Қирғизистон хукумати 2016 йил учун бюджетни 22 миллиард сомдан зиёд камомад билан беркитди.

423
0

Қирғиз хукумати, 2016 йилнинг бюджетнинг даромад қисмини 124,4 млрд сом деб қараб чиқди. Бу ЯИМнинг 24.8%ни ташкил қилади. Жами бюджетдан кетиши лозим бўлган харажатларни эса, 146.9 млрд сом деб хисоблаб чиқди. Бу ЯИМнинг 29.3%ни ташкил этади.

Республика бюджетининг умумий камомади 22 млрд 454 млн сом хисобланди. Бу эса ЯИМнинг 4.5%ни ташкил этади.

Қирғизистон сингари қашшоқ давлатлар расмийларининг асосий ишлари, худди мана шу камомадларни, йилнинг асосан иккинчи ярим қисмигача тўғрилаш учун харакат ва ўй фикрлар билан ўтказишади. Улар ўзларинининг асосий вазифалари мамлакатнинг иқтисодий ривожлантириш хақида бош қотириш эканлигини умуман унутиб қўйишган. Хукуматлар хар қанча алмаштирилмасин, янги келганлари хам худди шу урфга айланган система асосида ишни давом эттираверишади. Чунки бу, Қирғизистон дастур сифатида қабул қилиб олган бузуқ асосга қурилган нотўғри, оламий халқаро глобаллашган ва демократия ақидаси устига қурилган капиталистик тузумнинг хатосидир.

Қирғизистон хукумати, Лениннинг “икки қадам олдинга, бир қадам орқага” шиори остидаги харакатига ўхшаш стротегияни олиб боришаяпти. Улар фуқоролар устига солиқларни бирданига бир неча тармоқларда тенг кўтариб юборишди. Жиддий норозичилик келтириб чиқарадиган бир неча тармоқларга қўйилган қўшимча солиқ хақидаги қонунларни ортга чақиртириб олишди. Бу қонун лоихаларни шов шувли қилиб, жамоатчилик мухокамасига қўйиб, одамларни, жамоатчиликни диққатини тортди.

Норинда ўзларига, яъни юқори тоғли худудларда яшовчи  фуқороларга қўшимча маблағ ажратишни қисқартириш хақидаги қонунга қарши  митинг бўлиб ўтди. Мажбурий суғурта хақидаги қонунни хатто депутатлар қўллаб беришмади. Депутат Салянова эса, никохга тааллуқли бир арзимас лекин мусулмонларни туйғуларига тегадиган бир лоихани Жогори кенешга ва жамоатчиликка кўтариб чиқди. Бу, жамоатчиликни чалғитиш учун ўйлаб топилган, мусулмонларни сескантириб, асосий мақсадлардан бошқа арзимас томон сари йўналтириб туриш учун атайин ўйлаб топилган маккорлик эди. Бу ишга Салянованинг ақли етган эмас. Балки бу унинг хозирдаги партиясининг етакчиси ўйлаб топган найрангдир. Нотижада бир – икки қонун қабул қилинмади. Лекин баъзи қонунлар қабул қилинмаслигини бу найранг лоихаси асосчилари билишган. Улар Норин халқи митинг қилганида, бориб улар билан учрашишди ва бир қатор муаммоларни хал қилганга ўхшаш ваъдалар бериб келишди.

Бу элита ичидаги найрангчи лоихачилар хукумат томонидан уюштирилган №50 қамоқхонасида бўлиб ўтган аперацияси барбод бўлиб, жамоатчилик бу ишга қаттиқ киришиб бораётганида, уларни чалғитиш мақсадида, Жанар Акаевнинг парламент ичидаги масжидлар тўғрисида айтган гапларини сенсация қилиб юборишган эди. Сўнг Маликовга қарши атайин уюштирилган, кўчада пичоқлаб кетишлари амалиётидан хам унумли фойдаланишди. Бунинг билан улар жамоатчилик эътиборини жиддий ва уларга зарарли бўлган ишлардан чалғитиб юборишди.

Юқорида хам, ерга қўйилган солиғни деярли ўн баробарга оширилиши, аэропортдаги хар бир учаётган одам учун киритилган янги тарифи, божхонага ЕАЕЗСга қўшилишимиз ортидан киритилган бир қанча янги ўзгартиришлар…. яна бир қатор қонунлар фуқороларнинг эътиборларидан четда қолдирилди. Хукумат, атайин бир икки қонунни ортга суриш билан халқни чалғитиб, ўнлаган қонунларни қабул қилиб олди.

Лекин шу йили Қирғизистон учун, аввалги барча хатолари учун тўлов йили бўлиши кутилмоқда. Қирғизистон ўз сиёсатини Россия билан паралел борадиган стротегик, сиёсий ва иқтисодий хамкорлик асосига қуриб олди. Натижада Россиянинг барча омадсизликлари ва унга қарши санкциялари бизга хам ўз таъсирларини кўрсатди.

Энди Қирғиз етакчилари Россия билан ёмон ва душмансимон харакатлар билан ўз алоқаларини буза бошлашаяпти. Хукуматнинг узоқни кўра олмаслиги, сиёсий онгларининг заифлиги ва ўзбилармонликлари, Қирғизистонни нафақат қашшоқликка балки хафсизлик жихатидан хам ўта хавотирли холатга олиб бормоқда.

Қирғизистоннинг шу кунги холатига келиб қолишидаги умумий кўриниш ва сабаблар шундай. Лекин энди бу холатдан чиқиб кетиш учун хокимиятимиз нималар қила бошлади ва килишга мажбур. Булар албатта фуқороларга солиғ солишни кўпайтириш механизмини кучайтиришдан ўзга чорани билишмайди. Кризис холати, фуқороларни хам, халқни хам тенг ўз домига тортиб бораверади. Шунда, хукумат ўз қўл остидаги куч қувватидан фойдаланиб, фуқороларга босим қилиб, улардан мумкин қадар кўпроқ солиғ ундириб олиш хақида фикрлайди. Коррупция кучаяди, норозиликлар хам табиий ортиб бораверади. Бу боши берк сиёсий етакчилик бўлиб, хукумат халқ олдидаги мажбурий тўловларини тўлаши учун, ўша халқнинг ўзидан мумкин қадар кўпроқ тортиб олиш йўлларини излашдан ўзга чоралар топа олишмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here