14 январ – ватан ҳимоячилари куни

620
0

Шу кунларда Ўзбекистон давлати байрамона кайфият билан 14 – январ миллий ватан ҳимоячилари кунини нишонламоқда.

Ота-оналар  махсус телевизион  кўрсатувларда чексиз ифтихор билан сўзга чиқишиб, ўз фарзандларининг ватанга керакли одамга айланганлиги учун бахтиёр эканлигини билдирдилар. Аскарларнинг оналаридан бири жўшқинланиб: “Болажоним мен сенга берган оқ сутимдан розиман. Сен менинг ифтихоримсан. Зеро ватанни қўриқлаш катта шарафдир”, деди. Унга жавобан ўғли: Онажон мени шундай тарбия қилган сиздан ва она юртимдан миннатдорман, Мен сизнинг ва ватанимиз ишончини оқлашга сидқи дилдан ҳаракат қиламан” деди.

Бундай самимий сўзларни эшитган ҳар қандай одам улар қилган хизматни ёдга олади.

Ўтган йили Тожикистон фуқароси, 18 ёшли навқирон ўсмир, майсазорда футбол ўйнаётиб, тўпи “чегарадан” чиқиб кетади, тўпини олмоқчи бўлган болани чегара хизмачилари отиб ўлдирдилар. Боланинг ота-онаси дод-вой солиб, маҳалла комитети раиси билан бирга чегара хизмат бўлимига мурожаат қилишганда, “болангиз биз тарафга ўтиш билан қонунга хилоф иш тутган”, деб марҳум боланинг ота-онасидан жарима ундиришиб, қўйиб юборишган.

Бир  йил илгари Бақит исмли Қирғизистон фуқароси Ўзбекистон томонга 1-2 қадам қўяр  қўймас, чегарчилар уни ўққа тутдилар. Аммо ўқ нишонга тегмагач, уни қувиб, Қирғизистон томонга ўтишиб, Бақитни оила аъзоси кўз ўнгида ўлгунича отишган, бу  иш ҳам жавобсиз қолди. 3 йиллар олдин чамаси Зулфизар исмли 15 ёшли қизалоқ қўшни давлатдаги касал бувисини кўриб қайтмоқчи бўлган. Гарчи барча ҳужжатлари жойида бўлсада, чегара хизматчилари унга қаттиқ пўписа қилишган. Қизалоқ аскар таҳдидидан қўрқиб, юраги ёрилиб касалхонага боргунча вафот этган. 2013 йили 21 ёшли  йигитни  ўзбек  чегарчилари “ноқонуний” кечиб ўтганлиги боис 2 марта ўқ узишиб, ўлдиришди.

Шу йилнинг декабр ойида, Қазоғистон чегарасида аварияга учраб Қирғиз фуқароси ҳаётдан кўз юмган, бироқ чегара хизмати бу ҳақида ҳеч қандай хабар бермаган ва ўликхонада маййит узоқ муддат қолиб кетган.

Бундай маълумотларни саноғига етиб бўлмайди. Бир йил ичида айнан шу ватан “ҳимоячилари” қўлидан қанча-қанчалаб мусулмонлар ҳаётдан кўз юмишади ёки азият чекишади.

Биз ўғлини бундай шарафли касби билан мақтаётган оналарга хитобан шундай демоқичмиз: Сиз оқ сут бераётганда наҳот барча оналар қатори яхши ният қилмаган бўлсангиз?! Бир куни келиб ўғлингиз қотилга айланишини ўйлаб кўрганмисиз? Наҳот бир мусулмонни ўлдириб, сиз каби онаи зорни кўз ёшини шашқатор қилган болангиздан фахрлансангиз? Наҳот одам боласини ўлдиришдек катта гуноҳ айни пайтда шарафли касблар қаторига қўшилган бўлса? Ҳатто динимиз душманлари яҳудийлар ҳам аввал одамга огоҳлантириб, тўҳматлар тўқиб чиқишиб, кейин ўлдиршмоқда. Сизни фарзандингиз яҳудийдан ҳам  баттарми? Футбол ўйнагани чиқиб кетган фарзандини эртаси куни жанозасини кўрган онанинг аҳволини тасаввур қила оласизми?

Куфр системаси малай дунёга ҳиср қўйган малай ҳокимлар ёрдами билан бизларнинг орамизга сохта тўсиқлар қўйишди. Узоқ йиллар мобайнида яқин қариндошлар бир-бирлари билан дийдорлашмай, ҳол аҳволидан бехабар кун кечиришяпти. Худодан қўрқмаган юрт етакчиларининг “каромоти” туфайли авваллари жондош, қондош  мусулмонлар бегонага айланишди.

Бу сиёсий ўйинлар гирдобига сизнинг ҳам фарзандиз кўр-кўрона ғарқ бўлишлигидан, номаи аъмолига “қотил” деб ёзилиб қолишлигидан, фарзандидан жудо бўлган онанинг қарғишига қолган жигарбандиздан фахрланасизми?

Ватан ҳимояси олий бурч дея нимани назарда тутмоқдасиз?

Расулаллоҳ (с.а.в.)  “Қайси бир қавм қариндошчилик риштасини узса, Аллоҳ улардан узилади” – деганлар.  Дарҳақиқат  ватанпарварлик тарбияси йиллар давомида самарасини берган кўринади. Айнан  раҳбарларимиз ва ватан ҳимоячилари Умматни Аллоҳдан узилиб қолишлигида катта улуш қўшмоқдалар. Бу кун сиз учун байрам эмас мотам бўлиши керак, зеро қотил бўлишлик бу шараф, иззат эмас, гуноҳи кабирадир.

Аллоҳи Таоло айтади :

وَاتَّقُونِي يَاأُوْلِي الْأَلْبَابِ

  • Мендан қўрқингиз, эй аҳли донишлар! (Бақара :197)

 Мунаввара.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here