Қозоғистонда барча турдаги қўшинларнинг ҳарбий тайёргарлиги текширила бошланди

486
0

 Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Қозоғистонда ўқув тревогасига кўра қуролли кучларнинг барча турдаги қўшинлари оёққа турғизилди..

“Қозоғистон қуролли кучлари юқори ҳарбий тайёргарлик даражасида. Ўқув сигнали асосида барча турдаги қўшинлар оёққа кўтарилди”, – дейилади хабарномада.

Айтилишича, қуруқлик қўшинлари гуруҳлари ўқув марказлари ва полигонларда ўқув вазифаларини бажаришга киришиб кетган. Ўқувларда авиация ҳам иштирок этмоқда.

Ўтган йили Қозоғистонда ҳарбий қисмларнинг тайёргарлиги 170 марта режали асосда текширувдан ўтказилган.

Туркистон: 

Қозоғистонда, охирги йилларда Рус минталитетига қарши давлат миқёсида кураш олиб борилаяпти.

Россиянинг Украинага қарши олиб борган кураш услуби Назарбаевни хавотирга солиб қўйди. Чунки Қозоғистон хам Украина сингари ўз миллий минталитетини деярли йўқотиб бораётган давлатлар туркумидан хисобланади. У Россия билан улкан чегарадош мамлакат бўлиб, ўзининг шимолий ва шимолий ғарбий томонларида деярли русийзабон миллий минталитет шаклланган. Бундан ташқари рус миллати вакиллари мамлакатда босим ўтказа оладиган даражада кўп. Бу Украинанинг шарқий чегарасидаги холатни эслатади.

Лекин Украинанинг ортида Европа давлатлари турган бўлса, Европанинг ортида АҚШ туриб берди. Шу билан Россия Украинлардан мағлуб бўлди. Аммо Қозоғистоннинг ортида ким бор? Қирғизистонми.

Муаммо шундаки, Россия яқин ойларда ўта ёмон кризис холатига дучор бўлиши кутиляпти. Путин ва унинг режими эса, бу кризис келишидан ўта қаттиқ хавотирга туша бошлашди. Уларнинг баъзилари хатто хозирдан чет ўлкаларга чиқиб кетиш учун бир қатор таёргарликлар кўра бошлашди. Россия парокандага учрай бошлаши билан режим тим-таракай хар томонга қоча бошлашини Путин яхши билади. Россиядагиетакчи гурух эса, режимнинг заифлашиши билан Путиннинг бошига худди Хурушёв сингари Бериянинг кунини солиши мумкин.

Шунинг учун Путин бирор минтақада Рус миллатини химоячиси сифатида ўзини намоён қила оладиган уруш пайдо қилишга харакат қилаяпти. Бунинг билан у рус миллатининг миллий ва ватанпарварлик туйғуларини жунбушга келтириб, ўз миллий матбуот армияси билан жуда катта матбуот уруши очмоқчи бўлади.

Бошқа томондан, Путин режимининг очкўзлиги туфайли ва Путин уларни тия олишга қудрати етмай Россияни талон-тарож қилдириб юборгани туфайли пайдо бўлиб ва кучайиб бораётган мухолиф фикрий етакчилигига Путин хеч қандай тўсиқ қўя олмайди. У фақат уруш орқали чалғитувчи ва фикрларни кучайишини тия олиш шароитини яратувчи мухит пайдо қила олиши мумкин халос.

Путин харбий одам эканидан, фақат бир хил услуб билан иш олиб боради. У бир муаммони иккинчи бошқа, ундан-да ёмонроқ ва дахшатлироқ муаммоларни келтириб чиқариш билан ёпиб олишга харакат қилади. Чеченистон урушига киришишидан аввал уларнинг номидан Россиянинг марказий қисмларида жуда кўп қопорув амалиётлар уюштирди, Украинадаги мағлубиятини Сурияни бомбардимон қилиш билан беркитди, чеченлардан Доғистонни ажратиб олиш мақсадида Доғистонда бир қатор чеченлар номидан қўпорув ва деверсиялик амалиётлар уюштирди….ва хоказо.

Назарбаев Путин учун Қозоғистондан қулайроқ минтақа ва шароит йўқ эканини англаб етди. Яқинда Путин, Россия кризиси кучая бошлаши билан, худди қутуриб бораётган каламуш сингари ўзгара бошлайди. У ўз хаёти учун хеч кимни аямайди ва хар қандай қабих ишга қўл уришга тайёр бўлиб қолади. Эсласангиз рус элитаси вакиллари охирги баёнотларида, Россия қурол саноатида ишлаб чиқаришни деярли икки баробарга кучайтириб юборганини айта бошлашди.

Бундан ташқари Россиядан қурол сотиб оладиган бир қатор йирик давлатларнинг, жумладан Сурияни хам қурол сотиб олиш кўлами жуда камайиб бораяпти. Бу хам Россиядаги ишлаб чиқарилаётган қуролларни ўз ичида тўпланиб бораётганини англатади.

Йирик давлатлар бир бирлари билан оламий манфаатлар талашиб урушишади. Лекин оқибатлари ва барча зиёну захматлари ўша талаш бўлиб бораётган Қозоғистон сингари заиф давлатларга бўлади. Бу Қозоғистон танлаган оламий демократияга асосланган капиталистик системанинг касофати десак жуда тўғри болади. Бу системада бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. Бу кризис ва ундан қутулиш учун заиф давлатларни кемириб юбориш, уларни вайрон қилиб юбориш, ушбу системанинг табиатида бор бўлиб, система ривожланиб боравериши билан бу ифлос табиати хам ривожланиб бораверади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here