Эрдуғон яҳудий вакиллари билан учрашди

535
0

2014 йилнинг июль ойида “Исроил террорчи давлатдир”, дея баёнот берган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон бугунги кунга келиб Исроил давлати ва яҳудий жамоалар билан тобора яқинлашиб бораётгани кузатилмоқда.

Президент Эрдуғон Туркиядаги яҳудийлар жамоаси вакилларини Мабейн Президентлик саройида қабул қилди.

Туркия президентлигига оид манбалар тарафидан тарқатилган хабарларга кўра, бош раввин Исҳак Ҳалева, Туркия яҳудий жамоатинининг раҳбари Исҳак Иброҳимзода ва Туркия яҳудий жамоатинининг фахрий президенти Бенсиён Пинто яҳудийлар делегацияси таркибидан ўрин олган.

Учрашувда Туркия яҳудий жамоатинининг диний раҳбари бош раввин Исак Ҳалева сўнгги йилларда яҳудий диний жамоаларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ ташланган юқори даражали ижобий қадамлар туфайли Президент Эрдуғонга ташаккур изҳор қилишини билдирди. Президент Эрдуғон ва яҳудий делегацияси ўртасида дўстона руҳдаги муҳит юзага келган йиғилишда Яқин Шарқда ҳам тинчлик муҳити ҳукмрон бўлишига умид билдирилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2004 йил январ ойида AJC ва ADL  (АҚШ яҳудийлар қўмитаси) тарафидан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғонга “Жасорат” мукофоти берилган. Яҳудийларнинг диний тамойилларига кўра бу мукофот Исроилга олий даражада хизмат қилган кишига берилади. Тадқиқодчи Салим Котилнинг маълум қилишича, Эрдуғондан аввал 100 йил ичида 10 нафар Исроиллик сиёсатчилар бу мукофотни қўлга киритишга муваффақ бўлишган. 11 ўринда “Жасорат” мукофотини қўлга киритган Эрдуғон фақат Туркия бўйича эмас, балки дунё бўйича мазкур мукофотга эга бўлган биринчи мусулмондир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here