АҚШ аскарлари Мурсини ҳимоя қилади

621
0

0

Мисрдаги «Тамарруд» (Қўзғалон) ҳаракати 30 июн куни мамлакатда президент Муҳаммад Мурсига қарши намоишлар ўтказмоқчи. Белгиланган кунга ҳаракат фаоллари 15 млн. имзо йиғиб мухолифат мақомида расмийлашиш ниятида.

Ҳукуматга қарши бу норозиликни кутиб олишликка Миср ва АҚШ жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Америка Мисрга 400 дан ортиқ аскар жўнатмоқчи. АҚШ вакилларига кўра, ҳарбийлар шунингдек Исроил билан бўлган чегарада тинчликни таъминлаб туради. Маълумки, мамлакатга 13 давлатнинг қуролли кучлари вакиллари етиб келади.

“400 АҚШ ҳарбийларининг сафарбар қилиниши, мамлакатда тинчлик ҳолатини сақлаб туриш учун Мисрда мавжуд бўлиб турган шахсий таркибни янгилаш программасининг бир қисмидир. Улар махсус операциялар олиб боришлик учун мўлжалланган хос аслаҳалар билан қуролланган эмас”, – аниқлади Миср армияси вакили Аҳмад Али.

Маҳаллий телеканал берган маълумотига кўра, америкалик аскарлар «Молотов коктейли» (ёнувчи суюқлик тўлдирилган шиша идиш) ҳамда 30 июн куни намоишчилар қўллаши мумкин бўлган бошқа хавфли нарсалардан ҳимояланиш услубларини машқ қилишмоқда.

30 июн куни Мурсининг президентлик лавозимига ўтирганига роппа-роса бир йил бўлади.

Туркистон: 

Миср, Ливан, Тунис, Ливан….. исломий юртлар нинг барчасида бирин кетин қаршилик харакатлари жадаллашиб бораяпти. Эътиборнинг барчаси Сурияга қаратилиб бораётгани билан, куфр назорати остидаги дунё матбуоти ҳатто у ердаги воқеъликни ҳам тўлиқ ва тўғри олиб беришаётгани йўқ.

Аслида вазият улар кўрсатаётганидан мутлоқ ўзгача. Юқоридаги Мисрни олайлик, муросасозлик асосига қурилган АҚШ Мурсий битими, Ихвонул муслим жамоаси томонидан ҳар қанча қўллаб турилмасин, охир оқибат воқеъда хақиқий башарасини хорларча очишга мажбур бўладилар.

Аслида бу қаршилик харакатларини келтириб чиқарувчи омил, мафкуравий бўшлиқни тўғазишдаги олиб борилаётган кураш, яъни Ислом мафкураси билан куфр мафкураси ўртасида боради.

Уни тўлғазиш икки нарсага боғлиқ, биринчиси: ҳокимият таянган бошқарув асоси бўлса, иккинчиси: ҳокимиятнинг ўзи таянадиган халқ унга берадиган ёки олиб қўядиган салтанатга боғлиқ бўлади. Халқ эса бу салтанатни ўзининг дунёқарашига мутаносиб инсон ёки гуруҳга беради. Бунга Пайғамбаримиз САВнинг “сизлар қандай бўлсаларинг устиларингизга шундай ҳокимлар келади” хадиси далолат қилади.

Халқ Мурсий сингари қўғирчоқлар воситасида олиб бориладиган куфр бошқарув системасидан салтанатни тортиб олиш учун харакатга келди. Куфр олами ҳудди мана шу холатдан илиги қалтираётганини яшириш ва холатга бошқача тус бериб, бу қўзғалончиларни ҳар хил атамалар билан қоралашга уринади.

Биз мусулмонлар қалтис ва нусратни қабул қилиш арафасидаги синовлар остонасига келдик. Бизлардан фақат бир нарса талаб қилинади, сабр.

Сабр эса, ҳар қанақанги холат келганида ҳам бирорта ишни шариат чегарасидан четга чиқармай туриб беришни англатади.

Бу бизни, куфр таёрлаб бораётган сунийлар билан шиъалар ўртасидаги кураш, курд миллатчиларидан фойдаланадиган миллий қарамақаршиликлар ва хоказо мусулмонлар аро тўқнашувларга қарши мафкуравий кураш олиб боришга ундайди. Чунки бу урушларнинг барчаси мажбурий холда юз берганида ҳам, кимнинг ғалабаси билан якун топмасин, Исломнинг ғалабасини кечиктирувчи куфрнинг тузоғига тушганлигимизни англатади. Аллоҳ сақласин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here