Миср президенти МРБ раҳбари билан учрашди

459
0

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси АҚШ марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг раҳбари Жон Бреннан билан учрашди. Хабарга кўра, учрашувдан мақсад маҳаллий ва минтақавий даражадаги масалаларни муҳокама қилишдир.

МРБ раҳбари Бреннан Яқин Шарқ муаммосини ҳал қилиш борасида Қоҳиранинг минтақавий ва халқаро роли ўта муҳим эканлиги ҳақида алоҳида тўхталган. Бу ҳақида Миср президентининг котиби Аъло Юсуф тарафидан берилган баёнотда маълум қилинди. Бреннанга кўра, Миср ва АҚШ ўртасидаги стратегик муносабатларнинг мустаҳкамланиши мақтовга сазовардир.

Миср разведкаси бўлимининг бошлиғи ҳам учрашувда иштирок этди. Мавзуга доир баёнот берган президент ас-Сиси Миср ҳукумати АҚШ билан алоқа доирасини кенгайтиришга муштоқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Миср АҚШ билан стратегик муносабатларини кучайтиришни сабрсизлик билан кутмоқда”, деди Миср президенти.

Ас-Сиси баёноти давомида Синай ярим оролидаги “жангарилар” фаолиятига қарши олиб борилаётган курашлар давом эттирилишини ҳам айтиб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here