Туркия: Худкуш ҳужумчи сурияликдир

492
0

Бугун барча оммавий ахборот воситаларининг назари Истамбулдаги портлашга қаратилди. Туркия Бош Вазири идораси ҳодиса аниқланмагунча портлашга оид хабар тарқатишни вақтинчалик ман қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

Портлаш ортидан Чанкая саройида хавфсизлик йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш ортидан баёнот берган ҳукумат воизи Нўъмон Куртулмуш жонли бомбанинг 1988 йилда туғилган, асл келиб чиқиши суриялик шахс эканлигини маълум қилди. Куртулмушнинг билдиришича, ҳодиса жойида парча-парча бўлиб кетган жасад жонли бомбанинг жасадидир.

“Парчаланиб кетган жасаднинг жонли бомба эканлиги аниқланди. Жонли бомба асли келиб чиқиши сурияликдир. Ҳужумда 10 киши ҳалок бўлди. 15 киши жароҳат олди. Улардан иккитаси оғир аҳволда. Ўлганлар ва жароҳат олганларнинг аксарияти хорижий сайёҳлардир”, деди Куртулмиш.

Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдуғон ҳам ҳужум ҳодисасидан уч соат сўнг портлашни суриялик худкуш ҳужумчи амалга оширганлигини тилга олиб ўтди.

 “Истамбулда Султон Аҳмад майдонида содир бўлган ва келиб чиқиши суриялик бўлган жонли бомба эканлиги айтилаётган террор ҳужумини афсус билан қоралашимни айтиб ўтмоқчиман” деди Эрдуғон.

Воиз мухбири Шенол Гезер эсе жонли бомбанинг шахси аниқланганлигини билдирди. Гезерга кўра, худкуш ҳужумчи Набил ал-Фадл исмли суриялик эркак кишидир. Шунингдек, ўлганларни 9 нафари германиялик, иккитаси эса жанубий кореяликдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here