Халқ учун ҳаракат қилиш вақти келмадими?

444
0

Халқ учун ҳаракат қилиш вақти келмадими?

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

“Ораларингизда яхшилик (Ислом)га даъват қиладиган, маъруф-эзгуликларга буюрадиган, мункар-ёмон ишлардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин! Ана ўшалар нажот топгувчилардир”. [3:104]

 Аллоҳ Таолонинг мазкур буйруғига асосан бир қанча исломий жамоалар, шу жумладан, Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси ҳам вужудга келди. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, Ҳизб ут-Таҳрир вужудга келган кундан то ҳозирги кунга қадар Аллоҳнинг каломи, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва саллам суннатларини маҳкам ушлаган ҳолда ҳаракат қилиб келмоқда.

 Ҳизб ут-Тахрир сиёсий Ҳизб бўлиб, мабдаси Исломдир. Ҳизб Уммат Исломни ўзининг тақдирий масаласи қилиб олиши учун ва Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан бошқаришни ҳаётга қайтариш мақсадида Умматга етакчилик қилиш учун Уммат орасида ва у билан бирга фаолият олиб боради. Ҳизбнинг иши исломий даъватни сиёсий йўл билан майдонга олиб чиқишдир. Ҳизб бу йўлда қанча қийинчиликларга дучор бўлса ҳам Аллоҳнинг изни билан мақсад сари илдам ҳаракат қилиб келмоқда.

 Биз, Қирғизистон Ҳизб жамоаси ҳам исломий даъватни майдонга олиб чиқиш йўлида ҳукумат раҳбарларига бир қанча баёнотлар билан чиқиб, уларга насихат қилиб келмоқдамиз. Бундан кейин ҳам ўз мақсадимиз сари ҳаракатланар эканмиз, насихатларимизни давом эттираверамиз, иншаАллоҳ.

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

 “Ҳар бирингиз роъий (раҳбар) ва ҳар бирингиз ўз раиятингиздан (қўл остингиздагилардан) масъулсиз. Имом роъий ва у ўз раиятидан масъулдир. Эркак киши ўзининг оиласида роъий ва у ўз раиятидан масъулдир. Аёл киши эрининг уйида роъия ва у ўз раиятидан масъулдир. Хизматчи хожасининг мол-мулкида роъий ва у ўз раиятидан масъулдир. Хуллас, ҳар бирингиз роъий (раҳбар) ва ўз раиятингиздан масъулсиз”.  (Муттафақун алайҳ).

 Инсонлар, халқлар устида раҳбарлар, амирлар бўлиши ва улар, хоҳ оддий фуқаро бўлсин, хоҳ раҳбар қонун олдида баробар бўлиши ва итоат қилишлари зарур. Агар жамият муайян мабдага асосланган бўлса, шу мабдадан келиб чиқувчи қонунлар вужудга келади. Агар бу мабда инсон зеҳнида вужудга келган бўлса, шубҳасиз хато бўлади. Чунки, инсон зехнида пайдо бўлган мабда қарама-қаршилик ва зиддиятларни пайдо қилади. Бу қарама-қаршилик ва зиддиятлар эса инсонни бахтсизликка мубтало қилади. Бунга сабаб инсоннинг чекланган ақли билан ишлаб чиқилган қонунлар тафовутли, зиддиятли, хилма-хил ва ўзи яшаб турган муҳитдан тасирланишга маҳкум. Қачонки мабда инсон фитратига мос келса, ақлни қаноатлантирса ва қалбга хотиржамлик бахш этсагина тўғри мабда бўлади. Албатта, бу мабда Исломдир, у илоҳийдир.

 Сўнги ўн йилликда Қирғизистонда икки марта давлат тўнтариши бўлиб ўтди. Ҳокимиятни қўлга олгунга қадар мухолифат томонидан қанчадан қанча ваъдалар қилинган бўлмасин, бирортаси ҳам амалга оширилмади. Бу тўнтаришларни ўзлари ва дунё жамоатчилигига улкан ўзгариш, революция деб аташди. Аммо ҳеч нарса ўзгармади, халқ алданди. Ҳозирги ҳукумат ҳам ағдарилиш арафасида турипти. Бакиев давридаги ҳукуматга ҳам, умматни ва қирғизистон халқининг туб манфаатларига зиён етказишдан ва уларга зулм қилишдан тийилинглар деб насихатлар қилганимиз, аммо улар амал қилишмади. Натижасини эса кўриб, билиб турибсизлар. Ҳозирги ҳукуматни ҳам Евроосиё иқтисодий иттифақига аъзо бўлишликнинг салбий оқибатларидан огоҳлантириб ўтган эдик. Аммо ҳукумат бир қанча хатоларга йўл қўймоқда.

 Божхона иттифоқи Қирғизитон халқига фойда бермаслигини, унинг натижасида ишсилар сони ошишини, давлат киримлари тез суръатда пастлаб, ташқи алоқалар тўхтаб қолишлиги, мамлакат ичкарисида ишлаб чиқариш фалаж холатга келиши ҳақида огоҳлантирган эдик. Афсуски, ҳукумат раҳбари ва депутатлар оддий халқдан сир тутилган “йўл харитасини” бир овоздан маъқуллаб, мамлакатни иттифоққа олиб киришди. Ҳатто чорвачилик ва боғдорчилик ҳам дунё сандартига жавоб беролмайдиган бўлиб қолди. Кичик ишлаб чиқариш, савдо марказлари давлат тўловларига тоқат қила олмай қолди. Бу кетишда тез кунда мамлакат қашшоқлик даражасига тушиб кетади. Хатолар устига хатолар содир этилмоқда. Ҳукумат эса худди халқ учун улкан ишни амалга ошириб қўйганидек кўкрак кериб юрибди.

 Бош вазир Темир Сариев Хитойга қилган сафаридан мамнунлигини билдирди. Сариевнинг бу сафарида қўлга киритган “энг улкан ютуғи” икки давлат ўртасида визасиз тартибни жорий этиш масаласи кўриб чиқилиши бўлди. Бу алоқа мамлакатни бутунича бой беришлик эмасми? Бу алоқа ортидан бошқа манфаатсиз алоқалар вужудга келишини биласизларми? Қонун устида бош бўлиб турган амалдорлар қаёққа қараяпсиз? Қирғизистон мамлакатини ҳаммангиз бир бўлиб йўқ қилиш ниятидамисизлар? Ота-боболаримиз Оқ подшога мардикор бўлишдан бош тортиб қўзғолон кўтариб, шаҳид бўлганларини ёдингиздан чиқардингизми?

 Мустақилмиз деб кўкрагингизга уриб, шу кунни байрам қилиб нишонлайсизлар. Йўқ, сизлар мустақил эмас, балки бошқа давлатларга қарамсизлар. Қачон халқ ҳақида ўйлайсизлар? Халқ еб тўймас амалдорлардан тўйиб бораётганини биляпсизларми? Сизлар халқнинг рухий ва моддий фаровонлиги ҳақида ғамхўрлик қилсангиз халқ ҳам сизларни ўз кўз қорачиғидек асрайди. Акс ҳолда ҳолингизга вой! Бу дунёда хорлик, охиратда эса қаттиқ азоб кутиб турипти.

 Ҳар бир муаммога Ислом динида гўзал ечимлар бор. Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси аъзолари бутун инсониятга, шу жумладан, Қирғизистон халқига: – Оллохнинг динига ёрдам беринглар. Сўнг фақат Оллохдан нусрат келишига таяниб, маккор куфр системасидан умидингларни узиб, улардан қўлингларни тортинглар. Буни англаб етишинглар учун яна қанча азият чекишинглар керак! Куфр ташкилотлари, фақат куфр манфаатлари учун хизмат қилади! деб яна мурожаат қилади.

Сайфуллоҳ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here