат тўнтариш ташаббусидан сўнг биринчи учрашувдир.

Тахминан 45 дақиқа давом этган учрашувдан сўнг баёнот берган Обама АҚШ Туркияни доим дастаклашини билдирди.

“Қочқинлар масаласида ҳаммамиз Туркияни қўллаб-қувватлашимиз керак. Президентлигим даврида мустаҳкамланган иттифоқнинг давом этишини тилайман. Туркияда давлат тўнтаришига қўл урганларнинг адолат олдида жавоб беришлари учун ёрдам берамиз”, деди Обама.

Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик давом этишини таъкидлаган Эрдоған эса қуйидаги баёнотни берди:

“15 июл Туркияда давлат тўнтариш ташаббусидан сўнг Телефон орқали ўтказган мунозаралар ортидан биринчи марта юзма-юз учрашдик. Мен дастагингиз учун сизга ташаккур билдираман. Хусусан, давлат тўнтаришига уриниш билан минтақамиздаги террор ҳодисаларининг изма-из юзага келиши ўзига хос маъно касб этади. Дунёдаги барча террор ҳаракатларига қарши НАТО давлатлари сифатида ҳар иккимиз ҳамкорликда ҳаракат олиб боришимиз лозим. Уларга нисбатан бизнинг сукут сақлашимиз мумкин эмас. Барча террор ташкилотларига қарши бир хил муносабатда бўлиш ҳолатидамиз. Чунки терроризмнинг ҳар қандай турлари ёмондир. Яхши террорчилар ва ёмон террорчилар бўлиши мумкин эмас. Уларнинг барчаси ёмон, лаънатидир. Уларга қарши тутадиган позициямиз ҳам аниқдир. Умидимиз шуки, жанубий тарафимизда террор коридори ташкил этилмасин. Туркия бундай террор коридорини олдини олиш учун коалиция кучлари билан бирдамликда ҳаракат қилмоқда. Бу курашда муваффақият қозонишимизга ишонаман”.

Эрдуғон “Яхши террорчилар ва ёмон террорчилар бўлиши мумкин эмас” деганда PYDни (Сурияда курдлардан ташкил топган демократик иттифоқ партиясини) назарда тутди. Чунки Туркия PYDни террорчи ташкилот деб билса-да, АҚШ унинг ИШИДга қарши жанг қилаётганини рўкач қилиб, террорчи ташкилот сифатида қабул қилмайди.

Хитойга йўл олишидан аввал ташкил қилинган йиғилишда Эрдуғон “ИШИДга нисбатан “душманимнинг душмани дўстимдир” қабилида ҳаракат қилаётганлар, айбга бурмасинлар, яна бир террор ташкилотини дўст тутмоқдалар”, деган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here