Олимнинг вафот этгани 7 ойдан кейин маълум бўлди

602
0

Олимнинг вафот этгани 7 ойдан кейин маълум бўлди

 Шарқий Туркистондаги Хўтан туманининг машҳур олими 86 ёшли Абдулаҳад Махдум 2016 йилдан бери  маҳбус эди. У 7 ой аввал вафот этган экан. Энди маълум бўлди. Бу ҳақда “Haber7” хабар бермоқда.

 Бу хабарни Махдумнинг оила аъзолари ҳам тасдиқлади.

 1932 йилда таваллуд топган Абдулаҳад Махдум 2016 йилда бетоб бўлишига қарамасдан, Хитой ҳукумати тазйиқига учраб, ҳибсга олинган.

 Абдулаҳад Махдум бундан 7 ой аввал вафот этган бўлса-да, ҳанузгача унинг ўлими сир сақланган.

Туркистон:

Хитой ҳукумати уйғур мусулмонларини ўз эътиқодларидан қайтариш, диний ибодатлардан тўсиш мақсадида уларга нисбатан зулмларини дунё ҳамжамияти, хусусан исломий юртлар раҳбарлари сукути остида амалга ошириб келмоқда. Мусулмон юртлар раҳбарлари ўз зиммаларидаги вожиб вазифани унитиб қўйганлари учун ҳам Хитой ва дунёдаги бошқа кўплаб давлатлар Ислом дини ва мусулмонларга қарши боришга журъат қилишмоқда.

 Айниқса Хитой ҳукумати мусулмонларга қарши олиб бораётган зулмида ҳар қандай аҳлоқий меъёрлардан ошиб ўтиб кетди. Мушрик ҳукумат уйғур мусулмонларга Рамазон ойида рўза тутиши, фарзандларига исломий исмлар ва исломий тарбия бериши тақиқлагани етмаганидек, расмий ҳукумат мусулмонларни чўчқа гўшти еб, спиртли ичимликлар ичиш, оммавий равишда эркак-аёлларни қучоқлашиб вальсга тутишига мажбурлашгача етиб борди. Нажас ханларни эса ҳар ойда 3-4 кунлаб мусулмонлар оиласида бирга яшаши, уларга Хитой мадҳияси ва хитой тилини ўргатиша бошлади. Экстремизм ва терроризмга қарши кураш баҳонаси билан юз минглаб мусулмонларни “сиёсий тарбия бериш” лагерларига жўнатилди. Бу лагерларда мусулмонларга миллий сирларни” қандай сақлаш лозимлигини ҳамда “мусулмон бўлмасликни” ўргатилмоқда. Зулмлар остида шаҳид бўлган мусулмонлар тўғрисидаги хабарлар сир сақлаб келинмоқда…

 Биродарлар, дуолар ижобат бўладиган улуғ Рамазон ойида турибмиз. Бу ойни, бу кунларни ғанимат билиб, Шарқий Туркистон, Бирма, Сурия ва дунёнинг бошқа кўплаб ўлкаларида зулм кўраётган мусулмонлар ҳаққига дуо қилишни, Аллоҳдан нусрат сўраб Халифалик давлати билан бизларни азиз қилишини сўрайлик. Зеро фақат Халифалик давлатигина нафақат Шарқий Туркистондаги балки барча исломий юртлардаги мусулмонларнинг хавфсизлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари тўла таъминлай олади. Фақат ана шундагина мусулмонлар ҳеч кимдан ҳайиқмаган ҳолда бутун оламларни Яратувчиси бўлган Аллоҳ Таолонинг барча буйруқларини эмин-эркин бажариш имкониятига эга бўлишади.

Ўз навбатида биз, Қодир ва Ғаффор Аллоҳдан шундай зулмлар остида вафот этган Абдулаҳад Махдум домланинг Ўз раҳматига олишини, гуноҳларини мағфират қилиб, солиҳ аммаллларини ўзига ҳамроҳ қилишини, Қиёмат куни пайғамбалар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бир сафда қилишини сўраб дуо қилиб қоламиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here