Капитализмнинг касофати

556
0

загруженное

Ўз очкузлигини қондириш учун бошқа давлатларни мустамлака қилиш Капиталистик давлатларнинг табиатидир. Масалан, АҚШ турли баҳоналар билан Афғонистон ва нефтга бой Ироққа чанг солди. Африкадаги Сомали, Судан, Мали, Конго ва эфиопия давлатлари ҳам мустамлакачилар зулмидан азият чекмоқда. Капиталистлар бу давлатларнинг бойлигини талон тарож қилиш учун турли баҳоналар билан у ерга уруш очади ёки ички тарафдан маҳаллий низо келтириб чиқаради. Бунинг натижасида қанчадан қанча бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлади ёки қочқинга айланади.

БМТнинг қочоқлар билан ишловчи агентлиги “Глобал ўзгаришлар” номли сўнги йиллик ҳисоботида аҳвол тобора ёмонлашиб бораётганини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, ўтган йили 7,6 миллион инсон мажбуран ватанини тарк этган. Бу дегани, ҳар тўрт сонияда битта одам уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Қочоқларнинг ярмидан кўпи Афғонистон, Сомали, Ироқ, Сурия ва Суданга тўғри келади. Сўнгги пайтларда Мали, Конго, Жанубий Судан ва эфиопиялик қочқинлар сони ошган. БМТ агентлиги маълумотига кўра, қочқинларнинг 46 фоизи 18 ёшга тўлмаган болалар.

Энг кўп қочоққа эга давлатлар рўйxатидаги биринчи ўринни 32 йилдан бери Афғонистон эгаллаб келмоқда. Иккинчи ўринда Сомали, кейин Ироқ ва Сурия. 2012-йилда мажбуран ўз уйини тарк этганлар сони 45 миллиондан ошган.

Ахборот воситалари “БМТ айни пайтда қочқинларни бошпана билан таъминлаш устида ишламоқда”, дея жар солгани билан асл вазият бундан бошқача. Суриядаги вазият туфайли ўз уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган муслима аёл Наҳед Ҳамдан уч ойлик боласи билан Ливандаги бир кўприкнинг остида ҳаёт кечирмоқда. Унинг айтишича БМТ уни остонадан кувиб солган.

–      Ёрдам сўраб бормаган эшигим қолмади. Ливан давлати ҳам, БМТ ҳам менга ёрдам қилмади. Айниқса БМТга ёрдам сўраб борганимда остонадан қувиб юбордилар мени – дейди уч ойлик боласини бағрига босиб турган она.

Ислом Умматининг бошида уни ғамини ейдиган Халифаси бўлмас экан, у ўз юртида ҳам қочқинга айланади. Қочиб бориб, бош урадиган жойи БМТ бўлса…

Аслини олганда Ислом умматини қочқинга айланишига сабаб бўлаётган ўша БМТнинг ўзи эмасми?!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here