Францияда муслима аёл ҳужумга учраб тўрт ойлик ҳомиласидан айрилиши Ислом ва мусулмонларга нисбатан ғарбликлар қалбида томир отган нафратнинг натижасидир.
Бир ҳафта бурун Франциялик икки йигит Париж шаҳрида 21 ёшли ҳомиладор муслима аёлга ҳужум қилиши оқибатида унинг 4 ойлик ҳомиласи нобуд бўлган. Рицерларнинг неваралари ёш муслимани шаръий либос кийгани ва муслима бўлгани учун сўкиб, ҳақорат қилишган. Улар бу билан кифояланмай, муслима аёлнинг румолини торта бошлашган. Румолини олиб қўйишгач, сочларини кесиб, кийимларини йиртиб ташлашган. Муслима аёл қичқириб, ҳомиладорлигини айтгач, улардан бири унинг қорнига тепа бошлаган. Турли жароҳат олган аёл касалхонага келтирилган ва ҳомила нобуд бўлганлиги сабабли шифокорлар уни операция қилиб олиб ташлашган.
Паскаш қўрқорлар томонидан ҳали туғилиб улгурмаган гўдакка ва покиза муслимага нисбатан амалга оширилган бу жирканч жиноят фақат битта шахсга қаратилмаган, балки бу муайян дин, яъни Исломга ва Франция жамиятининг бир қисми бўлган Мусулмонларга қаратилган. Бир ҳафта бурун бу ҳодиса ахборот воситаларининг диққат марказида бўлиши керак эди. Аммо ахборот воситалари ҳам, Франциядаги сиёсатчилар ҳам бошқа европа давлатлари каби, мусулмонларга алоқадор ишларга келганда кўзлари кўр, қулоқлари кар бўлиб қолади.
“ПрессТВ” канали ҳам куни кеча Францияда муслима аёлларга қарши ҳужумларни кўпайгани мавзусини кўтариб, яқинда 4 нафар муслима аёл Париж атрофида калтакланганини, бироқ Франция оммавий ахборот воситалари буни кўрмаганга олганлигини очиқлаган.
“Озчилик миллатлар ҳуқуқлари” деб жар солаётган ғарбнинг озчиликка кўрсатган муносабати шуми?!
Ғарб Малига ва бошқа Ислом ўлкаларига куч билан тиқиштираётган демократия шуми?!